Huquqiy axborot
220K subscribers
5.87K photos
318 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?

Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"

Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
#Биласизми

📝 Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак.

🧾Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт.

Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.

📌 Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
#Адлия_ҳисобот

2024 йил I чоракда
:

🏢Қайси ташкилот билан иш битиши қийин: давлат хизматлари коʻрсатиш соҳасида ижро интизоми ва қонун бузилишлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача айрим товарларни, жумладан, қуйидагиларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади:

▫️йогурт;
▫️пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
▫️пишлоқ ва твороглар;
▫️янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
▫️янги олма, нок ва беҳи;
▫️буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
▫️какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, педагогларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.

✔️ Давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.

🏢 Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида давлат таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий бепул тиббий кўрикдан ўтказиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДНК. “Экспертизада ҳеч кимга раҳм қилиш керак эмас”

Hudud24.uz Давлат суд эксперти Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатда ДНК текшируви қандай ва қачон ўтказилиши, экспертиза учун олинадиган намуналар, аноним сўровлар қай тартибда ўтказилиши, нима учун оталикни белгилаш экспертизаси сўнгги пайтларда кўпайганига изоҳ бериб, фаолияти давомида ўзи дуч келган жиддий ва мураккаб текширувлар ҳақида гапирди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/dQPMiZt6tqw

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилиши белгиланган:

🔹2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун БҲМнинг 30 бараваригача (10 млн 200 минг сўм) миқдорда бир марталик;

🔹касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича БҲМнинг 40 бараваригача (13 млн 600 минг сўм) миқдорда;

🔹касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини 3 ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM