Муҳрим
13.3K subscribers
624 photos
238 videos
1 file
1.65K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @VenkonPRsales
Download Telegram
Жадвалларда - статистикамиз шаҳар сифатида тан оладиган аҳоли пунктлари рўйхати. 32 та шаҳар. Шундан 20 тасида аҳоли 100 мингдан кўп. Аммо бу фақат шугиналарда 100k+ одам яшайди, дегани эмас.

Масалан, 2017 йилгача Шаҳрисабзнинг ўз ҳокимлиги бўлмагани учун (шаҳар учун ҳам туман ҳокими жавоб берган), унинг аҳолиси ҳам туманга қўшиб ҳисобланган (2017 йил 1 январь ҳолатига Шаҳрисабз тумани аҳолиси 343,7 минг киши). 2017 йил июлида Шаҳрисабз шаҳри тумандан вилоят бўйсунувига ўтказилган ва Статагентлик энди унинг аҳолисини алоҳида ҳисоблай бошлаган - 2018 йил 1 январь ҳолатига шаҳар аҳолиси 134,5 минг киши деб кўрсатилган (туман аҳолиси сони эса, ўз-ўзидан, 214,7 минг киши бўлиб қолган).

Дейлик, аҳоли сони бўйича Ўзбекистондаги энг катта туман ҳисобланган Ургут туманидан Ургут шаҳри, 2-ўриндаги Денов туманидан Денов шаҳри ажратилса, Ўзбекистондаги 100 минг кишилик шаҳарлар яна иккитага кўпаяди (Статагентликнинг бошқа бир ҳисоб-китобида Ургут ҳам, Денов ҳам Асака, Беруний, Косон, Косонсой, Паркент, Тўрткўл, Хўжайли, Чуст, Чортоқ, Чимбой, Шаҳрихон қатори алоҳида шаҳар сифатида саналади).

Умуман олганда, бу ғалати мантиқ тушунарли - алоҳида ҳокимлиги бўлса, ундан 10 мингдан одам кам яшаса ҳам (масалан, Ғозғон каби) - Тошкент қатори “катта шаҳар”, бўлмаса - туман бўйсунувида бир аҳоли пункти, холос. Ким билсин, балки буни қайта кўриб чиқиш керакдир - аҳоли сони маълум бир сондан ошдими, у туман бўйсунувидан вилоят бўйсунувига, вилоят бўйсунувидан республика бўйсунувига ўтади, дегандек (дарвоқе, шунақа гап бўлувди-я).

Майли. Юқоридаги жадвалларда нима қизиқ нарса бор?

— 2023 йил якунига Тошкент аҳолиси расман 3 млндан, Марғилон - 250 минг, Термиз - 200 минг, Урганч - 150 минг, Қувасой - 100 мингдан ўтган;

— Қарши илк бор Бухорони қувиб ўтган;

— 2024 йил охиригача Наманган 700 мингдан, Қарши ва Бухоро - 300 мингдан, Хива ва Гулистон - 100 мингдан ўтса керак.

— охирги 14 йилда аҳоли сони энг кўп Наманган, Термиз, Янгиер, Самарқанд ва Қўқонда ўсган.

— вилоят марказлари орасида энг паст ўсиш - Бухорода.
“Дўстлик” (эски “Бобур”) паркини инвесторга бериб, Magic City’га ўхшаш савдо мажмуасига айлантиришмоқчи экан. Фаол жамоатчилик паркни энг камида ҳозирги ҳолида сақлаб қолиш учун 24-28 апрель кунлари ҳар куни соат 17:00 дан 19:00 гача “Дўстлик” боғининг ўзида имзо тўпламоқчи. Имзолар давлатнинг тўртта ташкилотига тақдим этиларкан.

Битта шаҳарга битта Magic City етади - агар у Миллий боғ ўрнида қурилган бўлса, унда бутун мамлакатга биттаси ҳам етиб ортади. Тошкент ичида аттракционли-кўнгилочар парклар қуриш, мавжуд паркларни савдо мажмуасисифат маконларга айлантириш амалиётини тўхтатиш шарт. Шаҳар бетартиб қурилишлар, тартибсиз реклама, умуман, тартибсизлик ва шовқиндан ёрилай деяпти. Бундай шаҳарда яшовчи одамлар учун сокин маконлар – ҳаётий зарурат.

Давлат олдида “Дўстлик” паркини инвесторга бериш ва бермасликдан ташқари учинчи йўл – уни худди Экопарк каби аттракционларсиз, Япон боғи каби шовқин-суронсиз, сокин хиёбонга, эҳтимол, улардан-да яхшироқ жамоат маконига айлантириш имкони бор. Кўз-кўз қиларли хизмат кўрсатганларга мошинаю уй совға қилишга қурби етадиган давлат ўзининг халқ хизматкори функциясини эслаб, миллатга камтарона хизмат кўрсатаётганларга мошина ёки уй эмас, ҳеч бўлмаса парк совға қилиши шарт.

Серхаражат давлат аппаратимизга “Дўстлик” боғини инвесторсиз, аттракционларсиз, шовқин-суронсиз сақлаш кўп ҳам қимматга тушмаса керак, буни ҳисоблаб чиқиш ҳам унчалик мураккаб эмасдир. Ҳукумат қароргоҳи, эски Сенат, Мустақиллик майдони атрофидаги яшил ҳудуд (мисоли парк)ни сақлаш шу бугунда қанчага тушяпти? Шундан ортиқ харажат бўлмаса керак. Бор-йўқлиги билинмайдиган икки-уч давлат органи чин кўнгилдан қисқартирилса ё тугатилса, паркка пул топилади.

Амалдор бўлмаган одамлар ҳам парклар ичида ишлагиси, ҳеч йўғи вақти-вақти билан дам олгиси келади. “Дўстлик” боғи инвесторга эмас, халққа берилиши керак.
1991 йили Тошкентдаги Қорасув ва Салар каналларида чўмилиш тақиқланган экан. Чунки Қорасув канали сувидан вабо тарқатувчи зарралар топилган экан: https://tttttt.me/tarixkart/181

Ўшанда ҳам, шаҳар ичида 2 мингта завод-фабрика бўлишига, шу корхоналар Қорасув ва Саларнинг сувини заҳарлаб ташлаётганига қарамай, “шаҳар ҳавосини асосан (80 фоиз) транспорт воситалари булғаяпти”, деб ҳисоблашган экан. Машиналар қандай қилиб ҳавони булғайди, деган саволга жавоб бор: “Сув ва мой қўшилган сифатсиз бензинни ишлатиш оқибати”.

Ҳозир Қорасув ва Саларда вабо зарралари йўқдиру (шаҳар ичида совет давридагидек юзлаб катта ишлаб чиқаришлар ҳам қолгани йўқ-да), лекин айрим муаммолар 33 йилда ҳам ўзгармагани қизиқ.
Муҳрим
Яна бир нарса қизиқ кўринди - унга ҳам “шапка” бўлган экан, новвойлар унни “шапка” бериб олишга мажбур бўлган экан (балки ҳозир ҳам бордир қайсидир жойларда): https://tttttt.me/tarixkart/171 Боримиз “шапка”, йўғимиз “шапка”.
Ундан ҳам қизиғини кўрсатайми? 30 йил аввал Андижондан газетага ёзишяпти: газ йўқ, уйларимиз совуқ, арзонроқ кўмир олиб келайлик десак, уйларимиз “газлаштирилган”лар рўйхатида, арзон кўмирга имтиёз йўқ, “нима қилиш керак?”: https://tttttt.me/tarixkart/136

Худди шу вақтда Тошкентда мукофот жамғармаси 350 минг доллар бўлган теннис турнирига тайёргарлик кетяпти (30 йил аввал 350 минг доллар ҳозиргидан анча катта пул бўлган бўлса керак): https://tttttt.me/tarixkart/137

“Газилар йўқми? Унда теннис кўринглар”, деб устидан кулгандек.
Мана шу талабаларга ростан ҳавасим келди. Хурсанд ҳаммаси. Юлдузчалар. Эртага қуръаси экан. Ўзиям бирор 80 тача жамоа қатнашяпти, шекилли. Ўйинларини бир бориб кўриш керак.
“Буни қарангки, зилзиладан кейин 25 йил ўтиб кетипти. Ҳамду санолар даври ўтмиш бўлиб қолгани учун ҳам биз ана шу сана муносабати билан кўпроқ муаммоларга тўхталдик. Умид шуки, шояд, 2016 йилда, яъни зилзиладан кейин ярим аср ўтгач шу хусусда битилажак мақолада фақат ижобий гаплар бўлса”, - деб умидвор бўлган экан бундан роппа-роса 33 йил аввал Абдулла Абдуқодиров.

“Абдулла ака, биз ҳаммасини бой бердик”, — десанг-да, агар бизни ўқисалар-эшитсалар-кўрсалар.

Одамзод шу экан-да — умид қилиб яшайвераркан. 33 йил аввал Абдулла ака умид қилган, энди бўлса — биз. Чархпалак айланаверади. Ҳай, бирор кун янада яхши бўлиб қолар.
Ўзбекистон томонидан на мустақиллиги, на Россия таркибига қўшилгани тан олинмаган айирмачи “Донецк Халқ Республикаси”нинг раҳбари Ўзбекистонга келибди.

Пропагандачи даббаларни “персона нон грата” деб эълон қилайлик деб юрибмиз, буёқдан бир террорчи ўйнаб-кулиб келиб-кетяпти. Сал бўлса-да гигиена билан ҳам шуғулланиб турилса яхши бўларди.
Муҳрим
Яна бир халқаро тажриба. Манба.
Бўладию, бирор киши қилган бирор ишни кўрасан-да, энди, жуда ёқади-да! Шунчалик ёқадики, ҳавас қолиб ҳасад қила бошлайсан. Эҳ, дейсан, “нега шу нарса менинг хаёлимга келмади-я?”, дейсан ўзингга ўзинг. Ўша қилинган иш ич-ичингдан сеники, ўз-ўзингники бўлиб қолишини хоҳлайсан. Бўлади-а шунақа, бўлганми сизда ҳам?

Сенинг ичингни ёндирган ўша иш катта бир нарса ёки атиги бир қаторгина гап ҳам бўлиши мумкин. Бу сафар мени шу дардга мубтало қилган нарса – айнан бир қатор гап. Бўлганда ҳам ўрнида, жойида, иссиғида ёзилган, қарши томонни мажағлаб, пачоқлаб ташлайдиган гап. Шу: “Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Бутун дунёда шунақа”.

Менимча, инсондаги мана шундай ҳолатга Лутфий эффектими, Лутфий синдромими, шунақароқ бир илмий ном бериш керак, агар ҳали берилмаган бўлса 😉
Forwarded from Аъзамхўжаев
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон тарихида илк бор жамоавий спорт турлари бўйича жамоамиз Олимпиадада қатнашадиган бўлди. Тарихий воқеа гувоҳига айландик. Бу муваффақият билан барча ватандошларни табриклайман!
Абдулла Қодирий 1926 йилда нега судланганди ва судда нима деганди? Ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Қодирийнинг ўша вақтдаги Ўзбекистоннинг де-юре раҳбари ("биринчи президенти") билан муносабатлари ҳақида ҳам қизиқ тафсилотлар бор (1926 йили судланишига, қисман, ўша "биринчи президент"нинг "устидан кулгани" ҳам сабаб бўлган).

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/30/qodiriy/
Муштарийдан мурожаат

“Биз Янги Ўзбекистон университети талабаларимиз. Ҳозир университетимиз раҳбарияти томонида жуда кўплаб адолатсизликларни кўриб, сизга ёзяпмиз. Бу каналимиз (https://tttttt.me/NUU_reality) ва шу ерда ҳаммасини ёзиб боряпмиз, илтимос, бизга ёрдам беринг.

Яқинда Масачуссетс университети келиб, шартнома имзолангани ва унга кўра биз MIT’га амалиётга юборилишимизни эшитиб, хурсанд бўлдик. MIT’дан келганлардан сўрасак, ҳеч қанақа амалиёт бўйича шартнома имзоланмаганини айтишди.

Университет проректорлари ёлғончи. Ҳаммани алдаб, аҳмоқ қилиб келишмоқда, бизга ҳам 4 йил грантда ўқийсан, деб алдашган эди. Аслида грант 1 йилга экан. Бу ёлғончиларни йўқотиш керак”.


PS. Бу университет мутасаддилари ва талабалар ўртасидаги оддий тушунмовчиликдир. Университетларнинг мутасаддилари, илтимос, янги Ўзбекистон талабалари билан очиқ ва тушунарли гаплашинглар. Мавҳумлик янги Ўзбекистонга ярашмайди.

PPS. Мурожаатлари хатоларга тўла ёшларни ўқишга қабул қилган университетлар тугатилишга, мутасаддилари эски Ўзбекистонга бадарға қилинишга лойиқ (мен бу мурожаатни чиқаришдан аввал хатоларини тузатиб чиқдим).
Муҳрим
Муштарийдан мурожаат “Биз Янги Ўзбекистон университети талабаларимиз. Ҳозир университетимиз раҳбарияти томонида жуда кўплаб адолатсизликларни кўриб, сизга ёзяпмиз. Бу каналимиз (https://tttttt.me/NUU_reality) ва шу ерда ҳаммасини ёзиб боряпмиз, илтимос, бизга…
Яна бир мурожаат:

“Мен [шу] университетда иккинчи курс талабасиман... Муҳрим ака, менимча, бу – ёлғон, чунки университетнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида фақат халқаро фан олимпиадалари совриндорлари, президент мактаби битирувчилар ва ПИИМАга қарашли қолган ихтисослашган мактаблар битирувчиларининг топ-5 фоизига 4 йиллик грант берилиши айтилган эди.

Қолган талабалар 1 йилга грант олади ва ўқишдаги эришган академик салоҳиятига қараб, факультет ва курс бўйича академик рейтингда турган топ-10 фоиз талаба 100 фоизлик грант, яна топ-10 фоиз 70 фоизлик грант ва қолган топ-15 фоиз эса 50 фоизлик грант олиши айтилган эди.

Университетда иккинчи йил ўқиётган бўлсам, ҳа, бизга берилган кўп ваъдалар бажарилмаган, лекин грант борасида ҳеч кимни алдашмаган, менимча. Тўлиқроқ маълумот берай дегандим”
Уфф.узда, “Чемпион”да ишлаб, ёзиб юрганимда йўл-йўриқ кўрсатиб турган, ўзимнинг яқинларимдан тайинли фидбек ололмаганимда хато-камчилигимни айтиб турган (20 га тўлиб-тўлмаган ёш болага “Ўзбекистон футболи”ю, “Ёшлар”ни ишга туширган одам тавсия, маслаҳат бериб турса, вақти келганида мақтаб турса — томинг кетади-да), “Стадион”да қисқа муддат бўлса-да бирга ишлаганимизда кичик суҳбатларимизда кўп нарсани ўргатган, йўқ демай диплом ишимга-да ёрдам берган устоз Аброр ака Имомхўжаев бугун 60 ёшга тўлдилар.

Биз ҳам устознинг ёшларига етиб юрайлик, шу ёшга етганда бизга ҳам Аброр акадек замон билан ҳамнафас бўлиш, Аброр акадек ёшлар билан тенгма-тенг ҳаракат қилиш, Аброр акадек ёшларга ишонишу уларга имкон бера олиш, Аброр акадек ҳар доим навқирон бўлиб қолиш насиб қилсин! Туғилган кунингиз билан, Устоз!
Тошкент вилоятининг Зангиота тумани “Файз” маҳалла фуқаролар йиғинидан ёзишибди. “Темирйўл кўчаси анча йиллардан бери шу аҳволда. Одамлар охири ўзи пул йиғиб, амаллаганича шағал тўктирди, лекин шу билан яхши бўлиб қолмади-да”, - дейди муштарий.

Мошинада юрганга қийинмасдиру, лекин пиёда ёғин-сочинли кунда юролмай қолади-да бунақа “йўл”да. Пиёдалар учун сал эпақага келтириб берилса бўларкан. Бомба тушгандек бўлиб кетибди.

#мурожаат
1990 йиллар барибир бошқачароқ, ижод эркинроқ, ижодкор ичидаги, кўнглидаги гапини айтиши мумкин бир давр бўлган-ку. Рустам Ғоиповнинг “Амир Темур ёди” деган жуда таъсирли, ҳис-ҳаяжонга тўла, мусиқаси ҳам эсда қоларли қўшиғига ишланган видеоклип телевизорда кўп бериларди. Беш яшарлик маҳалим бир эмас, бир неча марта кўрганман, шундан эсимда қолиб кетган. Ҳозир интернетдан қидириб тополмадиму, лекин клип ростдан таъсирли эди – сочлари ўсган Рустам Ғоипов чўлда юриб келади, қўшиқнинг мустамлака даври ҳақидаги қисмларида тарихий хроникалар кўрсатилади. Бу гап камситиш сифатида қабул қилинмасину, лекин видеоклип ижобий маънода яхши пропаганда материали бўлган, қўшиқнинг сўзи ҳам, куйи ҳам одамнинг ҳиссиётларини қитиқлайди, уйғотади – бунақа сифатли ғоявий иш ҳозир йўқ, ҳисоби.
Муҳрим
1990 йиллар барибир бошқачароқ, ижод эркинроқ, ижодкор ичидаги, кўнглидаги гапини айтиши мумкин бир давр бўлган-ку. Рустам Ғоиповнинг “Амир Темур ёди” деган жуда таъсирли, ҳис-ҳаяжонга тўла, мусиқаси ҳам эсда қоларли қўшиғига ишланган видеоклип телевизорда…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳозир “Амир Темур ёди”га ўхшаш ижобий маънода яхши ғоявий ижодий ишлар йўқ, ҳисоби” деганим – бундай ишлар умуман йўқ дегани эмас. Бор экан. Маҳмуд Намозов сўнгги концертида шекилли, “Кўк бўри” деган қўшиқ куйлаган экан (лекин негадир у хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги, мусиқа сервисларидаги саҳифаларида йўқ). Ўзбек санъаткоридан жуда кучли баёнот. Чуқур ҳурматимни билдираман. Миннатдорман!