SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.53K subscribers
20.3K photos
6.56K videos
29 files
21.2K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Forwarded from xabar_bot
​​Абдуқодиров: ҳукуматда барча тадбиркорлар уларнинг хохишига кўра яшашини истаётган “каттаконлар” ҳали кўп

Таниқли иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров ҳукуматнинг иқтисодий блокида солиқ қонунчилигидаги янгиликлар учун масъул амалдорларни танқид қилган. Янги талаблар тадбиркорлар, бухгалтерлар ва солиқ маслаҳатчилари томонидан ижтимоий тармоқларда жуда кўп норозиликларни келтириб чиқарган. Уларнинг фикрича, мураккаб қоидаларга риоя қилгандан кўра, “соя”га ўтиш маъқул.

“Ҳукуматда барча тадбиркорлар уларнинг хохишига кўра яшашини истаётган “каттаконлар” ҳали кўп. Яна улар иқтисодий блокда ишламоқда!”- деди Абдуқодиров ўзининг Facebookдаги саҳифасида.
​​«Шифохонамизга оддий ЎРВИ билан келиб, омикрон юқтириб кетасиз». Зангиота-2 шифохонаси директори аҳолига мурожаат қилди

Тошкент вилоятидаги Зангиота-2 ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисига мурожаат қилиб, эҳтиёж бўлмаган ҳолларда юқумли касалликларни даволаш муассасаларига бормасликка чақирди. Бу ҳақда Repost хабар қилди — дея ёзмоқда 'Daryo.uz' нашри.

Қайд этилишича, шифохона директори ўз хабарида Зангиота-1 ва Зангиота-2 муассасаларига мурожаатлар кескин кўпайгани ҳақида гапириб ўтган. Қўнғироқларнинг аксарияти коронавирусга экспресс-тест ўтказиш билан боғлиқ бўлиб, ҳар куни, тахминан, 150-170 нафар инсонда касаллик аниқланади.
​​Абдуқодиров: ҳукуматда барча тадбиркорлар уларнинг хохишига кўра яшашини истаётган “каттаконлар” ҳали кўп

Таниқли иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров ҳукуматнинг иқтисодий блокида солиқ қонунчилигидаги янгиликлар учун масъул амалдорларни танқид қилган. Янги талаблар тадбиркорлар, бухгалтерлар ва солиқ маслаҳатчилари томонидан ижтимоий тармоқларда жуда кўп норозиликларни келтириб чиқарган. Уларнинг фикрича, мураккаб қоидаларга риоя қилгандан кўра, “соя”га ўтиш маъқул.

“Ҳукуматда барча тадбиркорлар уларнинг хохишига кўра яшашини истаётган “каттаконлар” ҳали кўп. Яна улар иқтисодий блокда ишламоқда!”- деди Абдуқодиров ўзининг Facebookдаги саҳифасида.
​​“ПЗР тест топширганман, нега яна COVIDга тест топширишим керак?”

Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топшириш жараёнида фуқаролар орасида норозилик ҳолатлари пайдо бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Бу ҳолатнинг юзага келишига нима сабаб бўлди? Фуқаролар нимадан норозилик билдиришди?

Гувоҳ бўлиб турганимиздек, коронавируснинг янги штамми – SARS-CoV-2: B.1.1.529. (Omiсron) варианти дунё бўйлаб тез суръатларда тарқалмоқда ва юртимизда ҳам қайд этилиб, охирги 10 кун давомида касалланиш ҳолатлари 8 баробарга ошди.

Omiсron штаммининг дунёда тез тарқалаётгани муносабати билан АҚШ, Дания, Корея Республикаси, Буюк Британия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби давлатларда қўшимча карантин чекловлари жорий этилди.
​​ССВ: Ўзбекистон — Қозоғистон чегарасидан ўтиш вақтинча тўхтатилди, лекин ҳаво йўллари очиқ!

Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифига кўра, Республика Махсус комиссиясининг навбатдаги баёнига мувофиқ, кеча, яъни 15 январдан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасини икки давлат фуқаролари кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Чунки сўнгги кунларда ушбу мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошмоқда. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу ерда биргина 15 январда 13,6 минг кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Бу 11 январга нисбатан қарийб 9 минг, 14 январга нисбатан эса 1,2 мингта кўп кўрсаткичдир.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси ҳам 2020 йилнинг март ойидан буён пандемия тўлқини кучайган даврларда худди шу каби тақиқларни амалиётда қўллаб келмоқда.
​​⚽️ Бугун ОЧЛ ва ОФК кубогига қуръа ташланади

17 январь санасида Куала-Лумпурда жойлашган ОФК бош қароргоҳида ОЧЛ ва ОФК кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Осиё Чемпионлар лигаси қуръаси Тошкент вақти билан соат 11:00да бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» қитъа миқёсида клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирга тўғридан-тўғри йўлланма олган. «Шерлар» Ғарбий минтақанинг 3-саватчасида сараланган.
​​ Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиш орқали қанча кэшбэк йиғди?

Ўзбекистон бўйлаб 2022 йил 14 январь ҳолатига кўра, 401 минг 604 та харид чеклари кэшбэк учун «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, жами кэшбэк суммаси 5 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган. Мобил иловада 25 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
Табассум қил, токи хаёт экансан!

🔶Оиланг билан ўтирганингда табассум қил, чунки, ҳали оила қурмаган, оилали бўлишни орзу килганлар бор.

🔷Ишга кетаётганингда табассум кил, чунки, иш кидириб юрганлар тўлиб ётибди.

🔶Соғ-саломатлигинг учун табассум қил, чунки, соғ бўлиши учун бор молу давлатини бермоқчи бўлган беморлар бор.

🔷Тирик юрганинг учун табассум кил, чунки, кабр остида дунëга кайта келиб, солиҳ амал килишни орзу қилаётганларнинг сон-саноғи йўқ.

🔶Дуо қилганингда ижобат қиладиган Роббинг борлиги учун табассум кил, чунки, канчадан қанча одамлар сигирга сиғиниб юрибди.

🔷Сен сенлигинг учун табассум қил, чунки, қанчадан-қанча одамлар сендек бўлишни орзу киладилар. Доимо табассум қил!
#Муаммо_эътиборсиз_қолмоқда

Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи, Олмазор кўчасида яшовчи фуқаролардан кўчадаги муаммоли вазият юзасидан мурожаат келиб тушганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Унда мазкур кўчада истиқомат қилувчи фуқаролар яна бошланган ёғингарчилик сабаб кўча ўртасида сунъий кўл каттариб бораётганлигини, бунга шу ҳудудда яшовчи қўшниларнинг оқова сув учун ариқ ўрни қолдирмаганлиги туфайли юзага келганини таъкидлашмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва "Олмазор" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла масъуллари мазкур муаммони ҳал этишга эътибор қаратишса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки ушбу кўчада яшовчи 30 дан ортиқ хонадон вакиллари, болалар кўча асфальтланмагани учун уйларига кириб чиқишда, мактаб ва боғчага боришда қийинчиликка учрашмоқда.

Ўйлаймизки, кенг жамоатчилик вакилларининг аралашуви билан тез кунда ушбу масалага ечим топилади ва бу ҳақда бизга амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли тартибда муносабат билдиришларини кутамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Қўшиқчи Согдиана Инстаграмда жонли эфир пайтида автомобил бошқараётиб аварияга учради😨😱
Нотўғри киритилган телефон рақами туфайли катта маблағ бой берилди.

Австралиянинг Сидней шаҳрида яшовчи фуқаро ўз телефон рақамини нотўғри киритганлиги сабабли деярли катта маблағдан маҳрум бўлди. Бу ҳақда «Daily Star» нашри хабар бермоқда.

Ушбу фуқаро 22 апрел куни газеталар дўконида лотерея чиптасини рўйхатдан ўтказиш жараёнида телефон рақамини нотўғри ёзиб юборгани маълум бўлган. Бу орқали у 40 миллион Австралия долларидан (бу салкам 345 миллиард сўм) айрилди.

Лотерея ташкилотчилари ғолибни қидираётганини эшитиб, у тираж натижаси билан чиптасини солиштирган ва бу унинг ўзи эканлигини билган. Бироқ тартиб-қоида бузилганлиги сабабли сиднейлик шахсга ютуқ пули тўланмайдиган бўлди.

Шунингдек, у катта сумма ютишни орзу қилиб келганини, аммо ҳеч қачон бундай катта маблағни кўрмаганини тан олган. Агар у ушбу маблағни қўлга киритганида, дастлаб ипотека кредитидан қутулмоқчи бўлганини айтган.
Bugun, 18 yanvar
❄️ +3°...+1°, Qor

Hozir: ☁️ +6°, ↖️ 0.5 m/s

Tong: 🌡 N/A°
Kun: 🌡 N/A°
Oqshom: 🌡 N/A°

Namlik: 99%
Shamol: Shimoliy-shimoli-g'arbiy, 3 m/s
Bosim: 764 mm sim. ust.

Oy: To'lin oy
Quyosh chiqishi: 07:47
Quyosh botishi: 17:29
☪️

🕌 Бугун, 18 январь | 15 жумадис сони

Тонг (Саҳарлик): 06:23
Қуёш: 07:48
Пешин: 12:39
Аср: 15:50
Шом (Ифтор): 17:35
Хуфтон: 18:50

@jizzax_ob_havo
☪️

🕌 Эртага, 19 январь | 16 жумадис сони

Тонг (Саҳарлик): 06:23
Қуёш: 07:47
Пешин: 12:39
Аср: 15:51
Шом (Ифтор): 17:37
Хуфтон: 18:51

@jizzax_ob_havo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jizzaxda DXM orqali ilk "Qizil pasportlar" o'z egalariga topshirildi

Davlat xizmatlari agentligi Jizzax viloyat boshqarmasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarini kuzatib boring!

Feysbukdagi sahifa va guruhimizga havola
➡️ https://www.facebook.com/jizzaxdavxizmat ⬅️
➡️ https://www.facebook.com/groups/153179905391220 ⬅️
Telegram kanali va murojaatlar botiga havola
https://tttttt.me/dxajizzax
🤖 Murojaatlar uchun ▶️ @DxaJizzaxBot
Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда соҳада кутилаётган ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.