FATVO.UZ
142K subscribers
813 photos
1.8K videos
3.84K links
Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​КОМА ҲОЛАТИДАГИ ИНСОНДАН МАХСУС ЖИҲОЗНИ УЗИШНИНГ ҲУКМИ
#кома

1264-CАВОЛ: Комага тушиб қолган инсондан сунъий ҳаёт бериб турадиган мосламани қачон узишга шаръан рухсат этилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга жавоб бироз тафсилотга эга. Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси ҳижрий 1407 йил, 8-13 сафар/милодий 1986 йил, 11-16 октябр кунлари бўлиб ўтган учинчи мажлисида инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, бу масала бўйича мутахассисларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиққан ва муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилинган:
يعتبر شرعًا أن الشخص قد مات وتترتب جميع الأحكام المقررة شرعًا للوفاة عند ذلك إذا تبينت فيه إحدى العلامتين التاليتين:
- إذا توقف قلبه وتنفسه توقفا تامًا وحكم الأطباء بأن هذا التوقف لا رجعة فيه.
- إذا تعطلت جميع وظائف دماغه تعطلًا نهائيًا، وحكم الأطباء الاختصاصيون الخبراء بأن هذا التعطل لا رجعة فيه. وأخذ دماغه في التحلل، وفي هذه الحالة يسوغ رفع أجهزة الإنعاش المركبة على الشخص وإن كان بعض الأعضاء كالقلب مثلا لا يزال يعمل آليًا بفعل الأجهزة المركبة " والله أعلم.
Яъни: “Қуйидаги икки аломатдан бири аниқ бўлса, шаръий жиҳатдан бемор ўлган деб эътиборга олинади ва унга вафотга оид ҳукмлар жорий бўлади:
1. Беморнинг юраги ва нафаси батамом тўхтаса ва шифокорлар юрак уриш ва нафас олиши қайта ишга тушмайди деб қатъий таъкидлашса.
2. Бемор миясининг барча вазифаларининг фаолияти бутунлай тўхтаса ва мутахассис шифокорлар унинг мия фаолияти қайта ишга тушмаслигини қатъий таъкидлашса ва миянинг емирилиши бошланган бўлса. Мана шу ҳолатда беморга уланган ҳаётни тутиб турувчи жиҳозни олишга рухсат берилади. Бунда гарчи юрак каби айрим аъзолар жиҳоз ёрдамида ишлаб турган бўлса ҳам ҳукм шундай”.
Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, мия фаолияти тўлиқ тўхтагани билан, агар жиҳозни олгандан кейин юрак ва нафас олиш табиий равишда амалга ошаётган бўлса, мазкур одам ўлганга ҳукм қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ
#қабр

1265-CАВОЛ: Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган:
وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ
“Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАЙЙИТНИНГ ТИЛЛА ТИШЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
#маййит #тилла_тиш

1266-CАВОЛ: Вафот этган инсоннинг тишлари тилладан бўлса, дафндан олдин уларни чиқариб олиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар вафот топган инсоннинг тишлари тилла ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсадан ясалган бўлиб, протез шаклида бўлса ва уларни олиб қўйишда маййитга озор етмайдиган бўлса, зоеъ ва исроф бўлмаслиги учун протез тишларни олиб қўйиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло мол-дунёни исроф ва зое қилишдан қайтарган. Аммо маййитнинг тишлари мустаҳкам ўрнатилган тишлар бўлса, уларни олинмайди. Чунки бу ишда маййитга озор беришлик бор.
Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Ўлган инсоннинг суягини синдириш худди ҳаёт (тирик) инсонни суягини синдириш кабидир”. Ушбу ҳадисга уламолар изоҳ бериб, гуноҳкорликда ҳар иккиси бир ҳукмдадир, деганлар.
Динимиз ҳукмларига кўра ўлган инсоннинг ҳурмати тирик инсоннинг ҳурмати билан бир хилдир. Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбаларидан бири “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
والآدمي مكرم شرعا وإن كان كافرا، فإيراد العقد عليه وابتذاله به وإلحاقه بالجمادات إذلال له أي وهو غير جائز وبعضه في حكمه،
“ Одамзот шаръан мукаррамдир. Гарчи у ғайридин бўлса ҳам. Унинг устида битим тузиш, уни ҳурматсиз қилиш, унга нисбатан жонсиз нарсаларнинг муомаласини қилиш уни таҳқирлаш ҳисобланади. Бу иш жоиз эмас. Унинг бир қисми ҳам ўзининг ҳукмидадир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЖИДДАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШ
#Жидда #эҳром

1267-CАВОЛ: Эшитишимизча Жидда мийқот ичида жойлашган экан. Юртимиздан бораётган аксар зиёратчилар Жидда аэропортига қўниб, Мадинага кетишади. Шу ҳолатда жиддага эҳромсиз киргани учун жиноят қилган бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда Жидда шаҳри мийқот ичида жойлашган. Маккага бораётган киши нима мақсадда бораётган бўлса ҳам мийқотдан эҳром билан ўтиши вожиб саналади. Чунки Аллоҳ таоло бу жойни бошқа жойдан афзал қилиб яратган. Ҳозирда зиёратга бораётган инсонлар асосан икки хил услубда борадилар:
Биринчиси: Жиддага қўниб, тўғри Маккага бориш. Бу ҳолатда ҳали Жиддага етиб бормай, мийқотдан ўтаётганда эҳромга кириши вожиб бўлади. Агар эҳромсиз кирса, гуноҳкор бўлади ва зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Бундай киши мийқотга чиқиб, қайтадан эҳром боғлаб келса, жонлиқ зиммасидан соқит бўлади.

Иккинчиси: сиз айтган ҳолат. Яъни Жиддага қўниб, аввал Мадинаи мунавварага бориб зиёрат қилиш ва ундан кейин Маккага жўнаш. Бу ҳолатда Жиддага, яъни мийқот ичига эҳромсиз кириш жиноят ҳисобланмайди. Чунки бу каби инсонларнинг мийқотдан ўтаётгандаги дастлабки мақсади Маккага эмас, балки Мадинага боришдир. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган.
وحرم تأخير الإحرام عنها كلها لمن أي لآفاقي قصد دخول مكة يعني الحرم ولو لحاجة غير الحج أما لو قصد موضعا من الحل كخليص وجدة حل له مجاوزته بلا إحرام
“Маккага, яъни ҳарам ҳудудига ҳаж (ёки умра)ни ният қилмай, бирор иш туфайли киришни мақсад қилган кишининг мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетиш ҳаром ҳисобланади. Аммо агар Жидда ва Хуллайс каби ҳилл (мийқот билан ҳарамнинг орасидаги ерлар)даги бирор жойни қасд қилган бўлса, мийқотдан эҳромсиз ўтиши жоиздир” (“Раддул муҳтор” китоби).
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ мийқотдан эҳромсиз ўтиш масалаларини баён қилар экан, бундай дейдилар:
هَذَا إذَا جَاوَزَ أَحَدٌ هَذِهِ الْمَوَاقِيتَ الْخَمْسَةَ يُرِيدُ الْحَجَّ أَوْ الْعُمْرَةَ أَوْ دُخُولَ مَكَّةَ أَوْ الْحَرَمِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ، فَأَمَّا إذَا لَمْ يُرِدْ ذَلِكَ وَإِنَّمَا أَرَادَ أَنْ يَأْتِيَ بُسْتَانَ بَنِي عَامِرٍ أَوْ غَيْرِهِ لِحَاجَةٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ
“Бу (яъни мийқотдан эҳромсиз ўтиш ҳақидаги) ҳукмлар ҳаж ёки умра қилишни ёки Маккага ё ҳарамга киришни мақсад қилган киши беш мийқотдан биридан ўтиши ҳақидадир. Лекин бирор киши мийқотдан ўтишда буларни қасд қилмаган, балки Бани Омир боғи ёки бошқа жойни(бу жойлар мийқот билан ҳарам ўртасидаги ерлар) мақсад қилиб мийқотдан эҳромсиз ўтган бўлса, унга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЭМИКДОШ ФАРЗАНД МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

1268-CАВОЛ: Биламизки, аёл киши бировнинг гўдагини эмизса, шу бола унинг сут фарзандига айланади. Мазкур аёл вафот этса, шу бола ҳам мерос оладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, гўдак бирор аёлни эмса, шу аёл болага сут она бўлиб, маҳрамга айланади. Эри ота ҳукмида бўлади. Лекин эмизган она ёки унинг эри вафот этса, ушбу бола улардан мерос ололмайди. Чунки мерос олиш учта сабабдан бири билан бўлади. Бу уч сабаб қуйидагилар: насаб, саҳиҳ никоҳ ва қул озод қилишдир. Яъни қул озод қилувчи ва унинг асабалари (ота томондан қариндошлари) озод бўлган қулнинг меросини бошқа меросхўрлари бўлмаганда, олиш ҳаққига эга бўладилар. Ҳозирда қулдорлик йўқ бўлгани учун фақатгина икки сабаб қолган. Бу сабаблар ичида эмизиш зикр қилинмаган. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
ویستحق الإرث …بأحد ثلاثة: برحم ونکاح صحیح… وولاء
Яъни: “Меросга уч нарсанинг бири билан ҳақли бўлади: насаб, саҳиҳ никоҳ ва вало (қул озод қилганлик ҳаққи)”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Демак, эмиш орқали маҳрам бўлган бола эмизган она ёки унинг эридан мерос ололмайди. Лекин агар мазкур она ёки эри шу болага бирор нарсани васият қилган бўлса, мероснинг учдан бир қисмидан васият адо этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM