Agro-Olam.Uz | Расмий канал
21.3K subscribers
16.4K photos
6.77K videos
1.67K files
15.4K links
Қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган энг сўнгги ва ишончли хабарлар шунингдек барча фойдали маълумот, видео лавҳа ва китоблар фақат бизда.

Веб сайт👉 agro-olam.uz

Мақола йўллаш учун👉 @AgroOlamUzAdmin

Реклама: @AgroOlamGroup
Download Telegram
#Биласизми

Томорқа хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (қайта ишлаш) бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил равишда амалга оширувчи шахс ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиши мумкин.

➡️ Томорқа хўжалигини юритиш учун ажратилган шахсий томорқа ер участкасида етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусий мулкдир.
(@huquqiyaxborot)

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Редиска етиштириш бўйича тавсиялар

Экиш муддати.
Редиска қисқа кунли сояга чидамли ўсимлик, ёруғлик етишмаса ҳам ўсаверади. У ўғитланган унумдор ерларга эрта баҳорда февраль охири–март бошларида, кўпинча бир неча муддатда ёки кузда – сентябрь ойида экилади. Уруғ сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади. Редиска ёзда экилмайди, чунки у ёз ойларида тез пишиб ўтиб кетади ва таъмини йўқотади. Уруғи экилиб, ниҳоллар пайдо бўлгандан жуда тезпишар навлари 25–30, ўртапишарлари 35–40 ва ўртачи кечки навларининг илдизмевалари 40–45 кунда етилади. Редиска уруғининг униб чиқиши, ўсиб-ривожланиши учун энг қулай ҳарорат ўртача 15–18 оС ҳисобланади. Лекин редиска паст ҳароратда (8–12 оС) ҳам ўсади ва -3–4 оС совуққа бардош беради. Ҳарорат 25–30 оС ва ундан ҳам юқори бўлганда редис ёғочлашиб, таъмини ва сифатини йўқотади.
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/rediska

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АХБОРОТ ХАБАРИ

🔸21-22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

🔹21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

❗️Ҳаво ҳарорати 10-13° га, 21 октябрда кундуз куни 8-13° илиқгача, 22 октябрда кечаси 2° совуқ-3° илиқгача пасайиши кутилмоқда.

🔹21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Эчкиларни озиқлантириш тадбирлари

Эчкиларни тўғри озиқлантиришини ташкил этиш жуда муҳим тадбир. Уларнинг ҳаёти, маҳсулдорлиги, физиологик ҳолати ва организмдаги барча физиологик процеслар бу тадбирга бевосита боғлиқ шу сабали эчкиларни озиқлантиришида уларнинг тирик вазни, ёши, жинси, маҳсулот бериши, йўналиши, физиологик холати ҳамда йилнинг мавсуми инобатга олиниб махсус нормалар белгиланиб рацион тузилади ва у асосида уларни боқилиши доимий назорат қилиб брилади. Барча эчкилар тўғри озиқлантирилганида семизлиги ўрта ҳолда бўлади, агар бу холатдан ўзгарувчанлик пойда бўлса унда рационга ўзгартириш киритилади...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/echkilarni-oziqlantirish-tadbirlari/

🌐 Agro-Olam.Uz веб-сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Тўқсонбости усулида исмалоқ экиш

Исмалоқ ўсимлиги совуққа чидамли сабзавотлар қаторига киради. Уруғи 30С ҳароратда кўкариб чиқади. Ёш ўсимликлари 6-8 0С гача совуққа бардош беради. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигини пасайиб кетиши ўсимликка салбий таъсир қилади, барглари майда бўлиб қолади. Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлгандан 25-40 кундан сўнг йиғиб олинади.

Тўқсонбости усулида жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябр-15 декабр ва шимолий вилоятларда 1 ноябр -1 декабр. Исмалоқни фақат битта Нафис нави Давлат реестрига киритилган. Исмалоқ сабзавот сеялкалари билан қўш қаторлаб, ленталар ораси 50-60 см ва қаторлар орасини 15-20 см дан қилиб экилади. Ҳар гектар ерга 15-20 кг уруғ, 2-3 см чуқурликка кўмилади. Исмалоқ уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/ismaloq-yetishtirish

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Боғ-токзорларни қишга тайёрлаш бўйича тавсиялар

Боғларда меваларнинг барча турлари териб олингач, боғ-токзорларни келаси йили юқори ва сифатли маҳсулот олиш мақсадида мевали дарахтларни ҳамда токзорларда ток тупларини ҳозирдан қишнинг аёзли совуқларига чидамлилигини ошириш чораларини кўришни тақозо этади.

Бунинг учун октябрь ойида боғ-токзорларда суғоришни батамом тўхтатиш зарур.

Жорий йилда ток тупларида ҳосил кўп бўлганлиги боис, дарахтларда келаси йили ҳосили учун ҳосил куртаклари етарли даражада шаклланмади. Келаси йили боғлардан имкон даражасида кўпроқ ҳосил олиш учун боғларда боғ қатор ораларини ҳайдашдан олдин, уларни кузги озиқлантириш, яъни ҳар бир гектар боғга 15–20 тонна чириган гўнг, минерал ўғитлардан соф ҳолда 180 кг фосфор, 90 кг калий ўғитини солиб, бўз тупроқли...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/bog-va-tokzorlarni-qishga-tayyorlash

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим товарлар божхона божидан озод қилинади

“Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (627-сон, 07.10.2021 й.) қабул қилинди

❗️Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:

● бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган)ТИФ ТН коди 0803;
● янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
● янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
● янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
● янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
● киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.

☑️ Шунингдек, қарор билан гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
(@huquqiyaxborot)

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌹Атиргул етиштиришда эришилаётган ютуқлар

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Томчилатиб суғоришнинг тупроқни хосса-хусусиятига боғлиқлиги ва афзалликлари

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЙ ШАРОИТИДА ҚОПЛАРДА ҚОВУН ЕТИШТИРИШНИНГ БАРЧА ЖАРАЁНЛАРИ


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
🐝Асалариларда халтали урчиш касаллиги ва уни даволаш

Касалликнинг кечиши. Касалликни ҳар қандай жуда майда филтрдан ўта оладиган вирус тарқатиб, личинкаларни зарарлайди. Касалликнинг инкубатсион даври 6 кун. Личинкалар ғумбакка айланиши олдидан ёки кейин касалланади. Бу касаллик европа чириши касаллиги каби баҳорда пайдо бўлиб, ёзнинг биринчи ярмида кучаяди ва августнинг охиригача давом этиши мумкин. Айниқса, уя совуқда қолса ва озиқа етарли бўлмаган вақтда касаллик зўраяди.

Касаллик белгилари. Юқумли бактериал ва вирус касалликлари цингари халтали урчиш билан касалланган насл ҳам ола-була рангли бўлади. Чунки бир инда соғ, касал, нобуд бўлган личинкалар мавжудлиги учун шу катаклар ҳар хил рангда бўлади.

Касаллик диагностикаси. Халтали урчиш касаллигига лаборатория текширишлари...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/asalarilarda-xaltali-urchish-kasalligi-va-uni-davolash

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Иссиқхонада 🌱бодринг парвариши: ўсимликнинг шаклланиши ва уни боғлаш

🔹Иссиқхоналарда бодринглар экишнинг барча турларида тик – вертикал шпаллерларда етиштирилади. Бодринг кўчати экилгандан 3-4 кундан кейин (уруғ тупроққа экилганда эса 3-4 та барг ҳосил бўлгач), ўсимлик памидордаги каби каноп ип билан сим шпаллерларга боғланади.

🔹Партенокарпик гибридларни етиштиришда оралиғи 1,6 м бўлган ҳар бир қаторнинг устида баландликлар оралиғи 50 см дан бўлган иккита горизантал сим шпаллерлар тортилади. Ўсимлик шохлари ўнг ва чап шпаллерларга оралатиб боғланади. Натижада боғланган ўсимликлар V шаклидаги қаторни ҳосил қилади. Кейинчалик ўсимлик ҳафтасига камида бир марта каноп ипга ўралади, ўсимликнинг учи эса эркин ҳолатда қолдирилади...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/issiqxonada-bodring-parvarishi

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐄Фермер хўжаликларида қорамолларни парваришлаш


Сигирларни серсут қилиш. Тадбирини қўллаб лактациядаги сут маҳсулдорлигини 40-45% гача ошириш мумкин. Янги туққан сигир лактациясининиг дастлабки 90 куни мобайнида серсут қилинади. Бу тадбир янги туққан сигирларнинг оғиз сути муддати тугаганидан кейин, яъни 7-10 кундан сўнг қўлланилади. Сигирда назорат соғими ўтказилиб, бераётган сут миқдори аниқланилади, унга асосан ҳар бир кг кўпайган сут ҳисобига қўшимча 400 г-дан омхта ем берилади. Бундай озиқлантириш сигир лактациясининг дастлабки 90 кунигача давом этади. Бунда сигирларнинг елинини уқалаб бориш ва уни яйратиш муҳим тадбирлар ҳисобланади.

Қорамолни танлаш. Ҳар бир фермер хўжалиги ўзининг вилояти худида урчитиши учун районлаштирилган қорамол зотидан фойдаланишни тавсия этилади...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/fermer-xojaliklarida-qoramollarni-parvarishlash

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🍅Помидор ва 🍆бақлажон бир бутада – бримато нима дегани?

Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳридаги Сабзавот тадқиқотлари институтининг (IIVR) олимлари бақлажон ва помидор ўсадиган бримато (brimato – бринжал (бақлажон) ва tomato (помидор))ни муваффақиятли етиштиришди. Ҳар бир ўсимликдан 2,3 кг гача помидор ва 2,64 кг бақлажон ҳосилини олиш мумкин. Ҳозир янги ўсимликни кенг миқёсда етиштириш режалаштирилмоқда.

Гап шундаки, Ҳиндистон сабзавот тадқиқотлари институти (IIVR) олимлари ва Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари кенгаши (ICAR) бўлинмаси иккита сабзавотни бир ўсимликда етиштириш имконини берувчи пайвандлаш усулини ишлаб чиқишди.

“Помидор ва бақлажонни пайвандлаш муваффақиятли натижа берди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир оиладан, бироқ турлича хусусиятларга эга”, дейди...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/brimato

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Хурмонинг хиакуме нави ҳақида
Меваси йирик сифатли, ўртача оғирлиги 200–250 гр, айрим меваларининг оғирлиги 400 гр га етади. Мевасининг пўсти қалин ва енгил мумланган ғубори бор, чангланиш оқибатида ҳосил бўлган мевасининг эти тўқ жигарранг, қимизаклиги йўқ, меваси тўлиқ пишиб етилмаган даврида ҳам истеъмолга яроқли...
🧾ДАВОМИ👉 https://agro-olam.uz/xurmoning-xiakume-navi-haqida/

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐓ПАРРАНДАЛАР ПАТ ҚОПЛАМИ КАСАЛЛИКЛАРИ

Физиологик туллаш – соғлом паррандаларда эски патларни пат фолликулаларида шаклланадиган янги патлар билан алмашинуви орқали ўтадиган табиий даврий патлар алмашинувидир.
Физиологик туллашда пат мунтазам равишда алмашиб туради, шунинг учун парранда терисида очиқ жойлар бўлмайди. Ёш паррандаларда патларнинг биринчи алмашинуви 1,5-2 ойлигида, фақат патларни ташлаганда бўлади. 12 ойлик бўлганда барча патлари алмашади. Катта ёшли паррандаларда туллаш ҳар йили июлнинг охиридан ёки августнинг бошидан то октябрь-ноябрь ойларигача бўлади. Пат қопламининг тўлиқ алмашинуви 3 ойча давом этади...
🧾Батафсил👉 https://agro-olam.uz/parrandalar-pat-qoplami-kasalliklari/

👨‍💻 Agro-Olam.Uz веб сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси. Дўстларга улашинг. Обуна бўлинг👇👍
🍀 @AgroOlamUz 🐄
78. Эчкичилик.pdf
801.4 KB
🐐 Эчкичилик.

Тузувчи: Р.И. Рўзиев - Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти,
катта илмий ходим, қ.х.ф.н.

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
🐂Қорамолларнинг симментал зоти хусусиятлари

Швейцарияда, маҳаллий зотларни V асрда келтирилган скандинав зотлари билан чатиштириш йўли билан яратилган. Унумдорлиги юқорилиги ва маҳаллий шароитга тез мослашиш хусусияти туфайли кўплаб мамлакатларга тарқалган. Маҳаллий зот сигирларни Швейцариядан келтирилган симменталь зот буқалар билан сингдириб чатиштириш орқали қардош зотлар олинган бўлиб, турли мамлакатларда улар турлича номланади (ГФР ва Австрияда- флекфи, Францияда- монбельярд, Венгрияда- венгер ола зоти ва ҳоказо). Бу зотнинг сут ва гўшт йўналишидаги тури бор. Симменталь зоти малла, ола-малла, баъзида қизил-ола рангда бўлади, боши ва думининг учи оқ рангда; бурун “ойнаси” пушти, шохи ва туёқлари оч мумрангда. Буқаларнинг тирик вазни 800-1100 кг, сигирларники-550-600 кг гача етади. Ўртача йиллик сут соғими 3500-4500...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/simmental

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РОССИЯНИНГ ТАНИҚЛИ "ШУРБ" ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИДА САБЗИ ҲОСИЛИ ЙИҒИМИ

/©Shurb, Facebook/


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
ҚАНДАЙ САБАБЛАРГА КЎРА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР МЕВА ҚИЛМАЙДИ?

Тик ва тез ўсувчи гилос ва нок дарахтлари, шохлари кенг ёйилиб ўсувчи шафтоли ва ўрик дарахтларига нисбатан мева беришни кеч бошлайди. Аммо бундай дарахтларнинг тик ўсувчи новдаларини қотиб кетишидан олдин ён томонга ёйиш орқали мева олишни эртароқ бошлашга ундаш мумкин. Каллаклаб кесишни, айниқса қиш мавсумида кам амалга ошириш лозим, чунки дарахтларнинг шохлари каллакланганда ёки тепа қисми кўп кесиб ташланганда, жуда кўплаб янги новдалар ўсишига сабаб бўлади ва мевали куртаклар кам ривожланади. Тик ўсаётган шохларни ёйиш орқали мевали шохчалар ва мева куртакларининг ривожланишига шароит яратилади. Бундан ташқари, ёш боғларда ўсув даврида (май охири ва июнда) ёғочланмаган новдаларни учинчи барг устидан чилпиб ташлаш шох-шаббанинг шаклланишини осонлаштиради...
Батафсил👉 https://agro-olam.uz/mevali-daraxtlar/

🌐 https://agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@Agro