arabic.uz (hikmatlar)
34.4K subscribers
15.7K photos
189 videos
5 files
7.65K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
9106. Оиша онамизнинг табассумлари сабаби
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!”, дедим. У зот: “Аллоҳумма, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!” дея дуо қилдилар.
Оиша кула бошладилар, ҳатто кулгудан бошлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига тушди. У зот: “Дуоим сени қувонтириб юбордими?” дея сўрадилар. Оиша розияллоҳу анҳо: “Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!” дедилар. У зот: “Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман”, дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9107. Қуёш чиқиши тасвирланган суратлар. Ҳар ойнинг бошида маълум ўриндан чиқиб, йил якунига келганда унинг чиқиш ўрни силжиб бориб, мана шу каби ажабтовур ҳолга келади. Бундан кўринадики, қуёшнинг чиқиш ўринлари йил давомида ўзгариб бориб, биргина ўриндан эмас балки бир нечта жойдан чиқар экан... Аллоҳ таоло айтади: “Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз”. (Маъориж сураси, 40- оят).

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9108. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг узукларида нақш қилинган ёзув: “Яхши сўз сўзла, бўлмаса сукут қил”.
Шогирдлари Абу Юсуфнинг узугидаги ёзув: “Ким ўз билганича, райъига кўра амал қилса, албатта надомат қилади”.
Шогирдлари Имом Муҳаммаднинг узугидаги ёзув: “Сабр қилган зафар топади”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9109. Имом Жунайд Бағдодий дедилар: “Бало, мусибат – орифлар чироғи, муридлар сергаклиги, мўминлар силоҳи ва ғофилларнинг ҳалокатидир. Бирон киши бало келганда, токи унга рози бўлиб, савоб умид этмагунича иймон ҳаловатини топа олмайди”.
Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9110. Маҳрум шундай кишики, зуҳо намози олти соат ичида эканини билади. Лекин жисмидаги 360 та аъзосининг садақаси учун 5 дақиқа вақт кетадиган икки ракат намозни ўқимайди.
Маҳрум шундай кишики, тун 11 соатдан иборатлигини билади, лекин 3 дақиқалик витр намозини адо этмайди.
Маҳрум шундай кишики, кеча-кундуз 24 соатдан иборатлигини билади лекин, 25 дақиқа вақт оладиган Қуръондан бир пора ўқиб қўйишдан эса ўзини маҳрум қилади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9111. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Талбийна* беморнинг юрагига ҳузур бағишлайди, маҳзунликни бироз кетказади».

Имом Муслим ривояти.

* Талбийна – ун ёки кепак, сут ва асалдан пишириб тайёрланадиган шўрва.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9112. Маъсият Аллоҳ ва банда ўртасидаги тўсиқ, ҳижобдир. У туфайли Аллоҳнинг нури қалбига етиб бормайди. Оқибатда, у қалб ғаму ташвишлар банд этадиган ўлжага айланади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9113. Кишини ҳақдан оғдириб, ҳалокат ўринларига ташловчи энг улкан шаҳватлардан бири – мол-дунёга муҳаббат қўйиш фитнасидир. Қанчалаб солиҳ ва тақводор кишилар қалбини мол-дунёга топширгач, моли ҳам дини ҳам зое бўлгандир. Чунки у учун ёлғон гапиради, у учун бахиллик қилади, у учун бошқалар билан адоват қилади, у учун ҳақдан оғади ва таъқиқланган, ҳаром ишларга берилади.
Аллоҳ таоло Ўз Китобида қандай ҳам рост баён этган: “Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас...” Анфол сураси, 28-оят.

Муҳаммад Абдусаттор Абдусалом.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9114. Аввалгилар дейишарди: Тўрт киши борки, улардан ўзиб бўлмайди ва уларга етиб ҳам бўлмайди:
Фиқҳда Абу Ҳанифага, Наҳв фанида Халилга, китоб таълиф қилишда Жоҳизга, шеърда Абу Таммомга.

Имом Замаҳшарийнинг “Робиъул аброр ва нусусил ахёр” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9115. Абу Юсуф тафсир, “мағозий” ва “айёмил араб”ни ёд оларди. Фиқҳ у ўрганаётган илмлардан бири эди холос.

Изоҳ: Имом Абу Юсуф - Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб ал-Ансорий бўлиб, Абу Ҳанифанинг атоқли шогирди, буюк фақиҳ ва мужтаҳиддир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9116. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ризқни кечикишидан ноумид бўлманглар. Албатта, ҳеч бир банда токи охирги ризқи унга етмагунича ўлмайди. Аллоҳга тақво қилинглар ва уни гўзал тарзда талаб қилинглар”.

Имом Байҳақийнинг «Сунан ал-Кубро» китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9117. “Бас, икковларига суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва «Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман”, деди”. Қасас сураси, 24-оят.
Ибн Ошур роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу (яъни, “менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман”) жумласи ўзида шукр, ҳамду сано ва дуони жамлаган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Мусо алайҳиссаломни ушбунинг сабабидан хотин, маскан ва тирикчилик учун иш билан ризқлантирди”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9118. Агар ўлимдан ваъзланиб, ибрат олиб, у ҳақда тааммул қилганларида эди, ҳаётни бунчалар беҳудага совурмас эдилар. Ва ҳатто охират зикр қилинса, Роббилари томонга шошилиб қочган бўлардилар.

Доктор Мустафо Маҳмуд.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9119. Ўқувчилик пайтимда иккинчи имтиҳондан муваффақиятга эришар эдим. Биринчи имтиҳондан йиқилар эдим. Санавийя (коллеж) босқичга етганимда, бир куни тарих ўқитувчим менга қараб: “Эй Абдулваҳҳоб, сен “Даҳосан!” деди.
Ўша кундан бошлаб мени ҳаётим ўзгарди. Аниқ билмайман, устозим менда ҳақиқаттан феълимда ўзгаришни, иқтидорни кашф қилдими ёки бу фақат қизиқтириш учун эдию, мен уни рост ўрнида қабул қилдимми, билмайман. Муҳими, натижа бўлдики, ўша мен эшитган биргина жумла ҳаётимни бутунлай ижобий тарафга ўзгариб юборди.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9120. Имом Шофеий дедилар: “Агар имом Моликнинг ҳузурларига баъзи ҳавои нафсига эргашган кимса баҳслашиш учун келса: "Мен динимда келган баййина, ҳужжат ила яшайман. Сен бўлсанг шак-шубҳа устидасан. Кет бу ердан, ўзингга ўхшаган шак устидаги кимсанинг олдига бориб хусуматлашгин”, дердилар.

“Сияру аъломин нубала” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9121. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дажжолнинг кўзи ойна каби яшилдир. Аллоҳ номи билан қабр азобидан паноҳ тилаймиз».

Ибн Ҳиббон ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9122. Имом Абдуллоҳ Ҳарарий раҳимаҳуллоҳ деди: “Тун ярмигача фойдасиз ишлар билан машғул бедор бўлишда бирон хайр йўқ ва у ёмон бидъатдир. Унга одатланган киши тунги таҳажжудни ва бомдодни аввалги вақтида адо этишни йўқотади.
Бу қандай ғафлат бўлди? Ахир улар ваҳшат, ёлғизлик ва қурт-қумурсқалар макони бўлган қабрга боришлари ҳақида тафаккур қилмайдиларми? Қабр қандай нурга тўлади? Қабр таҳажжуд намози билан нурга тўлади. Таҳажжуд ўқувчилар суннат амал устида бўлиб, вафот этганларида қабрлари мунаввар бўлгусидир. Охират хусусида огоҳ бўлган инсон бу вақтда телевизорга тикилиб ўтирмайди. Агар ушбу вақтда (ярим кечаси) тинглаш лозим бўлган муҳим бир нарса бўлса бошқа гап. Ундан бошқасини тарк этгани яхши”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9123. Бу дунёда дўст биродарларни ҳожатларини чиқариш, уларга ёрдам беришдан ўзга лаззат қолмади.

Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳнинг “Адабу суҳба” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9124. Барча тариқат аҳли бўлмиш саййидларимиз, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ўз шогирдлари, муридларини Аллоҳнинг зикрни кўпайтиришга буюрадилар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда зикрни кўп ўринларда эслатади, буюради. Бу барча мўминлар учун умумий бўлиб, фақат тариқат аҳли учунгина хос эмас. Агар мўмин Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтирар экан, қалби нурга тўлади ва барча ички, ботиний латоифлар ёришади. Шунингдек, иймон, тақво, ихлос ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишнинг самараси ҳам қалбнинг нурга тўлишидир.
Демак, мўмин инсонга Аллоҳнинг динини маҳкам тутиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, ибодатларда ихлос ва Аллоҳ зикрини кўпайтириши лозим бўлади. Бу бандалик мақоми бўлади. Бандалик мақомидан юқори мақом бўлмайди, илло пайғамбарлик, анбиёлар алайҳимуссаломлар мақоми бўлади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube