SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.54K subscribers
20.2K photos
6.52K videos
29 files
21.1K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
​​🦠 Жиззахда 133 нафар бемордан 58 нафари Covid-19, 75 нафари пневмониядан даволанмоқда. 3 нафар бола ва 20 нафар ҳомиладорлар ҳам бор

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар учун Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 185 ўринли махсус даволаш маркази ташкил этилган. Реанимация ўринлари сони 30 тани ташкил этади.

Ўтган давр давомида вилоятда 6896 нафар фуқароларда Covid-19, коронавирус инфекцияси аниқланган ва уларнинг 6749 нафари тўлиқ соғайганлиги сабабли назоратдан чиқарилган. Даволаниш кўрсатгич 98 фоиз.

Бугунги кунда даволовчи муассасада даволанаётган беморлар сони 133 нафар бўлиб шундан 58 нафари Covid-19, коронавирус инфекцияси билан, 75 нафари пневмония билан даволанмоқда.

Ўта оғир 1 нафар, Оғир 10 нафар.

Болалар 3 нафар, Хомиладорлар 20 нафарни ташкил этади.

Амбулатор даволанаётганлар сони 79 та.
​​Шерзод Кудбиевнинг журналистга «сиз ҳали ёш қизчасиз» дейиши муҳокамаларга сабаб бўлди

Журналист ДСҚ раиси жавобидан қониқмагач, «Бу менинг гапим эмас, халқимиз сиздан тўлиқ, батафсил жавоб кутяпти», – деб сўрайди.

Журналистга жавобан Шерзод Кудбиев: «Бу жавобдан қониқиш-қониқмаслик сизнинг ишингиз, албатта. Иккинчидан, сиз ҳали ёш қизчасиз, халқ номидан гапиришга икки хил тоифа шахсларда ҳуқуқ бор. Сиз халқ номидан гапиролмайсиз, буни келгусида ҳушёр бўлишингиз учун айтмоқчиман: халқ номидан фақат президент ва депутат гапиради, чунки улар халқ томонидан сайланган. Бошқа одам халқ номидан гапиришга ҳуқуқий жиҳатдан ҳам, бошқа томондан ҳам ҳаққи йўқ», – деб жавоб берди. Бу эса анжуман иштирокчиларида эътироз келтириб чиқарди.
​​Ўзбекистонда ниҳоят қаровсиз ҳайвонлар билан ишлашнинг комплекс дастури ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда қаровсиз ҳайвонлар билан ишлашни тубдан яхшилаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни тасдиқловчи президент фармони лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ekolog.uz телеграм канали хабар бермоқда.

Бугунги кунда қаровсиз ҳайвонлар хокимиятлар қошидаги Ободонлаштириш бошқармаларига қарашли бўлиб, унинг ходимлари жониворларга чиқинди сифатида қараб келаётгани сир эмас. Ушлаш хизмати ҳайвонларни жойида ўлдиришади ёки амалдаги қонунчиликка кўра, беш кунга тор катакларга қамаб қўйишади. Табиий равишда очлик ёки ташналикдан ўлим топмаган ҳайвонлар вахшийларча ўлдирилади.
​​ИИБ: 1 мартга қадар туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади

Бундан ташқари жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органларининг миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар, прокуратура, миллий хавфсизлик хизмати, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш каби тизимлар билан узвий ҳамкорлигини таъминлаш чоралари белгиланган. Яна бир маълумот: 2022 йил 1 мартга қадар маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳар бир вилоятда камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил қилиниши мўлжалланаяпти. Ушбу бўлинмалар ходимлари жиноятчилик ошган шаҳар ва туманларга патрулликка жалб қилинади. Қолаверса, аҳоли сони, демографик жойлашув ҳамда криминоген вазият таҳлил этилиб, ҳудудга мос равишда жиноятчиликни жиловлашга қаратилган ишлар кучайтирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Айни дамда Қорақалпоқда қор ёғмоқда.

Эрталабдан буён ёғаётган қор ҳалигача тингани йўқ.

👉
@sangzoruz1
☪️

🕌 Бугун, 19 январь | 16 жумадис сони

Тонг (Саҳарлик): 06:23
Қуёш: 07:47
Пешин: 12:39
Аср: 15:51
Шом (Ифтор): 17:37
Хуфтон: 18:51

@jizzax_ob_havo
☪️

🕌 Эртага, 20 январь | 17 жумадис сони

Тонг (Саҳарлик): 06:23
Қуёш: 07:47
Пешин: 12:39
Аср: 15:52
Шом (Ифтор): 17:38
Хуфтон: 18:52

@jizzax_ob_havo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фориш туманида кузатилган кучли шамол натижасида «Порашт» (Эски Фориш) даги кўпгина бинолар, уй ва молхоналарга катта зарар етказди

👉 @sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
''Тошкент-Ўш'' А-373 автомобил йўлининг тоғли ''Қамчиқ'' довонидан кесиб ўтган айрим ҳудудларида кучли қор ёғмоқда, туман тушган. Йўлларда қор уюмлари ва музламалар ҳосил бўлмоқда. Ҳаво ҳарорати -4 даража совуқ.

👉 @sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота ва ўғил сухбати, ўғлига эски ноутбук совға қилишибди😁

Тушунган тушунди...

👉 @sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ushbu qissa dunyodagi eng omadsuz kanalizatsiya lyukining o’g’risi haqida 😂

🔥Videoni do'stlaringizga ulashing👇
https://tttttt.me/sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавируснинг «Омикрон» штамми катта ёшли одамларда енгил кечмоқда. Аммо ёш болаларга «Омикрон» жиддий таъсир қилаяпти. Ота оналар болаларингизни эҳтиёт қилинг!

ПС: Ота оналарни хабардор қилинг.

👉  @sangzoruz1
⛽️ #Бу_нимаси #Инсофсизлар
Максимум 47 литр бензин кетадиган машина БАКига 55 литр бензин қуйилди дея одамни аҳмоқ қилиб — "соққа" қилишмоқда...

P.S.: Кимдир буларни назоратга оладими йўқ-ми?! 🤬🤦‍♂

👉 @sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Таниқли актриса Баҳора Арслонова қандай шарт билан турмуш ўртоғига иккинчи хотин олиб беришга рози бўлиши ҳақида сўзлаб берди

Каналга аъзо бўлинг:
https://tttttt.me/sangzoruz1
​​Қамчиқ довонида 2 та юк машинаси ағанади, бир киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотларини тақдим этамиз.

HOWO бошқарувни йўқотиб ағанади

2022 йилнинг 17 январь куни соат 16:55 да Қамчиқ довонидан ўтган Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 195-километрида Водий–Тошкент йўналишда ҳаракатланган HOWO юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида автотранспорт воситаси йўл четидаги кюветга тушиб, ёнбошлаб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан 2-механизациялашган назорат-кузатув гуруҳидан 4 нафар қутқарувчи, «Чинор» ЙПХ маскани ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк машинасини кюветдан чиқариб олишган.

Автомашинада ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган, ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Автомашина юксиз келаётган бўлган.

Ман юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи вафот этди

2022 йил 11 январь куни соат 21:30 ларда Тошкент–Ўш йўлининг 221 километрида «Қўшминор» МФЙ ҳудудида Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган МЧЖга қарашли MAN юк машинасини йўл варақаси билан Водий–Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. У бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чуқурга тушиб кетган.

Оқибатда автомашинада бўлган йўловчи – Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган, 1974 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 12 январь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспортдан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

@sangzoruz1
​​COVAX Ўзбекистонга 2022 йил биринчи чорагида 11 млн доза вакцина тақдим этади

Ўзбекистон 2021 йилнинг биринчи чорагида глобал COVAX механизми доирасида коронавирусга қарши 11 миллион дозадан ортиқ вакцинани беғараз тарзда қабул қилиб олиши керак, деб хабар қилмоқда «Gazeta.uz».

Қайд этилишича, бу ҳақда Тошкент аэропортида Pfizer вакцинасининг навбатдаги партиясини топшириш маросимида БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде маълум қилган.

«Биз мазкур механизм доирасида Ўзбекистонга етказиб берилган вакциналар 10 миллион дозадан ортиқни ташкил этганининг гувоҳига айланиб турганимиздан мамнунмиз», — деган у. Ўзбекистон AstraZeneca, Moderna, Pfizer/BioNTech ва Sinovac вакциналарини COVAX платформаси орқали қабул қилган.

«ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматига COVID-19 га қарши вакциналарни етказиб беришда кўмаклашишда давом этади», — деган жамғарма вакили.

«ЮНИСЕФ таъминот ва логистика жараёнини бошқарадиган COVAX механизми орқали дунёнинг 144 мамлакат ва ҳудудига 1 миллиард дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина етказиб берилди», — дея қўшимча қилган Мунир Мамедзаде.

Унинг таъкидлашича, «вакциналар самара беради, касалликнинг оғир ўтишининг олдини олади, одамлар ҳаётини сақлаб қолади. Айниқса, ўз вақтида эмланиш ва мамлакатда омикрон штаммининг тез тарқалишини ҳисобга олган ҳолда профилактика чораси сифатида санитария қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим ҳисобланади».

Биринчи чоракда COVAX бўйича — Pfizer/BioNTech ва Moderna вакциналари етказиб берилади.

@sangzoruz1
Изоҳнинг ҳожати йўқ!

@sangzoruz1
​​Тошкентда вакцина олмаган мингдан ортиқ ходим ишдан вақтинча четлатилди

Тошкентда вакцина олмаган 1 044 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди, деб хабар беради ЎзА.

Маълум қилинишича, 17 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилган. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланган.

Шунингдек, Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, 22 та стадион ва спорт мажмуалари, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жоме масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилган.

@sangzoruz1