SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.56K subscribers
20.2K photos
6.5K videos
29 files
21.1K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Сув фильтрлари ортидаги фириб: аслида ким кимни заҳарлаяпти?

Ҳозирги пайтда мутахассислар кундалик истеъмол қилинаётган сувларнинг яроқсизлиги, замонавий тозалаш ускуналари (фильтрлар) ўрнатилмаса, ичаётган сувимиз соғлиғимизга катта зарар етказиши ҳақидаги ваҳимали сўзлар билан сувни юз фоиз тозалаб берадиган фильтрларни ўрнатишга чақиришмоқда. Аслида ҳам шундайми? Фильтрдан ўтказилмаган сувни истеъмол қилиш мумкин эмасми? Мана шу саволларга жавоб излаб, бу мавзуга алоқадор интернет саҳифаларида бир-биридан ажабланарли маълумотларга дуч келдим. Ва ниҳоят бундай фильтрни ўрнатмасликка қарор қилдим! «Нега?» деган саволга эса ўрганиб чиққан маълумотларим асосида жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
“Ташаббусли бюджет” да иштирок этиб, 1 миллиард сўм маблагни қўлга киритинг ва ҳудудингиздаги ижтимоий муаммога ечим топинг

Жиззах вилоятида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларининг амалга оширилиши:

Маълумки, “Ташаббусли бюджет” нинг пилот босқичи 2021 йили июл ойида бошланиб, сентябрь ойида якунланган эди. Ушбу жараён натижаларига кўра, Жиззах вилояти бўйича 74 та лойиҳа ғолиб деб топилган ва умумий 26 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ажратилган эди. Жорий 2022 йилда ҳам феврал-апрел ойлари оралиғида ташаббускор фуқаролар ўз лойиҳаларини илгари суришди. Бу сафар ғолиблар сони ҳам ажратилган маблағлар ҳам юқори кўрсаткичларда бўлди. Яъни 91 ташаббусли лойиҳа ғолиб деб топилиб, 52 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ажратиладиган бўлди.

Ташаббусли лойиҳаларни соҳаларга бўлиб қараганимизда, асосан ички йўлларни таъмирлаш, мактаб ва боғчаларнинг таъмири, шароитини яхшилаш ва бошқа кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар таклиф қилинган.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
«Тепада Худо турибди, қўрқинглар». Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъули ЙПХ инспекторларини инсофга чақирди

«Айланма йўлда хизмат қиляпсиз, у ерда 2.4 йўл белгиси (йўл беринг) қўйилган. У ерда 2.5. (тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган) ёки 2.6. (рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги) белгиси йўқ. Айланма йўлда бу йўлга кирган транспорт воситасига йўл берилиши керак. Йўл берсин, дегани бу тўхтасин, дегани эмас. Ҳайдовчи бу йўлда бошқа бир машинага халал бермаган ҳолда бир хил ҳаракатланиб бориши мумкин. Унинг йўналиши ўзгариши ёки кескин тўхташига мажбур қилмаяптими, биз унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиролмаймиз. Тепада Худо турибди, қўрқинглар», — дейди Элнур Абраев ЙПХ инспекторларига мурожаат қилар экан.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Халқаро қидирувдаги жиноятчининг «йўриғида юрган» синфдошлар қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Олмазор ва Шайхонтохур туманларида истиқомат қилувчи республикамизда фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилоти аъзолари ушланди.

Қайд этилишича, ушбу жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлган «И.А» 10 нафардан ортиқ синфдошларини «Телеграм» иловасида ташкил қилган «Чойхона» ва «Иймонлашайлик» номли виртуал гуруҳларга қўшиб, тақиқланган материалларни тарқатиб келган. Шунингдек, «И.А.» яқинлари ва кўплаб танишларини «таҳрирчилар» сафига аъзо бўлишга даъват қилиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатиб келган.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Бензин нархи ошгани ҳақидаги хабарлар изоҳланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг хабарига кўра, UNG Petro АЁҚШларида бугунги кунда 1 литри 6800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмаган.

«Таъкидлаш керакки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йилнинг шу даврига қадар 749,7 минг тонна хомашё қайта ишланди. Жумладан, автобензин (109,5 %), дизель ёнилғиси (113,2 %) бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси тўлиқ таъминланди», дейилади хабарда.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Жиззахдаги заводда хитойлик эркак кучукни оловда куйдирди

Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги заводда ҳайвонлар тириклайин куйдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳолат Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган цемент заводида содир бўлган. ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс Хитойда туғилгани, ўзбек–хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг экани аниқланган.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Мирзачўллик ДМТТ тарбияланувчиси "Энг фаол мактабгача таълим ташкилоти" номинацияси ғолиби бўлди

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида "Заминда тинчлик қўлимизда" шиори остида расмлар танлови ўтказилди.

Батафсил


Facebook | Telegram | Instagram
Нукус воқеалари юзасидан халқаро ҳамжамият вакилларининг позицияси.

Yuksalish_live
#ЭЪЛОН

‼️ ХУРМАТЛИ АЁЛ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

🏆 2022 йил 25-26 ноябрь кунлари Минтақалараро аёллар бизнеси ассосияцияси хомийлигида Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида кенг кўламли бизнес-премия "WIN-WIN WOMAN 2022 йил" бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу бизнес-премияда иштирок этиш истагини билдирган ҳамда юқори натижага эришган тадбиркор аёллар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар рўйҳатдан ўтишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг қуйидаги тел рақамга рўйхатдан ўтганингиз тўғрисида маълумот беришингиз сўралади. 👇
☎️ 91-593-53-44

🌐 Рўйхатдан ўтиш учун ссылка: 👉 https://winwinwomen.ru/
Bugun, 7 iyul
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+34°...+22°, Ochiq havo.

Hozir: +34°
Tong: 26°
Kun: 33°
Oqshom: 31°

--------------------

Namlik: 20%
Shamol: Shimoliy-shimoli-sharqiy, 5.9 m/s
Bosim: 761 mm sim. ust.
Oy: Birinchi chorak
Quyosh chiqishi: 05:06
Quyosh botishi: 20:00

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
Илгариги музқаймоқлар ва уларнинг нархлари билан кунни бошлаймиз...

@sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга снариядни ким отди? Сўнгги тафсилотлар.

Манба: BBC News O'zbek

Қуйидаги линкни босинг
👉 @SangzorUz1⚡️
Афғонистон томони Термизга отилган снарядлар бўйича баёнот берди.

Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид Термизга Афғонистон ҳудудидан ракета ҳужуми бўйича баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, ушбу ҳодисани уюштирганлар дўст Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилганлар.

«Толибон» ҳаракати уларни ҳибсга олиш ва жазолаш учун қидирмоқда.

👉@Sangzoruz1
Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен Ер усти ҳалқа йўлининг 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 7-бекат 2022 йил 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Барча хасталиклардан лағмон. Малишева машҳур ўзбек таомининг фойдаси ҳақида айтиб берган

Россиялик телебошловчи Елена Малишева ўзининг "Жить здорово" дастурида машҳур ўзбек таоми - лағмоннинг афзалликлари ҳақида гапириб берган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳар қандай сайёҳ албатта, жуда очиқ ва меҳмондўст одамлар ҳақида айтиб беришиш мумкин. Ўзбекларнинг анъанавий таомларини эса севиб қолмаснинг иложи йўқ.

Лағмон тушликда ҳам, кечки овқатда ҳам истеъмол қилинади, чунки бу оғир овқат саналмайди. Ушбу таом таркибига қуйидагилар киради: гўшт шарбати, мол ёки қўй гўшти, ўзбек помидорлари, селдерей, майдаланган хамир, қалампир, саримсоқ, кориандр, томат пастаси, ловия, туз, қуритилган занжабил, кўкатлар ва ёғ.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси комендатураси вакили Зафар Алимов ўша кунги воқеалар ҳақида батафсил маълумот берди, дея хабар қилмоқда ЎзА мухбири.

Айтилишича, 1 июль куни намойишчилар 10 мингдан ортиқ оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси М.Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Д.Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, уни Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари деб эълон қилмоқчи бўлишган. Бу ҳолат дронлардан олинган видеоларда ҳам акс этган.

Воқеаларнинг батафсил хронологияси бу ерда:
https://uza.uz/posts/388152

Шунингдек, юқоридаги видеолардан ҳам кўриниб турибдики, намойишчилар орасида махсус тайёрланган гуруҳлар ҳам бўлиб, улар тартибли ва олдиндан режа қилинган ҳаракатларни амалга оширишган. Машина балонлари, тинч аҳолига тегишли транспорт воситалари ва шох-шаббаларни ёқиб, йўлларда турли баррикадалар ҳосил қилишган, Жўқорғи Кенгес биноси олдида оломон тўпланган пайтда ўзидан оқ тутун чиқарувчи гранаталарни ишлатишган. Ҳарбийларга бир қанча ҳужумлар уюштирилган ва уларнинг қурол-яроғларини тортиб олишга ҳаракат қилинган.

Бу энди ҳеч қанақасига тинч намойиш эмас, буни кўпроқ Конституциявий тузумга қарши, ҳокимиятни ағдаришга қаратилган оммавий тартибсизликлар, дея баҳолаш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади.

Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди:

1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:

- автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;

- электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;

- электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.

2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.

3.
Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.

4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:

– лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

– мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

– ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори сифат - қулай нарх

Мол-мулкингиз дахлсизлигини истасангиз Қўриқлаш бош бошқармаси хизматларидан фойдаланинг!
— — —
Высокое качество – доступная цена

Если вы желаете, чтобы ваше имущество было неприкосновенным, воспользуйтесь услугами Главного управления охраны!
——————
web_siteFacebookInstagramTelegramYou tubeTwitter