Agro-Olam.Uz | Расмий канал
21.4K subscribers
16.6K photos
7K videos
1.67K files
15.5K links
Қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган энг сўнгги ва ишончли хабарлар шунингдек барча фойдали маълумот, видео лавҳа ва китоблар фақат бизда.

Веб сайт👉 agro-olam.uz

Мақола йўллаш учун👉 @AgroOlamUzAdmin

Реклама: @AgroOlamGroup
Download Telegram
ҚУЁНЛАРДА МИКСОМАТОЗ КАССАЛИГИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Миксоматоз — қуёнларнинг ўткир юқумли касаллиги. Ушбу касалликнинг асосий эпидемияси иссиқ мавсумга тўғри келади — баҳор ва иссиқ ёзда Биринчи марта касаллик Санжарелли томонидан 1898 йилда Уругвайда кашф этилган ва тасвирланган.

Касаллик қуён етиштирувчиларга жуда катта иқтисодий зарар келтиради. Ёввойи ва уй қуёнлари ёши, зоти ва жинсидан қатъий назар миксоматоз билан касал бўлиб қолиши мумкин. Юқумли касалликнинг қўзғатувчиси – касал қуёнларнинг буруни ва кўзидан чиқадиган вирус.Вирус ўзи қонда, терида, тери ости тўқимасида бўлади.
Қуёнларда миксоматоз бир неча йўллар орқали тарқалиши мумкин:
1️⃣Ҳашоратлар орқали — чивинлар
2️⃣Касал ҳайвон билан алоқа қилишда.
3️⃣Касаллик узоқ масофа...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/quyonlarda-miksomatoz-kassaligi-haqida-malumot

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐥Жўжаларни озиқлантириш бўйича тавсиялар

🔹Жўжаларни тўйимли ва юқори сифатли емиш билан озиқлантириш бақувват, тана тузилиши яхши ривожланган, соғлом, маҳсулдор паррандалар етиштиришнинг гаровидир.
🔹Жўжалар инкубаториялардан олиб келингандан кейин уларга энг аввало сув берилади. Сув шиша банкада, яъни вакуумли сув идишларда қўйилади. Бундай идишлар сони жўжалар бемалол сув ичиши учун етарли даражада бўлиши керак.
🔹Галани тўлдирувчи соғлом жўжаларни ўстириш учун дастлабки 4 – 5 кунда жўжаларни старт олди ѐки бошланғич рацион бўйича озиқлантириш керак. Бунда омухта ем тўйимлилиги, маъданли элементлар, биологик фаол моддалари бўйича меъѐрига келтирилган, енгил ҳазм бўлувчи озуқалардан (маккажўхори, соя, балиқ уни, қуруқ сут) тайѐрланган бўлиши талаб этилади...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/jojalarni-oziqlantirish

🌐 Agro-Olam.Uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг.
👉
@AgroOlamUz
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги "Голд Фиш агро" балиқчилик кластери фаолияти билан танишди.

Қиймати 30 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа увилдириқларни тайёрлашдан тортиб, балиқ етиштириш, қайта ишлаш, ем ишлаб чиқаришни қамраб олган. Кластер майдони 43 гектар бўлиб, йилига 500 тонна балиқ етиштириш қувватига эга.
http://uza.uz/posts/313157
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари Шароф Рашидов туманидаги "Голд Фиш агро" масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди

🌐 Agro-Olam.Uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг.
👉
@AgroOlamUz
Уй беданаларининг зотлари

🔹Беданаларнинг зотлари, чатиштирилган ва мутант шакллари бир-биридан экстерьерлари, патлар ранги, тана вазни ва ҳажми, жўжаларининг тухумдан чиқиш фоизи, тухум бериши ва бошқа кўрсаткичлари бўйича фарқ қилади.

🔹Бедананинг “Япон” зоти кўп миқдорда тухум бериши, касалликларга чидамлилиги ва жўжаларининг тухумдан чиқиш фоизи юқорилиги (90% атрофида) билан ажралиб туради.

🔹Бедананинг “Фараон” зоти юқори сифатли гўшт олиш мўлжалланган. Бу ҳақиқий бедана-бройлер ҳисобланади. Уларнинг тирик вазни япон зотидан 40 фоиз юқори бўлади.

🔹“Эстония” зоти кўп тухум бериши йилига 310 дона, ҳамда гўштининг алоҳида ўзига хос мазали таъми билан ажралиб туради. Бедананинг “Француз” ва “Эстония” зотлари 45 кунлик ёшида тирик вазни 280–300 граммни ташкил этади...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/uy-bedanalarining-zotlari


🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
БИОГУМУС ўзи нима? 🌱Экинларга фойдали жихатлари тўғрисида мутаҳасис фикри.

Видеони кўриш👉
https://agro-olam.uz/biogumus-uzi-nima/

🌐 Agro-Olam.Uz веб-сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram
Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

Абердин-ангус зотининг урғочи бузоқлари 22-25 кг вазн билан, буқачалари 25 кг дан 28 кг гача бўлган вазн билан туғилади. Ярим йилда ёш ҳайвонлар 180 кг тош босади. Сигирлардан ажратиш вақтига келиб, уларнинг вазни 190-230 кг бўлади. Сигирлар 3 ёшга тўлганда уларнинг вазни 430-500 кг га етади. Энг зўр катта ёшли сигирлар 650-700 кг вазнга эга бўлса, бўрдоқига боқилган буқалар қарийб 1000 кг тош босади. Сўйилганда тирик вазнининг 62-65% и миқдорида гўшт беради. Сут соғим миқдори одатда 1700 кг гача бўлади.
Абердин-ангус зотли қорамоллар Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ ёнбағри ҳудудларида кўпайтирилади. Бу зотли қорамоллар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг фермер хўжаликларида маҳаллий қорамолларни яхшилашда ишлатилмоқда...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/qoramollarning-aberdin-anguz-zoti-xususiyatlari/

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Мевали_дарахтларга_шакл_бериш,_кесиш_ва_пайвандлаш_Б_Ғуломов_Б.pdf
17.6 MB
Мевали дарахтларга шакл бериш, кесиш ва пайвандлаш

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Шафтолининг фойдали хусусиятлари

Шафтоли – Persica vulgaris Mill
Раьногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб, бўйи 3-8 м. га етадиган дарахт. Барглари кетма-кет эллипссимон – ништарсимон ёки чўзиқ ништарсимон, ўткир учли, аррасимон қиррали бўлиб, банди билан поя шохларида кетма-кет ўрнашган. Қўш жинсли, гулларининг ранги оқиш, пушти, қизил баьзан оқ бўлади. Гуллари шохларида йирик беш бўлакли якка-якка ҳолда жойлашган. Меваси чўзиқ тухумсимон, эллипссимон ёки думалоқ ясси, ранги оқиш-сарғишдан тўқ қизилгача, серсув ёқимли мазали, сершира, данакли, тукли ва туксиз ҳўл мева. Шафтоли барг чиқармасдан олдин Ўзбекистоннинг жанубий районларида март ойининг учинчи, декадасида ва апрель ойининг биринчи декадасида гуллайди. Унинг эртапишар, ўртапишар ва кечпишар навлари мавжуд. Меваларининг оғирлиги навлари...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/shaftolining-foydali-xususiyatlari

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Брокколи карамидан фойдаланиш ва унинг биологик хусусиятлари

🔹Брокколи карами гулкарам каби бир йиллик ўсимлик. Унинг ватани жанубий Италия ҳисобланади. Брокколининг озуқавий органи сифатида гулкарам каби бошчасидан фойдаланилади.
🔹Брокколи бошча олгунга қадар 50-150 кун, уруғ олгунга қадар 200-240 кун вегетация даврини ўташи керак.
🔹Кўчатсиз усулда ўстирилган брокколининг илдиз тизими — биринчи тартибли илдизга эга бўлиб, унда ўқилдиз тўлиқ ривожланади, кўчатли усулда эса иккинчи ва учинчи тартибли бир қанча илдизлардан иборат бўлиб, уларнинг ривожланиши кўчатсиз усулга нисбатан кучсизрок бўлади. Илдиз тизими чуқурликка ва ён тарафларга 40-50 смгача ўсади, бироқ унинг асосий қисми тупроқнинг юқори 25 см қатламида жойлашади.
🔹Пояси (узаги) асосий шох 70-100 см баландликка етиб тўпгулларни шакллантириш билан...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/brokkoli-karami/

🌐 https://agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
ҲИСОРИ ЗОТЛИ 🐏ҚУЙЛАР ҲАҚИДА БАРЧА МАЪЛУМОТЛАР

Гушт-ёғ йуналишидаги ҳисори қуйлар танасининг катталиги ва оғирлиги, гушт-ёғининг сифати, тез етилувчанлиги, мустахкам суяк тузилишига эгалиги билан бошка зотларга нисбатан ўзига хос устунликка эга.
Ҳисори зотли қуйлардан олинган қўзиларининг 95 фоизи 1,5 ёшида катта ёшли қуйлар вазнига 55-60 кг.га етади. Бўрдоқига бокилганда бокувдаги ҳисори қуйларининг кунлик усиши уртача 150-180 граммдан ортиб боради...
🧾Батафсил👉 https://agro-olam.uz/hisori-zotli-quylar

🌐 Agro-Olam.uz телеграмдаги расмий саҳифаси. Дўстларга улашинг. Обуна бўлинг👇👍
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAEJ8412qlXfug5wkCA
Мева_узум_навларининг_КАТАЛОГИ_3.pdf
5.8 MB
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУДУДИДА ЭКИШ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН МЕВА-УЗУМ НАВЛАРНИНГ
КАТАЛОГИ

Тузувчилар
: Сулаймонов Б.А., Саимназаров Ю.Б., Акрамов У.И., Файзиев Ж.Н, Абдуллаев Р.М., Набиев Ў.Я., Дорохова Е.А., Ахмедов Ш.М., Ағзамходжаев Ж., Абдуллаева Х.М., Исроилов М.

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐣Бройлер жўжаларини етиштиришда ёруғлик мейёрлари

🔹Бройлерларни ишлаб чиқариш жараёнида ёруғлик энг асосий таркибий қисми(элементи)дан бири ҳисобланади. Ёруғликнинг 4 та асосий хусусиятлари мавжуд:
– ёруғлик тўлқинининг узунлиги (ранги);
– интенсивлиги;
– ёруғлик кунини узунлиги;
– ёруғлик кунини тақсимланиши.

🔹Қоронғуликнинг қуйидаги таъсири тасдиқланган:
– эрта ўсиш қисқаради (лекин, кейинчалик ўсиш жараёни компенсация қилинади, яъни паррандани тирик вазн меъёрий кўрсаткичларига етиб олиш имконини беради, агар қоронғулик даври узоқ бўлмаса). Қайта ишлашга жўнатилаётган паст тирик вазнли (1,6 кг.дан паст) бройлерлар учун ўсиш жараёнини компенсация қилиш шу давр учун вақтни камлиги туфайли ўрнини қоплай олмайди.
– қоронғулик даврида метаболизмни сусайиши туфайли озуқадан фойдаланиш эффекти ошади ёки ўсиш жараёни...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/broylerlar

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Анорнинг унсимон қурт (камсток қурти) зараркунандаси

Белгилари
Нимфалар ва балоғатга етган урғочиси анор дарахтининг барглари, гуллари ва меваларининг шарбатини сўриб озиқланиб уларга жиддий зарар етказади. Натижада барглар сарғаяди, тўкилади ва мева юмшайди. Барглар вирус таъсирига ўхшаб бужмаяди. Унсимон қурт ажратадиган ширада қурумли моғор қоплами юзага келиши мумкин. Зарарланиш оқибатида мева тўкилиш мумкин. Зараркунанда мевани доғлантиради ва мева қобиғи тузилишини (текстура) ўзгартиради.
Назорат қилиш
Кимёвий препаратлар ёрдамида назорат қилиш:
Диметоат, балиқ мойи ва совун аралашмаси барча препаратлар ичида унсимон қуртни назоратга олишда энг самарали натижаларни берган. Кимёвий таъсири узоқ муддатга
сақланувчи препаратлар қўлланилганда яхши самара беради.

Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/unsimon-qurt/

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@Agro
#Биласизми

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Агромарафон»нинг бу галги манзили Фарғона вилояти бўлди

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Она 🐝асалари етиштириш технологияси

Ёз мавсумининг иккинчи ярмида ҳар қайси асосий оиладан 3 та мумкатак ромли урчиган она ариси мавжуд ёш кичик оила ташкил қилинади. Ётоқ уяларнинг орқа тарафидан тешикча очилади, фанер тўсиқ ёрдамида 4–5 та мумкатак ромга мўлжалланган чўнтак ҳосил қилинади ва шу ерда кичик ёш оила ташкил этилади. Бундай ётоқ уяда асосий оила ва кичик ёш оиланинг ривожланишига шароит етарли бўлади ҳамда 4–5 та мумкатак ромдаги арилар етарли озиғи билан қишлашга кетади. Келгуси йили баҳорда асосий оиладан 2 та усти беркитилган личинкали ромлар ариси билан олиниб, кичик ёш оилага қўшилса, ёш оила тез кучаяди (кичик ёш оиланинг она ариси вақтинча, арилар ўлдириб қўймаслиги учун, думалоқ симли қафас тўр остига беркитиб қўйилади). Шундай қилиб, баҳорда ётоқ уяда бир вақтнинг ўзида иккита оила,яъни асосий...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/ona-asalari/

🌐 https://agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉 @AgroOlamUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анор етиштиришдаги янги тажрибалар

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐃Қорамолларда кунлик ўсиш кўрсаткичи нима ва у қандай ўлчанади

Бўрдоқилаш даврида қорамолларнинг тана вазнининг ортиши ва озиқланишдан фойда олишига кунлик ўсиш кўрсаткичи дейилади. Кунлик ўсиш кўрсаткичи, ҳар бир
килограмм тана оғирлиги учун сарфланган озуқа миқдорини ҳисоблаш билан ўлчанади. Семириш кўрсаткичи шу давр мобайнида чорва молларини ойига бир маротаба ўлчаш ва сарф қилинган озуқа миқдори билан ҳисобланади.
Чорва молларини семиртириш учун боқишга келтирилганда имкон қадар тарозига тортилиб тана оғирлиги ўлчанади ёки кўкрак қафаси атрофини елка суяклари орқасидан ўлчов лентаси билан тахминий оғирлиги ўлчанади. Олинган тана
вазнлари қайдлар китобига киритилади. Сарфланган ҳар кунлик бериладиган озиқалар ҳам шу тарзда қайд қилиниши керак.
Чорва молларини ҳар ойда бир марта вазнини тортиш энг мақбул йўл...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/qoramollarda

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz