043. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Айтилди: Ё Расулуллоҳ, суҳбатдошларимизнинг қай бири яхши? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Уни кўришингиз Аллоҳни эслатадиган, сўзи амалингизни зиёда этадиган ва амали охиратни ёдга соладиган кишидир" дедилар.
Абу Яъло "Мажмаъуз-завоид"да ривоят қилган.
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur

January 25, 2018
044. "У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейди" (Фажр сураси, 24-оят).
Олдингизда қабр эгаларининг орзулари турибди. Мудом жонингиз танангизда экан, тирикликни ғанимат билинг!
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Олдингизда қабр эгаларининг орзулари турибди. Мудом жонингиз танангизда экан, тирикликни ғанимат билинг!
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 25, 2018
January 25, 2018
046. Иброҳим ибн Адҳамдан (қабрлари нурга тўлсин): "Дунёда зоҳидликка нималар сабабидан эришдингиз?" деб сўрашди. У зот жавоб қилдилар: "Бунга уч нарса сабаб бўлди:
1. Қабрни ёлғизлатувчи кўрдим, менинг эса ҳамроҳим йўқ.
2. Йўлни узун кўрдим, менинг эса йўлхалтам бўм-бўш.
3. Ер ва осмонлар Ҳукмронини қози қўрдим, менда эса ҳимоячи йўқ".
Яъни, мана шу уч ҳолатнинг мулоҳазаси Иброҳим ибн Адҳамни дунёдан юз буриб, Охират билан машғул бўлишга ундади. Шу уч сабабни қайта-қайта ўқиб кўрсак ва уларнинг тўғрилига иқрор бўлсак, шояд бизнинг ҳам Охират ишларига ҳимматимиз кучайса.

January 26, 2018
047. Ваҳб ибн Вирд роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг: "Иброҳим билан Исмоил: «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, деб, Байтнинг пойдеворларини кўтараётганини эсла".(Бақара сураси, 127-оят)ини ўқий туриб йиғлавордилар ва дедилар: "Эй Раҳмоннинг халили, Байтуллоҳнинг пойдеворини кўтарасизда, яна қабул бўлмаслигидан қўрқмоқдамисиз?".
-----
Изоҳ: Бу ҳодисада бизга жуда ибратли ҳолат бор. Аллоҳнинг халили-дўсти Иброҳим алайҳиссалом Байтуллоҳдек буюк ва муқаддас бинонинг пойдеворини Аллоҳнинг амри билан қурмоқдаларда, аммо шундай улуғ ишнинг Парвардигор томонидан қабул қилинмаслигидан қўрқмоқдалар. Биз нотавонлар эса кичик амалимизни катта кўриб, Аллоҳга ўтқазиб ва бунинг ортидан жаннатни нақд қилиб қўйгандек хотиржаммиз. Ваҳоланки, шу арзимас амалимиз ҳам риё, сумъа, ужб, бировга озор бериш каби гуноҳларга ботиб кетган бўлади..
Аллоҳим биз ожизларни кечиргин, амалларимизни ўзимизга катта кўрсатмагин, лекин Ўзинг катта деб қабул қилгин. Акс ҳолда зиён кўрувчи эканимиз аниқ. Я Робб, раҳматингдан умидвормиз!!

048. Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг:
1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш.
2. Одамларга кўриниш беришни севиш.
3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб одамларга кибр қилиш.
4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш.
"Салаф илмининг фазилати" китобидaн
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш.
2. Одамларга кўриниш беришни севиш.
3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб одамларга кибр қилиш.
4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш.
"Салаф илмининг фазилати" китобидaн
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 26, 2018
049. Бир одам бошқасини мақтаётганини Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эшитиб қолдилар ва ундан: "У билан сафар қилганмисан?", деб сўрадилар. У, йўқ, деди. "У билан доим алоқадамисан?", дедилар. У яна, йўқ, деди. Ҳазрат Умар айтдилар: "Ундан бошқа илоҳ йўқ - Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, сен уни танимас экансан!".
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 26, 2018
050. Илм билан фахрланган Аллоҳнинг ҳузурида мол-дунё ва мартаба билан фахрлангандан ёмонроқдир. Чунки у охират сабабини дунё учун ишлатди. Мол-дунё эгаси эса дунё сабабини дунё учун ишлатди ва у билан фахрланди.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 26, 2018
051. Агар Аллоҳ бир бандани ёмон кўриб қолса, доимий қоқилган ва ҳамма ҳолатда урилиб-сурилган қилиб қўяди. Унда улуғ ишларга ҳимматни яратмайди. Машғулоти фазилатлар қолиб, разолатлар бўлади.
Имом Абдураҳмон ибн Жавзий роҳимаҳулоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Имом Абдураҳмон ибн Жавзий роҳимаҳулоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 27, 2018
052. Кураш майдонингиз нафсларингиздир. Агар унда ғолиб бўлсангиз, бошқасига янада қодир бўласиз. Агар унда енгилсангиз, бошқасида янада ожиз бўласиз. Шунинг учун аввало у билан курашиб кўринг.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 27, 2018
January 27, 2018
054. Сендан уч нарсада мўминнинг насибаси бўлсин:
1. Агар фойда бермаган тақдирингда, унга зарар етказмагин.
2. Хурсанд қилолмасанг, ғамга солмагин.
3. Агар мақтолмасанг, ёмонламагин.
Имом Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
1. Агар фойда бермаган тақдирингда, унга зарар етказмагин.
2. Хурсанд қилолмасанг, ғамга солмагин.
3. Агар мақтолмасанг, ёмонламагин.
Имом Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 27, 2018
055. Тунлари қойим ва кунлари сойимлик билан Аллоҳга етишиб бўлмайди. Балки олийжаноблик, тавозе ва кўнгил саломатлиги сизни Аллоҳга эриштиради.
Шайх Абдулқодир Жилоний роҳимаҳуллоҳ
---
Кўнгил саломатлиги - қалб поклиги ва мусулмонларга нисбатан адоват, ҳасад, ҳамда нафрат бўлмаслиги
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Шайх Абдулқодир Жилоний роҳимаҳуллоҳ
---
Кўнгил саломатлиги - қалб поклиги ва мусулмонларга нисбатан адоват, ҳасад, ҳамда нафрат бўлмаслиги
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 27, 2018
056. Агар қалбда Ҳақ таолонинг зикри давомли бўлса, унда маърифат, илм, тавҳид, таваккул ва Ўзидан бошқадан юз ўгириш ҳоллари юзага келади. Зикрнинг давом этиши дунё ва охират яхшиликларининг давом этишига сабаб бўлади.
"Фатҳур-Раббоний"
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
"Фатҳур-Раббоний"
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 28, 2018
January 28, 2018
January 28, 2018
059. Одамлар учун амал қилиш, улар олдида обрў ва мартаба исташ, улардан зарар ва фойда кутиш кабилар уларни танигандан содир бўлмайди. Балки уларни билмаган ва Раббисидан бехабар кишилар шундай қилишади. Ким одамларни таниса, уларни ўз ўринларига туширади. Ким Аллоҳни таниса амал ва сўзларини Унга холис этади.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 28, 2018
060. Намозини нуқсонли ўқиётган кишини кўриб Молик ибн Динор: "Бу одамнинг бола-чақасига раҳми келмас экан", дедилар. Шунда: "Намозида камчилиги бор одамнинг нега фарзандларига раҳми келмас экан?, дейишди. Молик жавоб қилдилар: "Бу уларнинг каттаси, кичиклар ундан ўрганишади".
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 28, 2018
January 29, 2018
062. Кимга тўрт нарса берилган бўлса, тўрт нарсадан маҳрум бўлмайди:
1. Кимга шукр берилган бўлса, зиёда бўлишдан маҳрум бўлмайди.
2. Кимга тавба берилган бўлса, қабулдан маҳрум бўлмайди.
3. Кимга машварат берилган бўлса, соғлом фикрдан маҳрум бўлмайди.
4. Кимга истихора берилган бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлмайди.
"Уюнул ахбор"дан
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
1. Кимга шукр берилган бўлса, зиёда бўлишдан маҳрум бўлмайди.
2. Кимга тавба берилган бўлса, қабулдан маҳрум бўлмайди.
3. Кимга машварат берилган бўлса, соғлом фикрдан маҳрум бўлмайди.
4. Кимга истихора берилган бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлмайди.
"Уюнул ахбор"дан
☪https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
January 29, 2018
063. Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан "Инсонга берилган энг яхши нарса нима?", деб сўрадим. У киши: "Ақл" дедилар. Мен: У бўлмасачи, дедим.
- Гўзал одоб.
- У ҳам бўлмасачи?
- Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар.
- У ҳам бўлмасачи?
- Давомли сукут.
- У ҳам бўлмасачи?
- Тезроқ ўлмоқ.
"Таҳзибус сайр"дан