SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.55K subscribers
20.2K photos
6.49K videos
29 files
21K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Сузиш ҳавзалари: Энг кўп Тошкент шаҳрида ва энг кам Жиззахда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги спорт иншоотларида 328 та сузиш бассейнлари бор.

Ҳудудлар кесимида спорт иншоотларидаги сузиш бассейнлари сони:

Тошкент шаҳри — 80 та;
Фарғона вилояти — 42 та;
Андижон вилояти — 34 та;
Тошкент вилояти — 28 та;
Навоий вилояти — 20 та;
Наманган вилояти — 20 та;

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Яссавий мақбараси илмий экспертизадан ўтказилмоқда. Ёдгорлик хавф остида бўлиши мумкин

Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасида илмий экспертиза ўтказилмоқда, дея хабар берди«Хабар24».

Гап шундаки, чўл меъморчилигининг дурдона асари хавф остида бўлиши мумкин. Намлик туфайли бино ичидаги деворлар захлаб, шифтларда моғорлар пайдо бўлган. Бу тарихчиларни хавотирга солмоқда. Уларнинг айтишича, агар шундай давом этса, тарихий ёдгорлик вайрон бўлиш хавфи остида қолиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун яқинда мақбара бўйлаб намлик сабабларини кузатишга ёрдам берадиган махсус датчиклар ўрнатилди.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Нукусдаги оммавий тартибсизликлар оқибатида 243 нафар шахсга, жумладан, 38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига турли тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган — Бош прокуратура

@Sangzoruz1
Нукусдаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 нафар фуқаро ҳибсга олинди.

@Sangzoruz1
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Мен барибир қандай оғир бўлмасин қонун устуворлигини, жазо муқаррарлигини таъминлайман”.
Оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган — Бош прокуратура

Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар хусусидаги брифингда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов бу ҳақда хабар берди.

Унга кўра, Нукусдаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 нафар фуқаро ҳибсга олинган.

Оммавий тартибсизликлар оқибатида жами 243 нафар шахсга, жумладан, 38 нафар ҳуқуқ тартибот органи ходимларига турли даражадаги тан жароҳати етказилган.

Оғир тан жароҳатидан сўнг 18 нафар фуқаро вафот этган.

@Sangzoruz1
«Туябўғиз»да чўкаётган 16 яшар бола қутқариб қолинди

3 июль куни тахминан соат 15:00 ларда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ қутқарувчилари «Туябўғиз» сув омборида навбатчилик олиб бораётган бўлган.

Шу вақтда сув омбори қирғоғидан 150 метр узоқликда чўмилаётган Зангиота туманида яшовчи 16 ёшли бола чўкиб кетаётганлигини пайқаб қолишган ва тезкорлик билан қутқарув ишларини амалга ошириб, болани сув остидан олиб чиқиб ҳаётини сақлаб қолганлар.

Айни вақтда қутқариб қолинган боланинг аҳволи яхши.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Ижтимоий тармоқдаги маълумотларни тарқатишда эҳтиёт бўлинг.

Ижтимоий тармоқ шундай майдонки, гоҳида ундаги масъулият чегараси қаердан бошланиб қаердан тугашини билмай қоламиз. Мана шу билмаслик якунда келиб ўзимизнинг зараримизга ҳам ишлаши мумкин.

Доим айтиб келамиз, фикрлар масаласида чегара бор ва бу ижтимоий тармоқларга ҳам бевосита тегишли. Чегаралар жамиятнинг ва шу жамиятдаги инсонларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ-манфаатларини ва жамиятдаги тинчлик ва барқарорликни кўзлаб ўрнатилади. Энг асосийси, бундай чегараларни бузиб ўтиш гоҳида, жиддий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.

Ижтимоий тармоқлардан ўзларининг манфур мақсадларидан фойдаланишни кўзлаган инсонлар ва ғаразгўй ташқи кучлар одатда тармоқ фойдаланувчиларининг соддалигидан жуда “унумли” фойдаланишади. Улар жамият учун зарарли ва қонун билан ман этилган бузғунчи аҳборотларни тарқатаркан, қолганларни ҳам бузғунчиликка ҳамда ўша зарарли ахборотларни бошқаларга ҳам тарқатишга ундайди.

Беихтиёр ёки тушуниб-тушунмай ўша маълумотларни тарқатган ва бошқалар билан бўлишган содда фойдаланувчи билиб-билмай бояги чегарани бузиб ўтади ва табиийки, якунда қонунбузарлик содир этган бўлиб чиқади.

Энг ёмони, баъзи ҳолларда бу нарсага жиноят деб баҳо берилади ва алал-оқибат ўша билиб-билмай чегарани бузган шахс жавобгарликка тортилади. Ҳаммаси бекордан-бекорга эмас, ўша тарқатилган ва бошқалар билан бўлишилган бузғунчи ахборот ортидан тинчликка жиддий хавф туғилиши, ёки бир ҳудудда яшовчи икки миллат орасига нифоқ тушиши мумкин.

Ижтимоий тармоқнинг оддий фойдаланувчиси агар сергак бўлмаса ва озроқ мулоҳаза қилмаса, ўша ўзи қабул қилган бузғунчи маълумотни бошқа бир шахсларга юбориб, оғир жиноят қилганини билмай қолиши мумкин.

Масалан, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаганлик, сақлаганлик ёки тарқатганлик учун дастлаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-3-моддаси билан айбдор фуқарога БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсга эса — 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солиниши ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин.

Агар бу қилмишлар шундан сўнг ҳам такрорланадиган бўлса, Жиноят кодексининг 156-моддасига асосан БҲМнинг 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мана шу нарсага жиддийроқ қараш керак. Сиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси сифатида ҳуқуқингиз билан бирга чегара борлигини ҳам тушуниб олишингиз зарур. Эртага ҳеч ким, “ие, ҳа манави бузғунчи видеони билмаган ҳолда тарқаттизми? Майли унда кеторинг, узр. Ҳа, айтмоқчи уйдагиларга ҳам салом айтинг” демайди. Аксинча, “оғайни қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди, қонун ҳамма учун баробар, жавобини берасиз энди” дейди тамом.

Ҳозирги вақтда кўриб турибмиз, ташқи бузғунчи кучлар деярли барча минтақаларда максимумга чиқиш ҳаракатида. Халқлар, элатлар ва миллатлар орасига нифоқ солиш уларнинг асосий мақсадларидан бири.

Дўстлар, уларнинг таъсирига тушиб қолмайлик. Ижтимоий тармоқдан фойдаланишда ҳушёрроқ бўлайлик, ўқиётган, кўраётган ҳар бир маълумот ва ахборотни сал бўлса ҳам таҳлил қилайлик, ундаги асл мақсадни англашга, яхшини ёмондан ажратишга ҳаракат қилайлик.

Шоша-пиша ҳулоса чиқариб ёки бирор-бир бузғунчи маълумотни охиригача етмасдан бошқаларга ҳам тарқатиб, эртага жавоб беришга келганда афсус қилиб ўтирмайлик.

👉@sangzoruz1
Forwarded from Муҳрим
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир бўл. Халқ бўл. Бир Халқ (via Millat Production)
DXX kubogi Jizzax viloyati bosqichi 1-tur

#MINI_FUTBOL

Samarqand MFY (G‘allaorol) - Yorqin SHFY (Zafarobod) 3:5

Shodlik MFY (Zarbdor) - Xonbandi MFY (Forish) 6:4

Kattaqishloq MFY (Sh.Rashidov) - G‘ofur G‘ulom MFY (Zomin) 2:0

#KATTA_FUTBOL

Ko‘kgumbaz MFY (G‘allaorol) - Yorqin MFY (Zafarobod) 4:1

Nurobod MFY (Zarbdor) - Oqtom MFY (Forish) 0:3

Toqchilik MFY (Sh.Rashidov) - Taraqqiyot MFY (Zomin) 0:3

Futbol bo‘yicha Nurobod MFY (Zarbdor) - Oqtom MFY (Forish
)

Futbol bo‘yicha "Toqchiliq MFY" (Sh.Rashidov) hamda Nurobod MFY (Zarbdor) jamoalariga texnik mag‘lubiyat yozildi.

@Djizakh_football_association
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Табиий газ ва электрнинг янги нархлари тасдиқланди

“Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор мезанизмларини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (348-сон, 30.06.2022 й.) қабул қилинди

❗️Қарор билан ёқилги-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июлдан ва 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари тасдиқланди (нархлар билан юқоридаги жадвал орқали тўлиқ танишишингиз мумкин).

☑️ Шунингдек, 2026 йилдан табиий газ, электр ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ва нархлар эркин шаклланади.

@sangzoruz1
Bugun, 5 iyul
Jizzax hududida kutilayotgan ob-havo.

🌡 ️+29°...+22°, Ochiq havo.

Hozir: +29°
Tong: 25°
Kun: 29°
Oqshom: 28°

--------------------

Namlik: 25%
Shamol: Shimoliy, 5.6 m/s
Bosim: 758 mm sim. ust.
Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:04
Quyosh botishi: 20:01

Doimiy ob-havo ma'lumotlari.
👉 Ob Havo / Об Ҳаво
Сув фильтрлари ортидаги фириб: аслида ким кимни заҳарлаяпти?

Ҳозирги пайтда мутахассислар кундалик истеъмол қилинаётган сувларнинг яроқсизлиги, замонавий тозалаш ускуналари (фильтрлар) ўрнатилмаса, ичаётган сувимиз соғлиғимизга катта зарар етказиши ҳақидаги ваҳимали сўзлар билан сувни юз фоиз тозалаб берадиган фильтрларни ўрнатишга чақиришмоқда. Аслида ҳам шундайми? Фильтрдан ўтказилмаган сувни истеъмол қилиш мумкин эмасми? Мана шу саволларга жавоб излаб, бу мавзуга алоқадор интернет саҳифаларида бир-биридан ажабланарли маълумотларга дуч келдим. Ва ниҳоят бундай фильтрни ўрнатмасликка қарор қилдим! «Нега?» деган саволга эса ўрганиб чиққан маълумотларим асосида жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
“Ташаббусли бюджет” да иштирок этиб, 1 миллиард сўм маблагни қўлга киритинг ва ҳудудингиздаги ижтимоий муаммога ечим топинг

Жиззах вилоятида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларининг амалга оширилиши:

Маълумки, “Ташаббусли бюджет” нинг пилот босқичи 2021 йили июл ойида бошланиб, сентябрь ойида якунланган эди. Ушбу жараён натижаларига кўра, Жиззах вилояти бўйича 74 та лойиҳа ғолиб деб топилган ва умумий 26 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ажратилган эди. Жорий 2022 йилда ҳам феврал-апрел ойлари оралиғида ташаббускор фуқаролар ўз лойиҳаларини илгари суришди. Бу сафар ғолиблар сони ҳам ажратилган маблағлар ҳам юқори кўрсаткичларда бўлди. Яъни 91 ташаббусли лойиҳа ғолиб деб топилиб, 52 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ажратиладиган бўлди.

Ташаббусли лойиҳаларни соҳаларга бўлиб қараганимизда, асосан ички йўлларни таъмирлаш, мактаб ва боғчаларнинг таъмири, шароитини яхшилаш ва бошқа кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар таклиф қилинган.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
«Тепада Худо турибди, қўрқинглар». Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъули ЙПХ инспекторларини инсофга чақирди

«Айланма йўлда хизмат қиляпсиз, у ерда 2.4 йўл белгиси (йўл беринг) қўйилган. У ерда 2.5. (тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган) ёки 2.6. (рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги) белгиси йўқ. Айланма йўлда бу йўлга кирган транспорт воситасига йўл берилиши керак. Йўл берсин, дегани бу тўхтасин, дегани эмас. Ҳайдовчи бу йўлда бошқа бир машинага халал бермаган ҳолда бир хил ҳаракатланиб бориши мумкин. Унинг йўналиши ўзгариши ёки кескин тўхташига мажбур қилмаяптими, биз унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиролмаймиз. Тепада Худо турибди, қўрқинглар», — дейди Элнур Абраев ЙПХ инспекторларига мурожаат қилар экан.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Халқаро қидирувдаги жиноятчининг «йўриғида юрган» синфдошлар қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Олмазор ва Шайхонтохур туманларида истиқомат қилувчи республикамизда фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилоти аъзолари ушланди.

Қайд этилишича, ушбу жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлган «И.А» 10 нафардан ортиқ синфдошларини «Телеграм» иловасида ташкил қилган «Чойхона» ва «Иймонлашайлик» номли виртуал гуруҳларга қўшиб, тақиқланган материалларни тарқатиб келган. Шунингдек, «И.А.» яқинлари ва кўплаб танишларини «таҳрирчилар» сафига аъзо бўлишга даъват қилиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатиб келган.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Бензин нархи ошгани ҳақидаги хабарлар изоҳланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг хабарига кўра, UNG Petro АЁҚШларида бугунги кунда 1 литри 6800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмаган.

«Таъкидлаш керакки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йилнинг шу даврига қадар 749,7 минг тонна хомашё қайта ишланди. Жумладан, автобензин (109,5 %), дизель ёнилғиси (113,2 %) бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси тўлиқ таъминланди», дейилади хабарда.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Жиззахдаги заводда хитойлик эркак кучукни оловда куйдирди

Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги заводда ҳайвонлар тириклайин куйдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳолат Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган цемент заводида содир бўлган. ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс Хитойда туғилгани, ўзбек–хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг экани аниқланган.

Батафсил

Facebook | Telegram | Instagram
Мирзачўллик ДМТТ тарбияланувчиси "Энг фаол мактабгача таълим ташкилоти" номинацияси ғолиби бўлди

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида "Заминда тинчлик қўлимизда" шиори остида расмлар танлови ўтказилди.

Батафсил


Facebook | Telegram | Instagram