SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.58K subscribers
20.1K photos
6.44K videos
28 files
20.9K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
МАХФИЙ, АММО
НОҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ
МАЪЛУМОТЛАР

1) Инсоннинг кўзида
шундай тўсиқ - парда
борки, уни фаришта ва
жинларни кўришдан
сақлайди. Ўлим вақтида бу
парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула
эшитаётган инсоннинг
олдига шайтон ва жинлар
бир лаҳзада етиб келади.
Ва у одамнинг атрофида
рақсга тушишади. Агар
инсоннинг кўзидаги парда
очилганда эди,
манзаранинг даҳшатидан
юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг
тонгида оламдаги барча
жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ
солиб турадилар... Эй
Роббим! Хотимамизни
гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч
океанининг тубида қаттиқ,
шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси
5000 кмгача эшитилди...
Бу овознинг келиб
чиқиши, сабаби ҳозирги
кунгача аниқланмади...

5) Оёғингиз увишиб
қолган бўлса юрманг,
қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки
ўзингиз билмаган ҳолда
синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва
ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби—
тинч, меъёрда турган асаб
толаларининг вақтинча
фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан
кўп миқдорда қоннинг
ҳайдалишидир.

7) Инсон зим - зиё,
зулматда 3 кундан кўп
қолиб кетса, бир?умрга
кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб
тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу
сизни уйғотиш учун
ақлингизнинг ўйлаб топган
тушдир... Чунки
аъзоларнинг функцияси
тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиш ҳеч гап эмас.

9) Инсон вафот этган
пайтда бош миянинг чап
қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда
барча хотиралари бирма-
бир кўз олдига келади.
Лекин худди тушда
бўлганидек уларни кетма-
кетлигини бошқара
олмайди.

10) Шундай ҳаётий
тажриба бор агар
эшитишни истасангиз
ичингиз сўйлайди
(гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг,
диққат қилинг!
Ичингиздан сас келади...

11) Инсон
организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида
биттадан хужайрани йўқ
қилади... Агар бу
хужайралар яшаса,
саратонга айланиб
кетади...

Ҳамиша
«Субханаллоҳ» (Аллоҳ
айбу нуқсонлардан пок)
Алхамдулиллаҳ» деб
айтинг....


https://tttttt.me/sangzoruz1
​​Sangzor.uz орқали миннатдорлик хати

Шу инсонлар меҳнатидан миннатдормиз...

Жиззах шаҳар сувоқова корхонасининг канализация яъни сув оқимининг шаҳардан чиқиб кетишини таъминлайдиган бўлими бор. Бу бўлимнинг канализация хизмати гуруҳи раҳбари Руслан акани ўн йиллардан ошиқ вақт ичида танийман. Жуда оддий, камтарин инсон. Гуруҳ аъзолари ҳам. Бизнинг ҳамшаҳарлар билиб-билмай унитазларига, раковиналарига ҳар хил чиқиндиларни ташлайдилар. Натижада, умумий қудуқ "люк" тўлиб-тошади. Атроф булғанади. Фуқаролар шаҳар сувоқова ДУКка қўнғироқ қилади.

Руслан аканинг гуруҳини бир неча бор биз ҳам чақирганмиз. Биласизми, жуда ёқимсиз манзара. Бу қудуқларни тозалаш чоғида, ҳар хил латта путталар, бир марталик нам сочиқлар, уят нарсалар чиқаверади, чиқаверади. Бир куни бир қўшним тап тортмай "Сенларнинг вазифанг шу, шу ишингга давлат пул тўлайди" деди. Номус, ор бу гап.

Қудуқларни, канализация тозалаш гуруҳи ходимларининг маошлари жуда кам, ишлари эса канализация ичидаги заҳарни ютиш, инсон ахлатини ва чиқиндиларини қўл меҳнатлари билан тозалашдир. Бундан 10-15 ҳатто 20 йил олдин бундай тозалаш ишлари кўп эмасди. Эслайман. Ҳозир шаҳарда нима кўп, янги кўп қаватли уйларнинг қурилишлари кўп. Шаҳарга ҳар хил инсонлар оқими кўпайган ва яна кўпаяди. Мен нима демоқчиман, нафақат шаҳар ичида яшашнинг, ҳар бир манзилда яшашнинг умумий қонун, қоидалари мавжуд. Шу қонун, қоидалар ичида, канализация ичига, хонадонингиздаги унитаз, раковина, ванна ичига тўғри келган чиқиндини ташлаш мумкин эмаслигини билишингиз, сизнинг, онгли инсонлигингиздан далолатдир.

Иккинчидан ҳар бир инсоннинг, ҳар бир меҳнатнинг қадр, қиймати борлигини билишингиз ўзингизга ва оилангизга яхши. Шу муносабат билан Жиззах шаҳар сувоқоқа ДУК раҳбариятига ва канализация хизмати гуруҳи раҳбари Руслан акага, барча ходимларига, оилам номидан миннатдорчилик билдираман. Руслан ака топганларингизга, ҳалол меҳнатларингизга оллоҳ баракалар берсин. Сизларга Аллоҳ соғлик, куч-қувват берсин. Барчангиз фарзандларингизнинг ва ҳалол меҳнатларингизнинг роҳатларини кўриб юринг. ОТМга сиздек ҳалол меҳнат қилаётган инсонларнинг фарзандларингизга ҳам имтиёзлар ажратилиши тилакдошиман. Барчангизга меҳнатингиз учун катта раҳмат..
#kimyo

❗️Aytishlaricha bu yilgi testlardan ekan.

Archa bayram boshlandi shekilli:)

Abituriyentlarga ulashing 👇👇
https://telegram.me/sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат!!!

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланиши муносабати билан, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Жиззах шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБ

@Sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СНЮС - балосидан огоҳ бўлинг!
Бугун аҳоли, айниқса, ёшларимиз орасида оммалашиб бораётган бу офат гирдобидан ўзимизни, фарзандларимизни асрашимиз шарт! Айниқса, дастлаб билиб-билмай ёки қизиқиш устунлик қилиб шу йўлга кирган ва оқибатда ушбу офатга тутқун бўлиб, ҳаёти ва саломатлиги издан чиққан ўсмиру ёшларнинг аянчли тақдири барчамиз учун огоҳлик қўнғироғи.
Юқоридаги видеоролик айни шу жиҳати билан ибратли ва таъсирчан чиқибди. Уни нафақат ёшлар, балки катталар ҳам кўриб, ўзига тегишли хулоса чиқаришига ишонамиз.

Обуна бўлинг 👉 @sangzoruz1
Ўзбекистондаги ташкилотлар киберхавфсизлик даражаси бўйича баҳоланди

2022 йилнинг 2-чораги бўйича ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги рейтинги эълон қилинди.

Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.

Унга кўра, Адлия вазирлиги 97.3 балл билан рейтингнинг энг юқори поғонасини эгаллади.

Шунингдек, рейтингнинг кучли учлигидан Марказий банк (97 балл) ҳамда Давлат статистика қўмитаси (95.2 балл) жой олди.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
Қишлоқ жойларда хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ пасайтирилади

Имтиёзнинг моҳияти - ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилади.

Имтиёз қандай давр мобайнида амал қилади?

Имтиёз 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар амал қилади (07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон Фармон 9-б., СК 483-м.).

Қандай корхоналар имтиёзни қўллашга ҳақли?

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган кичик бизнес корхоналари:

• меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реэстрига киритилган ҳудуларда фаолиятни амалга оширувчи

• умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган

• уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50%ини ташкил этадиган.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
«Мантиққа тўғри келмайди». Зафар Ҳошимов ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгашларига раҳбар бўлиши ҳақида

Тадбиркор, «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Twitter ижтимоий тармоғида бўлиб ўтган аудиочатлардан бирида ҳокимларнинг ўз ҳудудидаги халқ депутатлари кенгашларига бошчилик қилиши масаласига тўхталиб ўтди.

Унинг фикрича, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд органлари бир-биридан айро бўлиши, бири бошқасини назорат қилиб туриши керак — бу демократия принципларидан бири. Улар орасидаги ҳар қандай туташув, манфаатлар тўқнашувига олиб келади.

«Ижро ҳокимияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади. Энди назорат қилинаётган органнинг раҳбари ўша назоратчиларга ҳам раҳбар бўлиши, менимча, мантиққа тўғри келмайди. Уларни ажратиш керак.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
Тошкентда танишининг интим суратларини тарқатмаслик учун пул талаб қилган йигит ушланган

“26 ёшли Олимжон таниш аёлнинг ишончига кириб олиб, уни шантаж қилишни бошлаган. У шахсий ҳаётга тегишли видеолавҳаларни тарқатмаслик учун 900 доллар талаб қилган”, - дея маълум қилмоқда ҳуқуқ тартибот идораси.

“Биз шу йилнинг февраль ойида танишдик, ижтимоий тармоқлар орқали ёзишиб турдик, гоҳида учрашдик. Июнь ойида ундан ички кийимсиз суратларини юборишни сўрадим. У бошида рози бўлмади, кейинчалик бир нечта видеофайлларни юборди. Маълум муддат ўтгач, менга пул керак бўлиб қолди ва қўлимдаги видеолавҳалардан фойдаланиб, уни шантаж қила бошладим”, - деди йигит.

Батафсил ўқиш

Facebook | Telegram | Instagram
5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни ОТМга қабул қилиш бошланади

▪️Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар рўйхати тасдиқланди.

▫️Бунда, рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Давлат тест маркази

@sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГАИ: «Ҳозир битта ураман, синдирвораман телефонини! Чундинми?» 🤦🏽‍♂️👇🏽

@sangzoruz1
#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Тўрт нафар судья навбатдаги муддатга тайинланди

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокамалар якунида тўрт нафар судьяга қайта ишонч билдирилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Хакимов Тулқинжон Эркинович –
судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси лавозимига;

Убайдуллаев Дилшоджон Мухиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Ибодуллаев Анвар Абдужабборович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Абдуазимов Равшан Сабиржанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
❗️Пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олинди

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев ва прокурори Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.

Обуна бўлинг 👉 @sangzoruz1
Bugun, 9 avgust
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+36°...+23°, Ochiq havo.

Hozir: +36°
Tong: 29°
Kun: 35°
Oqshom: 33°

--------------------

Namlik: 17%
Shamol: Shimoliy, 6 m/s
Bosim: 755 mm sim. ust.
Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 05:33
Quyosh botishi: 19:34

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
Сибир дарёларини Орол денгизига буриш ғояси...

Об ва Иртиш дарёларини жанубга буриш, Қозоғистон орқали канал қуриш ортидан дарёларни Сирдарёга қўшиб юбориш ғояси 1949 йилда туғилган.

1949 йил СССР Фанлар академияси абадий музлик фанлари институти академики Владимир Обречев келгусида Мирзачўл ва Қизилқумни ўзлаштириш ортидан Орол денгизи қуришини олдиндан билган.

Олим томонидан Сибир дарёларини жанубга йўналтириш мегалойиҳаси нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки ҳозирги Россиянинг жануб буғдой арелларида ҳам келгусида иқлим "яхшигина" мўътадил бўлишига эришиш тахмин қилинган (совуқ дарёларнинг Марказий Осиёга чуқур кириб келиши, иқлим ўзгараши жанубдан иссиқ ҳавонинг шимолга томон чиқиб кетиши олди олиниши назарда тутилган ва пировардида бу шимолдаги музликларни тез эриб кетиши билан боғлиқ ҳимоя вазифасини ҳам ўташи мумкин бўлган) ва Сталинга бу ғоя тўғрисида қуйидаги мазмунда хат йўллаган:

''Ўртоқ, Сталин, мамлакатимиз юқори иқтисодий сакрашга эришиши ва ғарб давлатларини иқтисодда ортда қолдириши учун Сибир дарёлари, хусусан Иртиш ва Об дарёларини Ўрта Осиёга буриш зарур.

Мақсад: Омск, Курс, Челябинск, қолаверса Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон республикаларини сув ресурслари билан барқарор таъминлаш, пахтачиликка куч беришга эришилади'' - дейилади мактубда.

Сталин бу ғояни қўллаб-қувватлайди ва 1950-йил олимни Сталин премияси билан мукофотлайди. Аммо, қарор чиқаришга шошилмайди. У кутилмаганда ўша пайтлари эндигина ҳарбий метеорологияси риволанаётган АҚШ билан ғояни келишиш учун жўнатади (балки, шу ҳужжатдан сўнг АҚШ метеорология йўналишида ҳарбий соҳаларда фойдаланишни бошлаб юборгандир).

АҚШ экспертлари агарда шимолий йўналишдаги дарёларнинг жанубга буриш лойиҳаси амалга ошса, 15 йилдан сўнг АҚШнинг Калифорния штатида Сибир совуқлари, Россия шарқида эса тропик ҳаво массалари ҳукмрон бўлиши тўғрисида хат жўнатишади. Амур дарё ҳавзаси бўйида банан ва тропик тўтиқуш турлари барқ уриб яшаши мумкинлиги айтилади.

Сталин ўзининг подшолик умри давомида Сибир дарёларини жанубга буриш лойиҳасини бошлашга шошилмайди. Бунга унинг вақти ҳам етмасди. Ундан кейин тахтга келган Хрущёв ҳам мазкур ғоя устида кўп ўйланади. Мега гидролойиҳа ишлаб чиқилади, аммо, у ҳам лойиҳани амалий охирига етказмайди.

Ҳозир глобаллашув, иқлим ўзгариш кескинлашаётган даврда юқоридаги лойиҳани амалга ошириш табиийки имконсиз. Ўзбекистонда глобал иқлим ўзгариши, ўзгариш фонида реал сув танқислигига дуч келаётган минтақада юқоридагига ўхшаш қандайдир ''қармоққа илинарли'' макромасштабли мегалойиҳалар ишлаб чиқиш вақти келган.

#Гидрологик_ишлар

@sangzoruz1
Forwarded from Gazetalar sharhi
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди «Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини, тиббий ва экологик маданиятини юксалтириш» мавзусида тўртинчи давлат грантларини ажратиш учун танлов эълон қилди.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://tttttt.me/gazetalar_sharhi