Муҳрим
13.5K subscribers
624 photos
238 videos
1 file
1.65K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @VenkonPRsales
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир бўл. Халқ бўл. Бир Халқ (via Millat Production)
«Биз ўзбекларни айбламаяпмиз, биз ўзимизнинг (Қорақалпоғистоннинг) раҳбариятни айблаяпмиз», дебди қорақалпоғистонлик бир аёл.

Газета.ўз Қорақалпоғистондан яна бир яхши репортаж тайёрлабди.
Эски матбуот шарҳини, ўн йиллармикин аввал, талабалик вақти International Herald Tribune’да “100, 75, 50 йил аввал шу санада саҳифаларимизда” дегансифат кичкина рукнчасини кўрганимдан бери тайёрлагим келарди (рукнча архивини IHT’ни “ютиб юборган NYT’да кўрса бўлади). Ўтган йили, 2021 йилда шу хаёлни ҳаётга кўчириш учун учун бир зўр кайфият пайдо бўлди-ю, лекин ҳеч киришолмадим (аммо-лекин бунақанги иш учун жуда зўр йил эди-да — 1941 йили Германия СССРга бостириб кирган, 1961 йили Гагарин космосга учган, 1991 йили Ўзбекистон мустақил бўлган — даҳшатли даражада қизиқ бўларди).

Бу йил, ишдан бўшаб ҳали ишга кирмаган, бўш вақтим беҳисоб бўлган баҳор кунлари хафсалани жамлаб, неча йил-неча замондан бери ўйлаб юрганимни қилишга киришдим. Лойиҳани (агар буни лойиҳа деб бўлса) бир-икки нашрга тушунтирдим, баъзиларига қораламасини кўрсатдим. “Дарё” қабул қилди. 12 апрелдан бошлаб “Кун матбуот тарихи” деган ном билан имкон қадар ҳар куни бундан 90, 60 ва 30 йил аввал ўзбек матбуоти нималар ҳақида ёзгани ҳақида дайжест тайёрладим. Ўзим мазза қилдим; баъзи кунги материаллар салкам 100 минг марталаб ўқилганини кўрганда — икки ҳисса; таниш-нотаниш, яқин-узоқ блогер ва журналистлар шу дайжестларни, ундаги маълумотларни улашганини кўрганимда — ўн ҳисса.

Ҳозирги янгилик шуки, лойиҳанинг “Дарё”даги йўли тугади — 28 июнь куни у ерда охиргиси чиқди. Июннинг иккинчи ярми жуда интенсив, хилма-хил воқеаларга бой бўлиб кетгани боис, ўзим ҳам материалларни тайёрлашга кўп улгуролмай қолдим (камига, ишсизлик даври 2022 йил баҳорида қолиб кетди, Худо хоҳласа). Лойиҳа энди Bugun.uz’да давом эттирилади — бугун, 5 июлда бу ерда биринчиси чиқди. Насиб қилса, узоқ давом этади, деб ишонаман. Лойиҳани бошлаб, уни халққа танитишга имкон бергани учун “Дарё”га, уни давом эттиришга тайёрлигини билдиргани учун “Бугун.уз”га раҳмат дейман. “Кун матбуот тарихи”ни кузатиб борганлар эса (уларга ҳам кўп раҳмат!) бундан кейин ҳам уни кузатишда давом этадилар, деган умиддаман.

Лойиҳа бўйича таклифлар ва танқидлар бўлса — ҳеч бир истиҳоласиз, ўйланмасдан, @muhrimchatbot’га юборилсин. Ташаккур!
Йўл ўртасидаги яшил зонани кўряпсизми? Бу Юнусободдаги Юнусота кўчасининг Ибрагимов кўчасидан бошланган қисми, кўча охири — Оқтепа кўчасигача шундай эди. Бу фақат яшил зона эмас, балки пиёдалар учун хавфсизлик оролчаси ҳам эди (Тошкент ҳокимлиги минг-минглаб долларларга ёллаган чет эллик консултантлар ҳамма катта кўчаларда жорий этишни тавсия этаётган нарса). Айнан шу яшил зона кўчанинг кейинги салкам 1,5 километрлик қисмида ҳар 200-300 метрга светофор ўрнатиш заруратидан халос қилганди.
Муҳрим
Йўл ўртасидаги яшил зонани кўряпсизми? Бу Юнусободдаги Юнусота кўчасининг Ибрагимов кўчасидан бошланган қисми, кўча охири — Оқтепа кўчасигача шундай эди. Бу фақат яшил зона эмас, балки пиёдалар учун хавфсизлик оролчаси ҳам эди (Тошкент ҳокимлиги минг-минглаб…
Бу Юнусота кўчасининг яшил зонасиз қисми, ҳар тарафдан уч полоса, серҳаракат йўл, лекин икки томон ҳам аҳоли гавжум квартал. Шу боис, суратда кўриб турганингиздек, пиёдалар хавфсизлиги учун кетма-кет светофорлар ўрнатилган, чунки бошқа илож йўқ — агар светофорлар бўлмаса, одамлар бу йўлдан ўтолмайди (тўғри, суратда кўриниб турганидек, қоидадан ташқари истисно ҳолатлар ва ўз ҳаётини ўйламайдиган одамлар кам эмас). Кўчанинг яшил зонали қисмида эса светофорсиз (тартибга солинмаган) пиёдалар ўтиш жойлари бор, унда ҳеч бўлмаса машиналар оқими камайишини нисбатан хавфсиз кутиш мумкин + торроқ йўлда машиналарнинг пиёдаларга йўл бериши эҳтимоли ҳам юқори.
Муҳрим
Бу Юнусота кўчасининг яшил зонасиз қисми, ҳар тарафдан уч полоса, серҳаракат йўл, лекин икки томон ҳам аҳоли гавжум квартал. Шу боис, суратда кўриб турганингиздек, пиёдалар хавфсизлиги учун кетма-кет светофорлар ўрнатилган, чунки бошқа илож йўқ — агар светофорлар…
Шу светофорлардан юқорироқда яна бир светофор бор, 2021 йили ўрнатилган, укасини маст милиция ходими катта тезликда келиб босиб кетган болакай президентга мурожаат қилгач. Айнан шу светофор ҳақида президентнинг ўзи ҳам бир селекторда гапирган. Аҳоли шу ердаги пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатиш зарурлигини фожиа рўй беришидан аввал ҳокимликка ҳам, бошқа органларга ҳам айтган, илтимос қилган. Фожиа рўй бергач ҳам роса мурожаат қилинган, қолган болалар ҳам ўлиб кетмасин, дея. Фақат президента мурожаат қилинганидан кейин икки кун ўтиб ўрнатилган.
Муҳрим
Шу светофорлардан юқорироқда яна бир светофор бор, 2021 йили ўрнатилган, укасини маст милиция ходими катта тезликда келиб босиб кетган болакай президентга мурожаат қилгач. Айнан шу светофор ҳақида президентнинг ўзи ҳам бир селекторда гапирган. Аҳоли шу ердаги…
Шундай қилиб, Юнусота кўчасининг яшил зонали қисми йўлга айлантирилди. Энди бу йўлдан коляскали оналар бугунгидек хавфсиз ўта олмайди, деб қўрқаман. Кўчада светофорлар ҳам кўпаймаса керак — токи бирор бола машина ғилдираклари остида ўлиб, унинг ака-укаси президентга мурожаат қилмагунча (ахир бу шундай кўча, ахир биз шундай шаҳарда яшаймиз). Шаҳар раҳбарлари марказий кўчаларда чет эллик консултантлар айтганини қилиб, хавфсизлик оролчаларини ташкил қилиб, шаҳар чеккасидаги тайёр инфратузилмани бузаётгани тушунарсиз. Шаҳар раҳбарларига президентнинг ўзи: “Йўлни кенгайтираверганинг билан тирбандлик камаймайди, ақлни ишлатиш керак, пиёдаларга устуворлик бериш керак”, деб турган вақтда, шаҳар раҳбарлари пиёдалар учун яна бир хавфли йўл қурганини тушуниб бўлмайди. Камига, шаҳарни қай бир тупкаларидаги асфальтлаш ишлари ҳақида тинимсиз ахборот берадиган ҳокимлик Юнусотада нима бўлаётгани ҳақида ҳали ҳам лом-мим демади. Фақат бир савол айланади — булар бунчалик калтабин, қўрқмас ва сурбет бўлиш учун нима чекаркин?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анчадан бери денгиз бўйида дам олишни режалаштиряпсизми? Грузия ёки Туркиянинг майин қуёши ва эркаловчи денгизи сизни кутмоқда.

Locas турларидан бирини танланг ва сиз учун ушбу ёз унутилмас хотираларга бой тарзда ўтиши таъминланади.

Тур нархи қуйидагиларни ўз ичига олади:
✈️Авиапарвоз
🏖Меҳмонхонада яшаш ва унинг концепцияси бўйича овқатланиш
🚗 Трансфер (аэропорт-меҳмонхона-аэропорт)
🚑 Тиббий суғурта (COVID-19 қопланади)

📱 Батафсил маълумот ва брон учун:
+99890 0477877
@Locastour

Instagram | Facebook | Telegram
Реклама
Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар вақтида тартиббузарлар БТРга ҳужум қилаётгани акс этган видеони кўрган бўлсангиз керак. Ўша БТР экипажи командири воқеа қандай бўлгани, қандай ҳолатда ўқ узишга мажбур бўлишгани (шунда ҳам одамларга эмас), қандай таваккалчилик билан БТР ичидан чиқишгани ва қандай дўппосланишгани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Энг қизиғи, унинг отаси 2000 йили Сариосиёдаги урушда қатнашган экан.
Мактабда оралиқми, нимадир назорат бўларди-ку, ҳар шунақа имтиҳончадан кейин эртасига мавзу ўтилмасди, ҳамма 2-3 баҳо олиб, бир чорак давомида берилган сабоқ бир пулга чиққани учун, доскага «Хатолар устида ишлаш» деб ёзиб қўйиларди-да, кейин хатолар устида ишланарди. Доскадаги Xatolar ustida ishlash деган ёзув кўз олдимда шундай қолиб кетган. Сизларда ҳам шунақамиди?
Қачондир шундай кунлар келади — Ўзбекистон Сенати, масалан, 5 июль куни имзолаган қарор ҳақида ўзбекистонликлар шу 5 июлнинг ўзида тўла, батафсил хабар топади. Марказий банкнинг 13 июлдаги хабаридан бир кун ўтиб, қарорда айтилган нарса рўй беришига бир кун қолганида, орадан ўн кун ўтиб эмас. Ишонаман, шундай кунлар албатта келади. Чунки 10 йил аввал ҳозирги кунлар ҳам армон эди — 5 июлдаги қарор 35 июлда ҳам эълон қилинмасди.

Ишончим комил, Сенатимиз 5 июлда қабул қилган қарорини 5 июлда эълон қилишни ўрганиб олгач, кутишнинг янги босқичига ўтамиз — ундан кейин, қачондир, шундай кунлар келадики, Сенатимиз мажлисларида кўриб чиқиладиган ҳар қандай лойиҳа/ҳужжат матни ўша кўриб чиқилаётган куниёқ эълон қилинади, «ия, Сенат тасдиқлаган қонун матни кучга киргунича ўзгариб қолибди», деган хунук ҳолатлар буткул, қайтмас бўлиб тарихда қолиб кетади.

Ишончим комил, ўша кунларда Қонунчилик палатамиз ҳар бир қонунчилик ташаббуси ҳақида тўлақонли ахборот берадиган, масалан, Тикток ва Твиттер каби ижтимоий тармоқларнинг блокланиб қолишига сабаб бўлган қонун лойиҳаси кимнинг ташаббуси эканини, бу қонун талабларини бажараётган давлат идорасига Твиттерни блокдан чиқариш ҳақидаги хат билан мурожаат қилган депутат ва бошқа депутатлар қонунни қабул қилиш вақтида қандай овоз берганини кўрсатадиган, қабул қилиниб, Сенатга йўлланган қонунларнинг матнларини қабул қилинган куниёқ эълон қиладиган тузилмага айланади.

Биз кўрамиз шу кунларни, Худо хоҳласа.
Катта тадбирларимизнинг катта харажатлари ҳақиқатан ҳам қизиқ мавзу — нархномаларини кузатиб, бир бошқача бўласан, худди бировнинг чўнтагидаги пулни ҳисоблашдек бир завқ ҳам беради-да энди бу. Ўзинг кўрган бу завқли (ва баъзан оғриқли) маълумотларни бошқаларга ҳам осон хазм бўладиган кўринишда улаша олсанг — завқнинг даражаси яна бир карра ошади (тўғри тушунасизлар, касб касаллиги бу).

Қайсидир бир катта тадбирдан кейин, ДХарид порталидан уни ўтказишга кетган харажатлар миқдори топилгач (ўшанда буни биз эмас, шу портал ичида яшайдиган блогерларимиз топишганди), биз “Дарё”да (ўша вақтда “Дарё”да ишлардим) нимага қанча харажат кетганини суратлар ёрдамида осон тушунтирадиган бир нарса қилмоқчи бўлгандик. Бошлагандик ҳам — қуйидаги сурат ўша тадбирнинг бир қисми ҳақида — лекин кейин... “дух”имиз етмаганди. Қўрққандик-да ўшанда. Анча аввал бўлган воқеа бу. Ҳозир замон бошқа.

Ўзи нега буни эслаб қолдим? Давлетовуз тунов куни Тошкентдаги инвестиция форумини ўтказиш учун қанча пул сарфланганини бир рўйхат қилиб берганди-ку. Ундаги рақамларни кўрсанг, тўғри, одамга бироз алам қилади — ахир оз эмас, кўп эмас, нақ 15 миллиард кетган. Масалан, қимматбаҳо машиналар ижараси учун 2 миллиард, байроқлар ижараси учун эса салкам 400 миллион сўм. Лекин, “шунга яраша келган меҳмонлардан ҳеч бўлмаса бирор 150 миллион доллар ундиришган бўлса, ҳай”, дегандим (текшириш имкони йўқ маълумотларга кўра, камида 7 миллиард доллар ундиришибди).

Лекин кеча кечаси шу тадбир ҳақида Газета.узда чиққан каттароқ материални кўриб,.. юмшоқ қилиб айтганда, ҳ... айрон қо(и)лдим. Масалан, бир порция тўй ошини 130 минг, битта сомсани 70 минг, бир дона мини (МИНИ!) мантини 50 минг сўмдан ўтказишибди. Қизиқ, порцияси 130 минг сўм бўлиши учун ош қанақа гуручдан тайёрланиши керак? 70 минг сўмлик сомса қайси ҳайвоннинг гўштидан тайёрланади, қизиқ. Эҳтимол, сомсапаз Гонконгдаги 68 миллион долларлик пентхаусларга хизмат кўрсатадиган супер-олий-космос тоифалидир, ким билсин.

Шунча харажат қилишибди-да, лекин охирида майдароқ, кичикроқ хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг иш ҳақини беришмабди, айтишларича. Ким билсин, балки бу корхоналарнинг эгалари ва эгаларининг орқаларидаги эгалари ҳам кичикроқ одамлар бўлгани учундир. Балки бу корхоналар ўз хизмат ҳақига бир порция ошнинг нархини 130 минг сўмга чиқарадиган асосий масаллиқ — виждонининг ҳам баҳосини қўшиб ҳисоблаб беролмагани учун шундай бўлгандир (гарчи бунга ишониш қийин бўлса-да). Балки айнан бир коса палов 130 минг сўм бўлгани учун уларга пул етмай қолгандир. Ким билсин, ким билсин.

Расмда — аввалги йилларда бўлган бир катта тадбирнинг фақат гулли безакларига кетган харажатлар сомалича усулда оддий тушунтирилган
Муҳрим
Катта тадбирларимизнинг катта харажатлари ҳақиқатан ҳам қизиқ мавзу — нархномаларини кузатиб, бир бошқача бўласан, худди бировнинг чўнтагидаги пулни ҳисоблашдек бир завқ ҳам беради-да энди бу. Ўзинг кўрган бу завқли (ва баъзан оғриқли) маълумотларни бошқаларга…
Бир дўстим мендан беш юлдузли (балки юлдузлари ундан ҳам кўпроқдир, билмадим) Ҳилтон меҳмонхонасида, масалан, бир порция ошнинг порцияси 130 минг, мини манти эса 50 минг сўмдан тортилганига ҳайрон бўлмасликни сўради. Унинг айтишича, бу нархлар бундай меҳмонхона учун нормал экан, ҳатто “анча инсоф қилишибди”.

У буни Ҳилтоннинг 21-қаватидаги ресторан менюсидан келиб чиқиб айтяпти: масалан, у ерда баҳорий салат 120 минг сўм экан; салат 120 минг сўм бўлгач, ош ундан қимматроқ, нархи 130 минг сўмдан ҳам юқори бўлиши мантиқан нотўғри эмас. Ёки гўштсиз боршч бор экан ўша ресторанда, 80 минг сўмга. 50 минг сўмлик мантида, у мини бўлса ҳам, гўшт бор лекин, дейишди.

Ҳай. Дарвоқе, бу меҳмонхона солиқ имтиёзларига эга эканлигини муаммо (ҳатто “қонунбузарлик”) дейишди. Лекин ўйласанг яна қўрқасан — агар шу имтиёзлар бўлмаганида, бир порция ошнинг қиймати 130 минг бўлмаслиги аниқ эди.
«Нев-Йорк кўчаларида неча минглаб очлар гадойлик қилиб юрадилар. Кечаси ишсизлар эрта биланги пулсиз нонуштани олиш учун узун навбатга тизиладилар». Бу 1932 йил 28 июнь куни «Қизил Ўзбекистон» (кейинчалик номи «Совет Ўзбекистони», «Ўзбекистон овози» бўлиб ўзгарган) газетасида босилган хабар. АҚШда бепул нонушта учун турнақатор навбатлар ҳар доим бўлган — 90 йил аввал ҳам, 60 йил аввал ҳам, 30 йил аввал ҳам, ҳозир ҳам. Совет матбуоти фақат шу турнақатор навбатлар ҳақида ёзган. Афтидан, Фарғонада ўша совет матбуоти қолдиқлари ҳали ҳам сақланиб қолган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизилда ўтиб, буви ва неварани уриб кетган (буви ўлган, невара деярли ногирон) автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалибди. Ҳайдовчининг онаси жабрланувчилар келишишса бўларди, одаммиз-ку, деяпти (ҳай она-да, болам қамалмасин дейди).

Аламлиси, катта эҳтимол билан қизил чироққа биринчи марта ўтмаган бу каби ҳайдовчилар аксарият ҳолларда биринчи марта судланган фуқаро сифатида бир йилга қолмай амнистияга тушади. Жуда шафқатсизлик қилаётгандирман, аммо қизил чироққа ўтиб, одам уриб кетган одамнинг Жиноят кодекси 97-моддаси билан судланадиган қотиллардан фарқи йўқ, менимча. Автобус ҳайдовчиси экани эса оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қабул қилинса ҳам бўлади. 5 йил кам, умуман амнистияга тушмаслиги керак бундай ҳайдовчилар.

Бир гап тўғри — яхши ҳам жиноят қонунчилигига таъсирим йўқ. “Болам йўлдан ўтишга, автобуслардан қўрқиб қолди”, деган гапни эшитганингда қонинг қайнайверади лекин.
Қорақалпоғистондаги воқеалардан сўнг Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар муҳокамаси сал сустлашиб қолди, шунгамикин, муҳокамалар учун ажратилган муҳлатни иккинчи марта — 1 августгача узайтиришди. Киритилаётган ўзгартишларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинган вақти акам Каинбек эътиборни “ушбу Конституциянинг фалон моддалари қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас” деган биз учун мутлақо янги нормага қаратганида, гап нима ҳақида кетаётганини ўшанда яхши тушунмагандим.

Шундай қилиб, амалдаги Конституциямизнинг 127-моддасини қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм билан тўлдириш таклиф қилинган: “Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу моддаси иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас”. Янги таҳрирдаги 1-моддада эса шундай дейилади: “Ўзбекистон — суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат. Давлатнинг ‘Ўзбекистон Республикаси’ ва ‘Ўзбекистон’ деган номлари бир маънони англатади”.

Нима дегани бу? Ҳозир Конституциямизнинг исталган моддасини қайта кўриб чиқиш, хоҳлаганча ўзгартириш мумкин. Ақл бовар қилмаса-да, масалан, 67-моддадаги “Цензурага йўл қўйилмайди” деган қоидани мутлақо тескарисига алмаштириб қўйса ҳам бўлади (бу таклифни парламентимизнинг учдан икки қисми ёки референдумда халқ қўллаб-қувватласа, мабодо). Лекин 127-моддага киритиш таклиф қилинаётган ўзгартиш тасдиқланса, у ҳолда Конституциямизда илк бор умуман ўзгармайдиган нормалар пайдо бўлади.

Биринчи эшитганда қулоққа ғалати эшитилади ҳақиқатан: Ўзбекистон. Конституциясида. Ҳеч қачон. Ўзгармайдиган. Қоидалар. “Наҳотки Ўзбекистонда ҳам ўзгармас, ўзгартириб бўлмас қонунлар бўлса?!”, деган истеҳзоли савол туғилиши табиий. “Параллел Ўзбекистонда бўлиши мумкину, лекин бизникида эмас”, дейиши мумкин яна кимдир. Лекин жиддий қаралса, менимча, ҳар 10—15 йилда ҳамма ўрганиб қолган катта ўзгаришларни қилишни яхши кўрадиган Ўзбекистондек мамлакат учун катта янгилик бу.

“Ҳар 10—15 йилда катта ўзгаришлар қилишни яхши кўрадиган” деяпману, лекин, менимча, бу каби ўзгаришлар ҳар сафар кўп эҳтиёткорлик билан, имкон қадар асослари келтирилиб, яхшигина хавотир остида амалга оширилган. Яъни, халқнинг норозилигини қўзғашдан ҳайиқиш бўлган. Ким билсин, айнан шундай ҳушёр этувчи норма бўлганида, “ҳар 10—15 йилдаги ўзгаришлар” ҳам бўлмасди, эҳтимол. Шу жиҳатдан, балким, 127-модданинг таъсир доирасини кенгайтириш ўринли бўлар.

Мисол учун, Туркия Конституциясининг 4-моддаси унинг 1—3-моддаларни тузатиш ё ўзгартириш мумкин эмаслиги ҳақида. Дастлабки уч модда, масалан, Туркиянинг дунёвий республика, давлат тили турк тили, пойтахти Анқара-ю, байроғи қизил фондаги ярим Ой ва юлдуз экани ҳамда Отатурк йўлига содиқлиги ҳақида. Яъни, Эрдўғон қанча хоҳласа ҳам, шу моддаларни ўзгартира олмайди. Бизда таклиф этилаётган янги 127-модда ҳам Ўзбекистоннинг ҳар вақт дунёвий давлат бўлиб қолишини кафолатламоқчи.

Бошланишига ёки умуман шунинг ўзи ҳам етар, ким билсин. Лекин, мабодо хоҳиш бўлса, 127-модданинг таъсир доираси билан Конституциямизнинг шу вақтгача энг кўп ўзгартиш киритилган моддалари ҳам қамраб олинса, фойдадан холи бўлмас, балки. Энди, бу ҳам бир таклиф-да. Шунда, эҳтимол, келгусида конституциявий ислоҳотларга ортиқ эҳтиёж сезилмас.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лазизнинг қонга ботирилган жадидлар ҳақидаги фильмини кўрдим. Улар ҳақида ҳикоя қилинаётганида, масалан, Ғафур Ғуломни лойга ботириш янгиликмасу, аммо унинг ёнига Ўзбекистон тупроғида олтин гуллашини кашф қилган Ойбекнинг қўшилгани мен учун янгилик бўлди. Яна, фильмни кўргач, 4 октябрни ҳам яна бир умуммиллий хотира кунига айлантириш керак, деган чорлов қулоқ остида жаранглаётгандек. Тўғри, 31 август — Қатағон қурбонлари хотираси куни бор, лекин миллат билан юз берган ҳақиқий даҳшатни негадир 4 октябрда кучлироқ ҳис қиласан. Ҳар ҳолда кадрлар, мусиқа, интервью берувчиларнинг сўзлари миянгга шу ғояни ураверади.

Лазиз бу фильм билан нафақат каттароқ мавзуда бутунроқ контент тайёрлай олишини, балки ўзи раҳбарлик қилаётган студиянинг имкониятларини ҳам кўз-кўз қилгандек (юқоридаги видео Лазизнинг охирги фильмидан кесиб олинган — зўр-ку, тўғрими?). Яхшироқ сценарий топиб, «Персеполис»ми, «Башир билан вальс»ми, шуларга ўхшаш бирор мультфильм олинглар энди, дедим. Канн-паннда ютиб қолармиз биз ҳам.
Андижонда ўтказилган “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони ғолиблари тақдирланди.

Муҳим жиҳати, иштирокчиларнинг сони ва саралаш жараёнлари, рақобатнинг кучлилиги бўлди. Биргина Андижоннинг ўзидан марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган иштирокчилар жами 86та ишланмалари билан «Innoweek-2022» инновацион ғоялар кўргазмасида қатнашган.

Технологик марафон якунида қуйидаги 3та энг яхши лойиҳа ғолиб деб топилибди:

1️⃣ Паррандачилик учун автоматлаштирилган инкубатор
2️⃣ Китобхонликни тарғиб қилувчи мобиль илова
3️⃣ Ресторан ва кафелар учун махсус платформа

Ёшларни қамраб оладиган шу каби марафонларнинг кўпайиши, аввал бошқа вилоятларда, кейин Республика миқёсида ташкил қилиниши янги олимлар етиб чиқишига замин яратади.

Манба