Axborotuz
9.86K subscribers
2.5K photos
1.43K videos
3 files
1.11K links
Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа: @axborotuzbbot
Download Telegram
“Янги Ўзбекистон” университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўташади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Массачусеттс технология институти MIT J-WEL билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди.

Мулоқот якунида икки томонлама келишув имзоланди. Унга кўра “Янги Ўзбекистон” университети MIT J-WEL нинг Марказий Осиёдаги энг яқин стратегик ҳамкори сифатида эътироф этилди. Эндиликда университет талабалари дунёнинг энг нуфузли олийгоҳида амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.

Бунда талабалар MIT профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган дарсларда иштирок этишлари, илмий тадқиқотлар олиб боришлари, ўз лойиҳаларини янада ривожлантиришлари ва MIT лабораторияларида экспериментлар ўтказишлари мумкин бўлади. Лойиҳанинг яна бир афзаллиги шундаки, талабалар MIT да таҳсил оладиган тенгдошлари билан яқин алоқалар ўрнатиб, доимий тажриба алмашиб боришади.

Умуман, ҳамкорлик муносабатлари таълим сифати ҳамда профессор-ўқитувчилар салоҳиятини янада ошириш, талабалар учун кенг имкониятлар яратиш ва “Янги Ўзбекистон” университетининг халқаро майдондаги обрўйини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

@axborotuz
Паркентдаги Кумушкон ва Чашма қишлоқларига расман «туризм қишлоғи» мақоми берилди

Кумушкон ва Чашма қишлоқлари табиати, тоза ҳавоси, яшаш тарзи, маданий мерос обекти ва зиёратгоҳлари билан сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Ўтган йили Паркент туманида 50 мингга яқин хорижий ва 900 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар меҳмон бўлди.

— Шаҳар ва туманларга ҳали цемент, ҳали қизилмия цехларига рухсат бериб, ҳавони энасиникига тиқиб, энди шу каби жойларимиз билан сайёҳларимизга мақтанишимиз ғалатимасми?! Тоза ҳавони расво қилганлар аслида кимлар? Қора халқми, ё сайёҳларга мақтанаётганлар?

@axborotuz
Бугун, 1 май куни Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказларида интернет тармоғида кузатилган носозлик сабабли туман давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар бўлади – Адлия вазирлиги

@axborotuz
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди.

Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) (қизиқ - изоҳ биздан) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@axborotuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё далаларига чигирткалар ҳужум қилмоқда

Рост24'га йўлланган видеодаги чигиртка босган ҳудуд Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги “Оқдаҳана" қишлоғи эканлиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, фермерлар ва қишлоқ одамлари ўз ҳисобидан дориларни сотиб олиб, чигирткалар ҳужумига қарши ўзлари курашаётган экан.

— Амалдорлар тушунмаяпти. Менимча, чигирткалар митинг қиляпти. Улар нимадандир норози. Митингни 1 майга алоқаси йўқдир.😅

@axborotuz
Энди ҳар бир киши ойига 10кг дан гўшт еса бўлади

Президент Фармони билан 1 майдан қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

▫️иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

▫️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилияциз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бу минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорида белгиланганлиги билан боғлиқ.

— Энди ойига ҳар бир киши 10кг дан гўшт еса бўлади. Ахир, сезиларли даражада ошибди.

@axborotuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани тоғлари.

@axborotuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашев новвойхонада

@axborotuz
Prezident topshirig‘iga ko‘ra, Toshkentda YUNESKO tomonidan “Jahon Xotirasi” ro‘yxatiga kiritilgan Usmon mus’hafi (Toshkent Qur’oni) qadimiy qo‘lyozmasini konservatsiya va restavratsiya qilish ishlari rejalashtirilgan.

Ushbu ezgu ishga o‘z hissasini qo‘shadigan barchaga minnatdorlik izhor etaman. Birgalikda biz muqaddas qo‘lyozmani kelajak avlod uchun saqlab qola olamiz.

@axborotuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор тумани ҳокими футболчи Абдуқодир Ҳусанов хонадонига бориб, ғалаба билан табриклади.

Шунингдек, эсдалик совғаларини топширди

@axborotuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шармандали ҳолат. Шу-да, бизни амалдорлар.

@axborotuz
Grossmeysterimiz Nodirbek Abdusattorov navbatdagi g‘alabasiga erishdi!

Shvetsiyaning Malmyo shahrida o‘tkazilgan nufuzli “TePe Sigeman 2024” turnirida Nodirbek chempion bo‘ldi va O‘zbekiston #ChessNation ekanini yana bir bor isbotladi👑.

Faqat oldinga, Nodirbek! 💪

@axborotuz
Қашқадарёда таъзия...

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилишича, ҳолат Чироқчи тумани Болсувар маҳалласида содир бўлган. Кучли сел сувлари сой устига қурилган кўприкни бузиб, оқизиб кетган. Натижада йўлда транспорт ҳаракати тўхтаб қолган.

@axborotuz
Президент фармони билан 1 майдан бошлаб бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди. Бу фуқароларнинг 5 миллион сўмга яқин маблағини тежаш имконини беради.

@axborotuz