SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.53K subscribers
20.3K photos
6.58K videos
30 files
21.2K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Нукус воқеалари юзасидан халқаро ҳамжамият вакилларининг позицияси.

Yuksalish_live
#ЭЪЛОН

‼️ ХУРМАТЛИ АЁЛ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

🏆 2022 йил 25-26 ноябрь кунлари Минтақалараро аёллар бизнеси ассосияцияси хомийлигида Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида кенг кўламли бизнес-премия "WIN-WIN WOMAN 2022 йил" бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу бизнес-премияда иштирок этиш истагини билдирган ҳамда юқори натижага эришган тадбиркор аёллар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар рўйҳатдан ўтишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг қуйидаги тел рақамга рўйхатдан ўтганингиз тўғрисида маълумот беришингиз сўралади. 👇
☎️ 91-593-53-44

🌐 Рўйхатдан ўтиш учун ссылка: 👉 https://winwinwomen.ru/
Bugun, 7 iyul
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+34°...+22°, Ochiq havo.

Hozir: +34°
Tong: 26°
Kun: 33°
Oqshom: 31°

--------------------

Namlik: 20%
Shamol: Shimoliy-shimoli-sharqiy, 5.9 m/s
Bosim: 761 mm sim. ust.
Oy: Birinchi chorak
Quyosh chiqishi: 05:06
Quyosh botishi: 20:00

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
Илгариги музқаймоқлар ва уларнинг нархлари билан кунни бошлаймиз...

@sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга снариядни ким отди? Сўнгги тафсилотлар.

Манба: BBC News O'zbek

Қуйидаги линкни босинг
👉 @SangzorUz1⚡️
Афғонистон томони Термизга отилган снарядлар бўйича баёнот берди.

Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид Термизга Афғонистон ҳудудидан ракета ҳужуми бўйича баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, ушбу ҳодисани уюштирганлар дўст Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилганлар.

«Толибон» ҳаракати уларни ҳибсга олиш ва жазолаш учун қидирмоқда.

👉@Sangzoruz1
Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен Ер усти ҳалқа йўлининг 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан 7-бекат 2022 йил 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Барча хасталиклардан лағмон. Малишева машҳур ўзбек таомининг фойдаси ҳақида айтиб берган

Россиялик телебошловчи Елена Малишева ўзининг "Жить здорово" дастурида машҳур ўзбек таоми - лағмоннинг афзалликлари ҳақида гапириб берган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрган ҳар қандай сайёҳ албатта, жуда очиқ ва меҳмондўст одамлар ҳақида айтиб беришиш мумкин. Ўзбекларнинг анъанавий таомларини эса севиб қолмаснинг иложи йўқ.

Лағмон тушликда ҳам, кечки овқатда ҳам истеъмол қилинади, чунки бу оғир овқат саналмайди. Ушбу таом таркибига қуйидагилар киради: гўшт шарбати, мол ёки қўй гўшти, ўзбек помидорлари, селдерей, майдаланган хамир, қалампир, саримсоқ, кориандр, томат пастаси, ловия, туз, қуритилган занжабил, кўкатлар ва ёғ.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси комендатураси вакили Зафар Алимов ўша кунги воқеалар ҳақида батафсил маълумот берди, дея хабар қилмоқда ЎзА мухбири.

Айтилишича, 1 июль куни намойишчилар 10 мингдан ортиқ оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси М.Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Д.Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, уни Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари деб эълон қилмоқчи бўлишган. Бу ҳолат дронлардан олинган видеоларда ҳам акс этган.

Воқеаларнинг батафсил хронологияси бу ерда:
https://uza.uz/posts/388152

Шунингдек, юқоридаги видеолардан ҳам кўриниб турибдики, намойишчилар орасида махсус тайёрланган гуруҳлар ҳам бўлиб, улар тартибли ва олдиндан режа қилинган ҳаракатларни амалга оширишган. Машина балонлари, тинч аҳолига тегишли транспорт воситалари ва шох-шаббаларни ёқиб, йўлларда турли баррикадалар ҳосил қилишган, Жўқорғи Кенгес биноси олдида оломон тўпланган пайтда ўзидан оқ тутун чиқарувчи гранаталарни ишлатишган. Ҳарбийларга бир қанча ҳужумлар уюштирилган ва уларнинг қурол-яроғларини тортиб олишга ҳаракат қилинган.

Бу энди ҳеч қанақасига тинч намойиш эмас, буни кўпроқ Конституциявий тузумга қарши, ҳокимиятни ағдаришга қаратилган оммавий тартибсизликлар, дея баҳолаш мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Давлатимиз раҳбари аввал айтганидек, жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади.

Бугун Президентимизнинг тегишли қарори билан автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратилди:

1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади. Бунда:

- автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди;

- электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда - 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади;

- электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади.

2. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.

3.
Фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.

4. 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:

– лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

– мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

– ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори сифат - қулай нарх

Мол-мулкингиз дахлсизлигини истасангиз Қўриқлаш бош бошқармаси хизматларидан фойдаланинг!
— — —
Высокое качество – доступная цена

Если вы желаете, чтобы ваше имущество было неприкосновенным, воспользуйтесь услугами Главного управления охраны!
——————
web_siteFacebookInstagramTelegramYou tubeTwitter
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Қурбон ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.


Обуна бўлинг 👉 @sangzoruz1
⚡️Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан тергов ҳаракатлари давомида жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида 14 киши ушланди.

Шу жумладан, Тажимуратов Д.М. ва Турданов А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Уларга нисбатан суднинг қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Қаллыханова Л.О.нинг ҳаракатларида жамоат хавфсизлигига тажовуз қилиш жинояти аломатлари аниқланди. У жиноят иши бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланди.

Терговга жалб этилган фуқароларнинг шаъни ва қадр - қиммати ҳурмат қилиниши, қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр - қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратга олинган.

Гумон қилинувчи ва айбланувчиларга ҳимоя ҳуқуқи тўла таъминланган ҳолда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, сақлаш жойларида қонунда назарда тутилган барча шароитлар таъминланган. Соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича эътирозлари мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан 2022 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Кондиционерли хонада ишлашда нимага эътибор бериш керак?

Кондиционерлар вентиляцияси бор хона ва биноларга ўрнатиш учун мўлжалланган. Бундай шароитда уларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири кам бўлади.

Хонада вентиляция мавжуд бўлмаса, кондиционер ҳавони бир неча маротаба қайта-қайта совутади ва қуритади. Ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Кондиционерли хонада мунтазам ўтириб ишлайдиган ходимлар уст кийимларига эътибор беришлари керак. Уларнинг либоси табиий матодан, ўзига намликни енгил сингдира оладиган бўлгани маъқул.

Ушбу қурилмада нафас тизими инфекцияларини қўзғатувчи микроорганизмлар тўпланиб қолиши мумкин. Шу боис унга ҳавони намлантирадиган ускуна қўйиш лозим.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Qurbon hayitingiz muborak bo'lsin!

👉 @SangzorUz1⚡️
Bugun, 9 iyul
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+33°...+21°, Ochiq havo.

Hozir: +33°
Tong: 26°
Kun: 32°
Oqshom: 31°

--------------------

Namlik: 20%
Shamol: Shimoliy-shimoli-sharqiy, 5.2 m/s
Bosim: 757 mm sim. ust.
Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 05:07
Quyosh botishi: 19:59

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
O‘zbekistonda anomal jaziramani 2-to‘lqini boshlanyapti.

Kelasi hafta havo xarorati 41+ darajaga chiqadi

Ko‘proq suv ichish va ochiq xavoda sayr qilmaslik tavsiya etilmoqda.

👉 @sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rossiyada o‘zbekistonlik migrantni kaltaklagan xodim ishdan bo‘shatildi.

Moskva diasporasi kengashi rahbari Baxrom Ismoilov allaqachon prokuraturaga ariza yuborgani va tajovuzkorni ishdan bo‘shatishni talab qilishini aytgan edi.

👉 @sangzoruz1
O‘zbekistonda benzin narxi oshishiga izoh berildi.

Oxirgi kunlarda O‘zbekiston bo‘ylab xususiy yoqilg‘i quyish shoxobchalarida benzin narxi oshdi. “O‘zbekneftgaz” izohiga ko‘ra, bu – yuqori oktanli benzin importi qisqargani bilan bog‘liq. Buning ortidan mahalliy AI-80 benziniga talab oshib, natijada uning ham narxi qimmatlayapti.

👉 @sangzoruz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qurbonlik uchun sotib olingan qo‘y qochib ketdi.

Ijtimoiy tarmoqlarda Qozog‘iston poytaxtidagi yo‘l o‘rtasida jonivor yugurib yurgani aks etgan video paydo bo‘ldi.

👉 @sangzoruz1