Agro-Olam.Uz | Расмий канал
21.3K subscribers
16.6K photos
7.04K videos
1.68K files
15.6K links
Қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган энг сўнгги ва ишончли хабарлар шунингдек барча фойдали маълумот, видео лавҳа ва китоблар фақат бизда.

Веб сайт👉 agro-olam.uz

Мақола йўллаш учун👉 @AgroOlamUzAdmin

Реклама: @AgroOlamGroup
Download Telegram
Қишнинг ўртасида Самарқандда бодом гуллади

Ушбу ҳолат совуқ ортидан кузатилган илиқ ҳарорат натижасида, дарахтда юзага келган "стресс" сабабли юзага келгани айтилмоқда.

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат

Шунча жўжа совуқдан музлаб ўлипти😨

Айтишларича, тадбиркорнинг парранда фермасида узоқ муддат свет ва газ ўчиб қолиб, бизнеси касотга учрабди, бирортаям тирик жўжаси қолмай нобуд бўлипти😨

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Минерал ва микро ўғитларнинг тупроқ ва ўсимлик унумдорлигига агрокимёвий таъсири

😄Минерал ўғитларнинг самарадорлиги ўсимликнинг биологик хусусиятига, ҳар гектарга ерга солинадиган ўғит нормасига, органик ўғитлар билан қўшиб ишлатилишига, қўлланиладиган агротехника тадбирлари сифатига ва бошқага боғлиқ.

😄Дала методидан фойдаланганда қишлоқ хўжалиги экинларидан энг юқори ҳосил олиш учун тупроққа солинадиган минерал ўғитлар меъёрини тўғри белгилашда тартибга амал қилинди. Минерал ўғитлардан фойдаланишда муҳим ўринда туради ва бу меъёр ўғит таркибидаги соф таъсир этувчи озиқ моддаларнинг кг/га миқдори билан белгиланади. Минерал ўғитлар ўсимликнинг биологик хусусиятлари, уларнинг озиқ моддаларга талаби, тупроқда ўсимлик ўзлаштирадиган элементлар миқдори, ишлатиладиган ўғитларнинг хусусияти, ўсимликнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур щароитларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши керак. Минерал ўғитлар ерга кузда ёки эрта бахорда (асосий ўғитлаш), экиш вактида ва ўсув даврида (ўсимликларни озиқлантириш) солинади. Минерал ўғитларни нотўғри қўллаш биоценозга катта зарар келтириши, атроф муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши мумкин. Минерал ўғитлар тупроқда ҳар хил ўзгаришларга учрайди, бу ўзгаришлар озиқ моддаларнинг эрувчанлигига, тупроқда ҳаракатланиши ва ўсимликларга сингишига таъсир кўрсатади...
🕸Давоми бу ерда🚀👉 https://agro-olam.uz/11-07-2023

🗣Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

😎@AgroOlamUz😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфиятни_кўтарамиз
Эрталабдан группа билан кўришиб қўяйлик...😂

🖥Барча группаларга жўнатамиз қўямиз

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сиз 🐐эчкингизни зотини аниқлай олмаяпсизми?

Ўнлаб эчки зотлари мавжуд бўлса-да, бир нечтаси бошқаларга қараганда кенг тарқалган. Aгар сиз қандай эчки турига эга эканлигингизни билмасангиз, умумий зотларнинг хусусиятларини излашга ҳаракат қилинг. Шалпанқулоқли нубинлардан тортиб узун жунли ангораларгача оддий зотлар кўпинча ажралиб турадиган хусусиятга эга. Зотни аниқлашга ёрдам беришдан ташқари, қулоқлари, тўнлари ва йелинининг ўлчами эчки гўшт, сут ёки жун учун йетиштирилганлигини аниқлашга ёрдам беради. Aгар шунда хам ахлингиз йетмаса, маҳаллий университетнинг қишлоқ хўжалиги дастури ёки селекционердан ёрдам олишга ҳаракат қилинг.
©Эчкичиликни ривожлантириш

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍓 Учқурғон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг амалий кўмагида ҳудуддаги иссиқхоналарда қулупнайнинг серҳосил навларини етиштирилиб, аҳоли даромадларини оширишга эришилмоқда

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 DANIYADAN kelgan mollar qanday saqlanyapti?! Kavsh qaytarishni baholash!

©️https://www.youtube.com/watch?v=jROCI-YpxwM

🖥Do'st va yaqinlarga ham ulashing

🔔Obuna bo'ling👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олдинлари янги йил элчиси 🎅қор бобо, 🧑‍🎄қор қиз, 🎄арча ва ❄️қор бўлар эди

📍Жиззах вилояти Бахмал тумани Тонготор қишлоғида 🌼бойчечак очилди ЯНГИ йилнинг янги элчиси 😂

Кириб келаётган янги йил муборак

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Балиқларга қандай озуқавий моддалар керак?

🔹Умуман олганда балиқларга бошқа жонзотларга керак бўладиган оқсиллар (протеинлар), ёғлар, углеводлар, витаминлар, минерал моддалар керак. Лекин, аквакультуранинг озуқага бўлган талаби бошқа етиштириладиган жонзотларга қараганда анча фарқ қилади, шунинг учун ҳам турли хил балиқларнинг озуқасига бўлган талаблар ҳам хилма-хилдир.

🔹Балиқларнинг протеинларга бўлган эҳтиёжи бошқа қишлоқ ҳўжалиги ҳайвонларига қараганда анча юқори. Карп балиқларига бериладиган протеин миқдори 30-38 фоизни, майда балиқлар эса 50 фоизгачани ташкил қилиши керак.
👍Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/baliqlarga-qanday-ozuqaviy-moddalar-kerak

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрамга грузинча соус тайёрлашни ўрганиб оламиз

Яқинларга юбориб қўямиз

👉 @AgroOlamUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Агар 6 кун давомида лимонли сув истеъмол қилсак танамизда нималар содир бўлади?

Яқинларга ҳам юборинг.

👉 @agroolamuz
#фойдали_маълумот
🐄Сигирларни боғламасдан сақлашнинг афзалликлари

⭐️Илғор фермер, шунингдек, сут ишлаб чиқаришда чет эл технологиялари жорий этилган хўжаликларда сигирларни молхона ва майдончаларда боғламасдан асраш усули қўлланилади.

🐄Сигирларни боғламасдан сақлаш қуйидаги афзалликларга эга:
🟢 Эркин ҳаракат, қуёш нури ва тоза ҳаво сигирларнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир этади;
🟢 Сигирлар ўзларига кўпроқ хизмат қилиши оқибатида қўл меҳнати камаяди;
🟢 Сигирларни соғиш замонавий технологияга асосланган соғиш заллари ва қурилмаларида амалга оширилиб, сигир елинини соғлом асраш чоралари кўрилган;
🟢 Машиналарда соғиш ва сутни тездан совутиш натижасида юқори сифатли сут ишлаб чиқарилади...
🔄Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/sigirlarni-boglamasdan-saqlashning-afzalliklari

🗣Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

😎👍 @AgroOlamUz 😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Но умид бўлма. Аллоҳ сени кутмаган жойдан ризқлантириб қўяди.

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Паррандаларнинг юқумли бронхит касаллиги ва даволаш чоралари

Юқумли бронхит (ЮБ)
– барча ѐшдаги паррандаларга юқадиган контагиоз вирус касаллиги. Жўжаларнинг нафас олиш органларини зарарлайди ва катта ѐшдаги парранда маҳсулдорлиги тушиб кетади.

Клиник ҳолати – инкубацион давр 1 кундан 5 кунгача давом этади. Касал паррандада холсизлик, иштаха йўқолиши, хансираш, хириллаш, йўтал, аксириш, сероз конъюктивити, ринитлар кузатилади. Касалланиш юқори даражада, ўлим 25 фоизни ташкил этади. Икки ҳафталик ѐшда касалланиш оқибатида тухумдон ва тухум йўлларини ривожланиши кечикади. Катта ѐшдаги товуқлар касалланиши оқибатида тухум маҳсулдорлиги 35 – 50 фоизга камаяди, тухум ичида серсув суюқлик бўлади, тухум қобиғи тузилиши бузилади. Тухумдон ва тухум йўлини инфантилизмида тухум шаклланиши бузилади...
👍Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/yuqumli-bronxit

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌶Аччиқ қалампирнинг инсон саломатлиги учун фойдали хусусиятлари.👇

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил дастурхонига янги узилган 🍓қулупнай

Қулупнай, асосан, баҳор ва куз ойларида дастурхонларни безайдиган резавор мева бўлиб, халқимиз уни севиб истеъмол қилади. Томорқачиларнинг омилкорлиги туфайли бу тансиқ мева бугунги кунда иссиқхоналарда етиштирилиб, қиш ойларида ҳам бозор расталарини безамоқда.

Сурхондарёлик томорқачи Адҳам Мамадуллаев халқимизнинг Янги йил байрами дастурхонига янги узилган қулупной тортиқ қилишга аҳд қилган эди. Бугун унинг 5 сотихлик иссиқхонанинг 3 сотихида пишиб етилган марварид мисол қулупнайларни кўрган кишининг кўзи қувнайди.

Термиз туманининг Солиобод маҳалласида яшовчи томорқачи аслида очиқ майдонда баҳор ва куз ойларида қулупной экиб, йилига 150 миллион сўм даромад топаётган эди. Қулупнайни иссиқхонада етиштириш эса оилани йил бўйи даромад билан таъминлайди.

— Дастлабки тажрибамиз жуда муваффақиятли бўлди, — дейди А. Мамадуллаев. — Шу йил октябрь ойида иссиқхонага 3000 туп совуққа чидамли “корейский” навли қулупной кўчатини эккандик, қаранг, янги йил арафасида ҳосил пишди. Чунки кўчатларни замонавий Корея технологияси асосида парваришлаяпман. Ҳозир ҳар куни бозорга янги узилган қулупной чиқаряпмиз. Маҳсулотимиз жуда харидоргир, қўлма-қўл бўлиб кетяпти. Ҳар туп қулупной кўчатидан 14-15 дона ҳосил оламиз. Ҳар дона қулупной меваси эса 70 — 80 грамм тош босади. Баҳор ва куз ойларида очиқ майдонда ва иссиқхонадаги 3000 туп қулупнайдан йил якуни билан 200 миллион сўм даромад келмоқда.

Гап шундаки, Адҳам Мамадуллаев Солиобод маҳалласида ёшлар етакчиси вазифасида ишлайди. Маҳалладаги 1200 нафардан зиёд йигит-қизга ўзи томорқасини гуллатиб қўйиб, ибрат кўрсатмоқда. Ўтган йили маҳаллада ишсиз ёшлар сони 92 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда 6 нафар бандлиги таъминланмаган йигит-қиз бор, холос. 10 нафар ёш аукционда қатнашиб, 20 сотихдан ер эгаси бўлишди ва меҳнати ортидан мўмайгина даромад топмоқда.

Фахриддин БОЗОРОВ, “Халқ сўзи”

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфиятни_кўтарамиз
Нимага мен чақирган таксим ёнбошлаб келяпти десам 😅

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🐐Эчкиларнинг Барбари зоти ҳақида биласизми?

Бу эчки Ҳиндистон эчкиси, барбари зоти, уй шароитида йетиштириш ва парвариш қилиш учун мослашган.
Барбари эчкиларининг ватани иссиқ Ҳиндистон ва Покистондир. Бу ҳудудларда маҳаллий аҳоли сут ва гўшт олиш учун эчки боқиш билан шуғулланади. Зоти ўртача оғирликдаги эчки, гўшт ва сут йўналишига киради. Барбари жуда эрта вояга йетади. Туғилганда улоқчалар вазни атиги 1,5 – 2 кг ни ташкил қилади, аммо бир неча ойдан сўнг она сутида улар 6,5 кг гача, олти ойлигида эса тахминан 8-9 кг ни ташкил қилади. ёш эчкилар 1 ёшга тўлганда, уларнинг вазни 15 дан 16 кг гача бўлади. катта ёшли барбари эчкилари стандарт сақлаш шароитида максимал 50 кг гача боради, бу жуда йенгил вазн, аммо шунга қарамай, фермерлар эчкиларни нафақат сут, балки гўшт учун ҳам йетиштиришади.

Ўртача сут маҳсулдорлиги - 230 кг гача
Сут ёғи - 3,9 - 4,7%
Сутдаги протеин миқдори - 3,6-3,8%
Лактация даври - 8 ойгача.

Бу зотнинг камчиликлари туғилиш пайтида болаларнинг кўпроқ ўлиши ва ўта секин вазн олади ва сути кам.

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚜Тракторни қиш пайтида сақлаш қоидалари

Тракторни иложи борича ёпиқ бино ичида сақланг. Унинг ҳолатини икки ойда бир марта текшириб туринг.

Сақловга олиб келинган тракторни босимли сув остида лой ва ифлосликлардан яхшилаб ювиб тозаланг.

Трактор ёпиқ бинода ёки бостирма остида узоқ сақланганда бакчалар, картерлар ва радиатордан мотор ва гидравлика мойлари, совутиш суюқлиги тўкиб олинади ва уларнинг ўрнига консервация мойи қўйилади; Двигатель йўриқномага мувофиқ консервация қилинади; трактордан ечиб олинган қисмлар ўрнидаги тешиклар технологик тиқинлар билан беркитилади; аккумулятор ва узатма тасмалари ечиб олинади ва омборга топширилади.

Тракторни очиқ майдонда сақлашга тўғри келса, унинг устига брезент ёки полиэтилен плёнка ёпинг; шиналар сиртига сақловчи қоришмаларни суйкаб
қўйинг; гидравлик шлангларни парафинланган қоғоз билан ўрашга рухсат этилади.

Тракторни сақловдан чиқаришда консервация ашёларини тозалаб ташланг, ечиб олинган қисм ва деталларни жойига ўрнатинг, мойлаш харитасига мувофиқ ёғланг

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мeвали боғларда учрайдиган арракаш ва уларга қарши самарали кураш усуллари

Олма мева арракашининг (Ҳаплосомпа тестудинеа ) етук зоти 6-7 мм бўлиб боши сариқ, фақат юқоридан кузатилса тўқ кўк, сариқ бўлиб ko‘rinadi.Boshining устки томони кенгайган, мўйловлари 9 сегментли бўлиб қисқа, қизил сариқ рангда. Оёқлари сариқ, қорин бўшлиғи қора, қизғиш сарғиш рангда бўлиб икки жуфт шаффоф қанот бор (1-расм). Олма арракаши монофаг зараркунанда бўлиб фақат олма кўчатлари ва меваларига зарар этказади. Бу зараркунада Ўзбекистон шароитида битта авлод бериб ривожланади ва эрта гуллайдиган олма навларига жуда кўп зарар етказади. Олма арракаши кўп гуллайдиган ва шамолдан ҳимояланган мева кўчатларини танлаб айнан шундай ареал ҳудуда кўп учрайди. Агарда олма бир неча йиллар давомида гулламаса зараркунанда диапауза ҳолатига ўтиб, 5-10 см...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/arrakash

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM