Муҳрим
13.5K subscribers
624 photos
238 videos
1 file
1.65K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @VenkonPRsales
Download Telegram
Муштарийдан мурожаат:

“Фойдаси бўлишига жуда кам ишонсам-да, барибир мутасадди ташкилотларга яна бир бор етказмоқчиман. Сабаби, шунча мурожаат қиляпмиз, лекин натижа йўқ.

Бектемир тумани “Абай” МФЙ ва “Йик ота” МФК ҳудудида “Шаҳар қурилиш инвест” томонидан қурилаётган домлар учун ўрнатилган бетон мини-заводидан чиқаётган цемент заррачалари ҳаётимизга таъсир кўрсатяпти. Ойнани очиб ухлолмаяпмиз. Шу мини-завод нафақат цемент чангини доимий равишда ҳавога тарқатади, йўлларимизни ҳам юриб бўлмас аҳволга келтирди.

Мутасаддилар, сизларда ҳам фарзанд, бола борми?”
Шунингдек, сизга фойдали шартларда:
- ҳисоб рақами очиш - бепул
- маблағлар ўтказиш ва нақд пул ечиш - комиссия тўловларисиз
- абонент тўловисиз амалга оширилади.

Таклиф Капиталбанкнинг янги мижозлари учун 2024 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Менежер билан учрашиш учун www.business.kapitalbank.uz га ариза қолдиринг ёки (+998) 78–148–11–33 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

Реклама
Ўзбек хусусий телевидениесида ток-шоуларнинг янги даври бошланибди. Унисига олсанг ҳам А мавзу муҳокамаси, бунисига олсанг ҳам А мавзу муҳокамаси, учинчисига олсанг ҳам яна ўша А мавзу муҳокамаси. Эртасига ҳаммасида бир хилда Б мавзу муҳокамаси. Учинчи куни – энди ҳаммасида В мавзу муҳокамаси. Фақат телеканаллар, ўртадаги бошловчилар ва ток-шоу меҳмонлари ҳар хил.

Лекин бир томондан қизиқ ва зўр имконият ҳам. Масалан, бугун “А” телеканалда Б мавзу бўйича эксперт бўлиб чиқасан, эртасига “Б” каналда В мавзу бўйича ўз фикрларинг билан бўлишасан ва ҳоказо, ва ҳоказо. Хуллас, ҳафта охиригача рейтинги энг баланд бешта каналнинг ҳаммасида кўриниб, бир-икки ё провокацион, ё дадил гап айтсанг, таниқли жамоат арбоби, миллат қаҳрамонисан-да.

Масалан, ҳозир: “Автомонополия бекор қилинсин! Автомонополияни ёқлаб чиқаётганлар балони ебди!”, деб чиқсанг, қаҳрамон бўласанми – бўласан. Аммо, билишимча, бу мавзуга етиб келинганича йўқ – масалан, бугун барча каналларда электр энергия нархлари муҳокама қилинган, эртага, адашмасам, опенбуджет муҳокамаси. Сен қаердан биласан, десангиз – таклиф қилишди-да (камига ўқитғучи Аъзам билдириб турибди) 🙂 Лекин боролмадим.

Атайлаб боролмай қолганим йўқ – имконим йўқлиги учун боролмадим, таклиф қилишгани учун миннатдорлигимни, боролмаганим учун узримни айтдим. Келаси сафар имкон бўлиб қолар, насиб. Лекин жараённинг ўзи қизиқ кўринди – нега бир кунда ҳамма каналда фақат битта мавзу муҳокама қилиниши керак? Мақсад нима бўлса? Бунда не маъно яширинлигини ҳозирча тушунмадиму, лекин, айтганимдек, қизиқ.

Кўраверайлик-чи. Охири бундан-да қизиққа ўхшайди.
Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!
Ҳукумат қарори билан ташкил этилган бир нодавлат (!) нотижорат ташкилот вакили айтибдики, “биз ҳали [дрондан] фойдаланиш маданиятига тўла тайёр эмасмиз, деган нуқтаи назардан келиб чиқиб ҳукумат [ўзбекистонликларнинг дронлардан эркин фойдаланувига] чекловларни киритган”. Эмишки, “масалан, биз ҳозир ҳаммага [дрондан фойдаланишга] рухсат бериб юборсак — бу қурилмалардан фойдаланиш маданияти ҳали биз тасаввур қилган даражада эмас — қўпол қилиб айтганда, одамлар бир-бирини уйида қилаётган ишларини ҳам дронлар орқали Фейсбук ёки бошқа тармоқларда эфирга қўйиб юбориши мумкин”.

Ҳа бу ўзбекистонликлар дронлардан ҳали тузук-қуруқ фойдаланиб кўрмаган бўлса, сиз маданиятлилар бутун ўзбекистонликларнинг дронлар масаласида маданиятсиз эканини қаердан била қолдинглар, деган қарши-савол берилибди, албатта. Ҳукумат қарори билан ташкил этилган ННТ вакили айтибдики, “Конституция билан белгиланган қонунчилик ташаббусига эга бўлган саккизта субъект бор, парламент ҳам ишлаб турибди. У ерда прогнозлаштириш, яъни олдиндан кўра билиш, деган масала ҳам бор. Масалан, касални даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул, деган принципдан келиб чиқиб, мана шу масалалар тартибга солинади”.

Оббо, шоввозлар-эй! Прогнозлаштиришни биларкан-ей булар, прогноз қилганда ҳам “касални даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул” деб ҳаракат қиларкан-ей! Демак, ташқи қарз масаласида ҳам, бюджет тақчиллиги масаласида ҳам ва бошқа ҳар хил нозик масалаларда ҳам шундай “касалнинг олдини оладиган” прогнозлар қилиб қўйишгандир, хойнаҳой. Қойил, оббо, азаматлар-ей!

Лекин мен бизни яна бир бор маданиятсизга чиқаришганидан сал ранжидим. Эркин сайлов қилайлик дейилса – “одамларимиз ҳали тайёр эмас”, “шарқона” эмас, шу нормал демократия қилайлик энди дейилса – яна “одамларимиз ҳали тайёр эмас”, мана энди одамлар дронлардан бемалол фойдаланаверсин, ўрганиб тураверсин одамларимиз шу матоҳни ишлатишни ҳам, Худо сақласину, ахир бир кун фойдаси тегиб қолар дейилса – бу сафар ҳам “одамларимиз ҳали тайёр эмас”. Бу гаплар авваллари давлат амалдорлари томонидан айтиларди, энди нодавлат амалдорлар томонидан ҳам айтиляпти.

Бир нарсага ҳайрон қоламан-да – бу “касалнинг олдини олгучи” “маданиятли” давлат ва нодавлат амалдорлар қаердан келган? Ойдан тушганми ё Россиядан импорт қилинганми? Ҳаммаси ўзимизники, тоза маҳаллий “маҳсулот” шекилли? У ҳолда қандай қилиб “ҳеч қачон ҳеч нарсага тайёр бўлмаган” “маданиятсиз” ўзбекистонликлар орасидан бундай “маданиятли” амалдорлар чиққан?

Ҳеч шубҳа йўқки, ўзбекистонликлар демократияга ҳам, эркин сайловларга ҳам, шунингдек, дронлардан эркин фойдаланишга ҳам тайёр. Ўзбекистонликларни у ёки бу нарсага тайёр эмас деб у ёки бу чекловларни ёқлаётганларни, у ёки бу ислоҳотларни кечиктираётганлар – биринчидан, улар ўзбекистонликларни ёмон кўрса керак, иккинчидан эса, айнан улар ҳар қандай янгиликка, ислоҳотга тайёр эмас, айбни ўзбекистонликларга тўнкамасинлар.

PS. Нодавлат амалдорга раҳмат барибир, ҳукуматнинг дронлардан қўрқувига доир тахминий асосни овоз чиқариб айтиб бергани учун. Дрондан эркин фойдаланиш бошланса, ўзбекистонликлар бир-бирининг эмас, асосан гуруч ичидаги курмак бўлган порахўр, коррупционер амалдорларнинг уйлари, дала-ҳовлилари, ер-мулкларида бўлаётган ҳодисаларни тармоққа чиқаришни бошлайди. Худди Россияда Навальний жамоаси зиддиятли амалдорлар, бойларнинг тити-питини чиқариб ташлагани каби. Хавотир шундан.
Аллақачон хабар топиб бўлганингиздек, ярим ойдан кейин, яъни 1 майдан электр энергия нархи ўзгаради. 1 киловатт нархи 450 сўм бўляпти. Нархлар 2019 йилдан бери ўзгармай турганди.

Ва бу нарх ошиши билан бирга ижтимоий норма деган нарса ҳам тўлақонли жорий этиладиган бўляпти (балки эсларсиз, ҳув 2020 йиллар арафаси бизнинг жонажон Юнусободда шу нарса синовдан ўтказилганди).

Шундай қилиб,

- ойига 200 кВт·соатгача ишлатсангиз – 450 сўмдан;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача ишлатсангиз – 900 сўмдан;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача ишлатсангиз – 1 350 сўмдан;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача ишлатсангиз – 1 575 сўмдан;
- ойига 10 000 кВт·соат ва ундан кўп ишлатсангиз – 1 800 сўмдан тўлайсиз.

Яъни, энди кўп ишлатганлар кўпроқ тўлайди, кам ишлатганлар камроқ тўлайди. Масалан, шу бугунги кунда ойига 1100 киловатт электр ишлаётганлар 324,5 минг сўм тўлаётган бўлса, 1 майдан кейин худди шунча ишлатгани учун салкам 950 минг сўм тўлайди.

Охирги йилларда қиш қаттиқ келяпти, кўп жойларда газ йўқ, кўпчилик уйини иложсизликдан электр билан иситади. Давлатманд ҳам, эҳтиёжманд ҳам хоҳласа-хоҳламаса электрни кўпроқ ишлатишга мажбур бўлади. Давлатманд-ку амаллар, лекин эҳтиёжмандга қийин.

Шу боис 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб бериларкан. Умуман йўқдан кўра ҳарна-да.

Менимча, нафақат қишгача, балки шу 1 майгача ҳам бу қарор ҳали кўп муҳокама қилинади, ёрдам пуллари миқдори ҳам, эҳтимол, ошиш тарафга қараб қайта кўриб чиқилар.
Муҳрим
Аллақачон хабар топиб бўлганингиздек, ярим ойдан кейин, яъни 1 майдан электр энергия нархи ўзгаради. 1 киловатт нархи 450 сўм бўляпти. Нархлар 2019 йилдан бери ўзгармай турганди. Ва бу нарх ошиши билан бирга ижтимоий норма деган нарса ҳам тўлақонли жорий…
Муштарий ёзяпти:

“Энергия тарифлари билан боғлиқ бир муаммо бор, у ҳам бўлса табиий газ етиб бормаган жойларда, табиийки, электр энергиясига эҳтиёж ҳам, унинг истеъмоли ҳам каррасига кўпроқ. Қишда истеъмол янада ошади – чой ҳам электр-чойнакда қайнатилади, овқат ҳам кўпинча электр плитада тайёрланади, баъзида уй ҳам электрда иситилади. Шундай шароитдагиларга қишки мавсумда электр энергия учун бериладиган имтиёз кўпроқ бўлиши керак эмасми? Шундай қилинса, адолатдан бўлмайдими?”.
Бухоро – Ўзбекистон тарихининг исталган даврига оид осори-атиқалар макони. Энг муҳими, ўша ҳар бир осори-атиқасини ўз даври ҳақида ҳикоя қилувчи музейларга, маърифат марказларига айлантириш мумкин.

Масалан, Бухоро шаҳрида Халқ уйи деб аталадиган, 1925 йили Ўзбекистон Республикаси эълон қилинган тарихий бино бор - Ўзбекистон таваллудига оид барча маълумотларни шу ерга жамлаб, уни музейми, бирор шундай муассасага айлантирса, ажойиб бўларди.

Когонда амир Абдулаҳадхон европача услубда қурдирган бир сарой бор. Айтишларича, у Николай пошшонинг Туркистонга кутилаётган ташрифи муносабати билан, уни кутиб олиш ва меҳмон қилиш учун қурдирилган экан. Ҳозир реставрацияси ва ҳақиқий эгасини кутиб ётибди, шекилли.

Ўтган йили Тошкентда Республика болалар кутубхонаси зўр таъмирдан чиқарилди. Ора-сира Инстаграм учун сторис ё рилс олгани бораётганлар ҳам бор, лекин асосан болалар мазза қилиб китоб ўқиш учун боряпти. Деярли ҳар доим китобхонлар билан тўла. Жуда файзли, жуда чиройли жойга айланган.

Эҳтимол, Когондаги саройни ҳам шундай болалар кутубхонасига айлантириш керакдир. Тошкентдаги тажриба фақат Тошкентда қолиб кетиши керак эмас-ку. Ҳа, катта харажат қилишга тўғри келади – лекин бу, менимча, қандайдир фестивал ё форумдан кўра мақбулроқ, нафи каттароқ харажат.
Твиттерда Руслан Солиев (Мистер Слан) қозоқларнинг “Алаш демократияси” деган китобининг суратини қўйган экан (кимдир совға қилган шекилли). Китобнинг муқоваси ҳам одамни китобга қизиқтиради-да – қанчалик чиройли бўлса, китоб номи қанчалик қизиқарли бўлса, шу китобни топиб ўқиш истаги ҳам шунчалик кучаяди.

Тошкентга етказиб берадиган бирор хизмат бормикин, деб қидирдим. Унақа хизмат чиқмадию (тополмадим-ов), лекин “Меломан”/“Марвин” деган қозоқ “Узум”ини айланиб чиқдим. Тарихий мавзуда китоблари бунча кўп-ей бу қозоқларнинг! Алаш Ўрда мухторияти (биздаги Туркистон мухторияти муқобили)нинг ўзи ҳақида бир неча китоб кўрдим.

Китоблар билан бирга мана бундай қизиқ-қизиқ постерлар ҳам бор экан – масалан, Алаш ҳукумати аъзолари ҳақида, Қозоқ Ўрдаси бошлиқлари (хонлари) ҳақида ва ҳоказо, ва ҳоказо. Қизиқ, чиройли нарсалар.

Дўконда тарихчи Хлоя Дриёнинг “Кино, миллат, салтанат. 1919-1937 йилларда Ўзбекистон” номли китобини кўриб қолдим, Тошкентгача етказиб бера оладиган бошқа сервисдан буюртма бериб қўйдим. Фақат “Марвин”да бор китоблар ва постерларни кўриш ва олиш учун энди бир Чимкентни айланиб келиш керак, шекилли.

Бахтимизга, “Тошшаҳартрансхизмат” чегарагача 169-автобусни қўйган – Хитой автобуслари шаҳардан сиқиб чиқарган эски, паст полли “Мерседес”лар 1700 сўмга Юнусободдан Қозоғистонгача етказиб қўйяпти. Уёғига яна бир "маршрутка"га чиқаркансиз ва - Чимкентдасиз.

UPD. Автобус номерини адашиб 157 деб ёзворибман. 169 эди аслида.
Муҳрим
Твиттерда Руслан Солиев (Мистер Слан) қозоқларнинг “Алаш демократияси” деган китобининг суратини қўйган экан (кимдир совға қилган шекилли). Китобнинг муқоваси ҳам одамни китобга қизиқтиради-да – қанчалик чиройли бўлса, китоб номи қанчалик қизиқарли бўлса,…
Китоблар ҳақида гап очилган экан, 2024 йил апрели миллий китоб бозоримиз учун янгиликларга бой бўлаётганини ҳам айтиб кетиш керак. Ўзи 2024 йил давомида миллий кутубхонамиз учта катта таржима асар билан бойиши айтилганди – биринчиси, Фрэнк Гербертнинг “Дюна”си (Асахий Букс тайёрлаган экан), иккинчиси Чак Паланикнинг “Жанг клуби (“Академнашр”), учинчиси эса Жорж Мартиннинг “Тахтлар ўйини” (“Забаржад Медиа”).

Сўнгги ўн йилликларнинг “Тахтлар ўйини” номи билан машҳур бўлган энг шов-шувли фэнтэзиси - “Муз ва олов қўшиғи” романлар туркумининг биринчи китобини таржима қилиниб, чоп этилгани – апрелнинг энг катта янгилиги бўлди, менимча. “Забаржад Медиа” китоб тақдимотини 22 апрель куни ўтказаркан, аллақачон олдиндан буюртма очилган. Ҳозирнинг ўзидан шов-шув ва бу табиий – бу воқеа, Панда ёзганидек, ўзбек китобхонини давр руҳига яқинлаштиряпти.

Яна бир муҳим янгилик – Шарль Луи де Монтескьёнинг “Қонунлар руҳи” китоби Ҳамид Содиқ томонидан таржима қилиб бўлинган ва уни “Тирилиш” нашриёти босиб, чиқаряпти. Бу китобга ҳам олдиндан буюртма очилган (бундан ташқари, “Тирилиш” бу ойда Ёвуз Булант Боқийлар Боқийнинг “Туркистон, Туркистон” ва Нурали Қобулнинг “Сукут суиқасди ёхуд Сталиндан Саддамгача” китобларини ҳам чиқади, деб ёзишган).

Апрель бошида америкалик Уильям Сарояннинг “Даҳо” номли ҳикоялар тўплами, “Бук.уз”нинг ёзишича, “илк бор ўзбек тилида чоп этилган” эди. Эртага эса Миллий матбуот марказида Франц Кафканинг “Қалъа” романи ўзбекча таржимаси тақдимоти кутиляпти (таржимон – Вафо Файзуллоҳ, ношир – “Муҳаррир” нашриёти).

Хуллас, янгилик кўп ва бу яхши.
2017 йили валюта либерализацияси бошланиб, кейин банкларнинг мобил дастурлари орқали доллар сотиб олишга рухсат берилганди-ку. Ўшандан бери InfinBANK мижозиман - ўша вақтда, назаримда, энг қулай мобил дастур шу банкники эди. Биринчи VISA картамни ҳам шу банкдан олганман. Аслида мен ва InfinBANK'нинг яқинлиги анча аввал бошланган – мен юргизган медиа-лойиҳаларга энг, энг, энг биринчи рекламани берган ташкилот айнан Инфинбанк бўлади (лекин бу анча эски гап).

Ҳозир банк хизматларидан фойдаланиш учун банкка бормаса ҳам бўладиган бўлиб қолди. Масалан, яқинда InfinBANK'дан янги сўм карта ва кредит карта очтирдим. Буюртма ҳам, ҳужжат ишлари ҳам – ҳаммаси мобил дастури орқали бўлди. Бир суткага қолмай, карталарни банк ходимлари ташлаб кетди. Лекин баъзида барибир банкка боришга тўғри келади. Мен доим Марказий банк ёнидаги InfinBANK (бош офис)га борардим. Бугун банкнинг Амир Темур хиёбони яқинидаги янги офиси очилиши бўлди. Олти қаватли “ҳовлининг тўйи”да қатнашдик.

Марказий банк ёнидаги InfinBANK'га борганлар бўлса, билади –операторлар ва кассалар бир жойда ўтирадиган кааатта зали бор. Юридик шахсга ҳам, жисмоний шахсга ҳам аралаш хизмат кўрсатилади; сенга керакли кассасида сендан аввал юридик шахс вакили навбат олиб, иши кўп бўлса, анча кутиб қоласан. Янги офисда жисмоний шахс мижозлар учун алоҳида, юридик шахс мижозлар учун алоҳида заллар ташкил этилибди, барча кассалар универсал экан. Хуллас, “бу даргоҳдан ҳеч ким норизо бўлиб кетмаслиги” учун шароитлар қилинган.

Мазза-мазза, шу офиснинг кенг ва ёруғ опенспейсларида ишлайдиган банк ходимларига мазза бўлибди лекин – олтинчи қаватда ишчилар учун ресторан ва шаҳарни томоша қилиб ўтириш мумкин бўлган катта айвон (терраса), шунингдек, тренажёр зали ҳам бор экан. Ишқилиб, ходимлар завқу шавқ билан ишлаши учун кўп ҳаракат қилинган. “Биз ҳамма нарсани энг майда деталларига қадар ўйладик. Бунда бизнинг асосий вазифамиз мижозлар ва ходимларга қулайлик яратишни ўйлаш ҳақида бўлди”, - деганда, банк раҳбари Олга Нуманова ҳам шуни назарда тутди, шекилли.

Офис чиройли, шароитлар яхши, лекин, юқорида қайд этганимдек, ҳозир банк хизматларидан фойдаланиш учун банк офисларига бориш шарт эмас. Эрта-индин эса бунга умуман зарурат ҳам қолмаса керак. Ҳар ҳолда, InfinBANK'нинг режалари ҳам шунга қараб кетаяпти – банк мобил дастурига янги ўзгартиришлар киритилаётган (янада қулай қилинаётган), мижозларга масофавий хизмат кўрсатиш максимал даражада осон бўлиши устида иш олиб борилаётган экан ва бу – яхши.
Бу эски хабар экан, ман ҳозир кўриб қолдим. Телеграмдан ишлаган пулларимизни қандай қилиб сўм қиламиз, деб гаплашиб ўтиргандик, шу хабарни кўрсатиб қолишди танишлар. Фавқулодда қизиқ хабар, мен сизга айтсам.

Давлатимизнинг бир агентлигининг биринчи ўринбосарларидан бири айтяптики, "Telegram Ўзбекистон қонунчилигига, жумладан, қонунларимиз ва чекловларимизга риоя қилиши, солиқ тўлаши ва мамлакатда серверларга эга бўлиши керак".

Йўғе? Шунақа бўлиши керакми? Шунақа бўлмаса нима бўлади? Нима бўлишини ҳаммамиз 2021 йил ноябрида кўргандик - Телеграмни, унга қўшиб, Фейсбук ва Ютубларни ҳам блоклашганди.

Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ўшанда тўғри иш қилинганди - қонун устуворлиги таъминланганди. Албатта, кейинчалик бу устуворликни таъминлашга масъул деб топилганлар ишлардан ҳайдалиб (озгина сазойи қилиниб, сўнг яна катта лавозимларга қайтарилиб) кетди-ку, лекин қонуний иш, у минг мантиққа зид ва аҳмоқона бўлмасин, қонуний-да.

Ўша қонунлар бўйича, масалан, Тикток неча замондан бери блокда. Нега Тиктокка ишлаган аҳмоқона қонун Телеграмга ишламайди? Нима, Телеграмнинг шохи борми? Давлатимизнинг бир агентлигининг биринчи ўринбосарларидан бирининг айтишича, йўқ, шохи йўқ экан. Твиттернинг ҳам шохи йўқ эди, лекин у ҳам блокдан чиқарилди-ку - нега Тиктокни ҳам чиқармайсизлар?

Ва, такрор бўлса ҳам яна ўша савол - қонунга риоя этмагани учун Тикток блокланган экан, унда нега Телеграмни, Твиттерни, Ютубни, Фейсбукни, Гуглни, Яндексни, умуман, бутун дунё интернетини блокламайсизлар?

Бутун дунё фойдаланаётган сервисларни блоклаш - тентаклик. Тентакдек кўринмаслик учун ҳозир бир иш қилиш керак - фақат кимгадир керак бўлган пайти отиладиган жирканч милтиқ мисоли бир чеккада осиғлиқ турган қонунни бекор қилиш, йўқ қилиш керак. Йўқолсин ишламайдиган қонунлар!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Даҳшат

Ғаллаоролда 15 апрель куни ёмғир вақти соатига 100 километр тезликда ҳаракатланиб келган Жентра сирпаниб кетиб, йўл четидан мактабга кетаётган 7- ва 5-синфда ўқийдиган иккита ўқувчини уриб юборган. Иккала бола ҳам ҳалок бўлган.

Бўстонлиқдаги туғуруқхонада 15 апрель куни ҳомиладорликнинг саккизинчи ойида бўлган 29 ёшли аёл вафот этган. Анкетасига “аллергия чақирадиган антибиотиклар берилмасин” деб ёзилганига қарамай, мазаси бўлмаганида туғуруқхона шифокорлари томонидан аёлга айнан аллергия чақирадиган антибиотик берилган.

Ургутда 15 апрель куни 4 ва 1 ёшли болалари билан номаълум томонга қараб чиқиб кетган 24 ёшли аёл(нинг тириги ё ўлиги) қидирилмоқда. Тойлоқ туманидан оқиб ўтувчи каналдан болаларнинг мурдалари топилган.
Электр ва газ тарифлари ўзгариши бўйича фикр билдираркан, “Юксалиш” раҳбари, депутат Бобур Бекмуродов “энергия ресурсларининг жиддий танқислиги шароитида моддий таъминланган фуқаролар харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги керак”, дебди. Оддий қилиб айтганда, бойларга умуман енгиллик берилмасин, улар 1 майдан кучга кирадиган энг юқори нархдан ҳам юқорироқ нархда тўласин – ҳеч бир истисно ва имтиёзсиз, демоқчи, шекилли.

Депутат Бекмуродов масъул вазирлик ва идоралар эътиборини яна бир неча масалага қаратган. Улардан бири – марказий иситиш тизими ва табиий газдан фойдаланиш имкони йўқ ҳудудлардаги шароитлар ҳамда асосий иссиқлик манбалари печка ва кондиционерлар эканлигига доир. Шу масалада ботга ҳам кўпчилик ёзди – мана, Тошкентдаги газга уланмаган, овқатини электр-плитада пиширадиган “дом”ларда электр ҳақи 1 майдан 200 кВтлик норма доирасида 225 сўм, ундан то 1000 кВтгача истеъмол қилинса 450 сўм – шу қоида газ етиб бормаган қишлоқларга ҳам жорий этилса яхши бўларди, деб.

Бекмуродов илгари сурган таклифлардан яна бири – дифференцияланган тарифлар қўлланиладиган мамлакатларда бўлгани каби, электр энергиясига талаб юқори бўладиган пайтларда тариф нормаларини сезиларли даражада ошириш ҳақида. Масалан, аномал совуқда электр энергиясининг арзон нормаси 200 кВт бўлмайди-да, 300 ё 400 (ва ҳоказо)гача ошади. Ҳозир бизда бу нарса фақат газ учун қилинадиган бўляпти – ўзи арзон норма 100 кубометр, қишда бўлса 500 кубометр. Лекин яна ўша муаммо – газ етиб бормаган жойлардаги аҳоли бу “енгиллик”нинг афзаллигини сезмайди.

Ўзи қаердадир кимдир айтди, шекилли – шу норма деган нарсани бир йил аввал жорий қилиш керак эди-да, мамлакат миқёсида ҳамма ҳаммасини тушуниб оларди, бир йил ичида депутат Бекмуродов айтаётган нарсаларга ҳам табиий равишда етиб келинарди – ҳозиргидек бир вақтнинг ўзида ҳам нормани, ҳам нарх ўзгаришини ҳазм қилиш оғирлик қилмасди, деб. Ҳай, ҳечдан кўра.
Лифт мавзуси очилган экан, менда, хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчини ҳам бир неча йиллик мунтазам буюртма билан таъминлаши мумкин бўлган ва илғор немис тажрибасига асосланган таклиф бор (ўзи лифтини алмаштириш керак бўлган бир олам “дом” бор, шекилли – шунинг буюртмаси ҳам камлик қилармикин, қизиқ?!). Бу таклифни, менимча, минглаб, эҳтимол, ўн ё юз минглаб одам қўллаб-қувватласа ҳам керак.

Бир замонлар Германиянинг ярми биз каби мустабид совет зулми остида яшаган. Советлар қўл остида яшаш, бу – хрушчёвкада яшаш, дегани. Биздагидек беш қаватли бетон-қутилар Берлинда ҳам қурилган. “Булар немис-ку, ҳеч йўғи буларга лифт қўйиб берайлик”, дейишмаган – уларда ҳам лифтсиз қуришган. Яшаганлар билади - бунақа уйларнинг 4-5-қаватига чиқиш – ёш болалилар, кексалар учун азоб.

Инсон қадрини ҳар нарсадан юқори қўядиган немислар “мустақиллик”дан сўнг ўз советча “дом”ларига лифт ўрнатиб чиққан экан. Улар қилган ишни бизда ҳам қилса бўлади-ёв – подъездларимиз олдида лифт ўрнатишга етарли майдончалар бор. Таклиф шу – биздаги хрушчёвкаларга ҳам лифтлар ўрнатилсин, одамлар мазза қилиб яшасин.

Буёқдан реновация деб турибсизлар – ўша дастур доирасида ўрнатворса бўлар, балки. “Ҳа, ўшанда бюджетдан фалонча пулни ейишган, лекин ўша баҳона мана шу лифтлар қолди”, деб эслаб юрармиз. Катта эҳтимол билан, пул барибир ейилади, импорт чеклови ечилмайди. Халққа нимадир қолсин, ҳай.
Forwarded from Аъзамхўжаев
Ўзбекистон — 37 миллион!

Нуфусимиз ҳам, нуфузимиз ҳам ошаверсин!
Зерикарли мусобақани қизиқарли, ўзи шундоқ ҳам қизиқарли мусобақани янада қизиқарли қиладиган нарса - бу медиа. Атрофида қизиқарли, жозибали медиа таъминот юзага келтирилса, ҳар қандай мусобақа, ҳар қандай тадбир қизиқарли бўлади.

Биз мактабда, ўз синфимиз миқёсида Премьер-лига қилгандик - ўзи ҳар бирида беш нафардан “футболчи”си бўлган учтагина жамоа бор, лекин шунга ҳам бир чиройли, хафсала билан ўйинлар тақвими, мусобақа жадвали тайёрланарди; “ўйинчи”лар трансфер қилинарди (энг қизиғи, трансфер нархлари қатъий белгиланган эди - энди, у вақтларда ҳамма нарсанинг - ноннинг ҳам, бензиннинг ҳам, бошқасининг ҳам нархи қатъий эди, нархлар йилда бир ўзгарар, аниқроғи, ошарди).

Мен Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетида ўқиганман. Факультет миқёсидаги футбол мусобақасига алоҳида газеталар қилардик, “Февралда футбол баҳори” деган мақолалар босиларди, фотомухбирлар ишларди, ўйинлар видеога олинарди (агар ўша вақтда ҳам ҳозиргидек вип ва тез интернет бўлганида, трансляция ҳам қилинган бўларди). Очиғи, ўшанда футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ҳамма ўйинларида ҳам бўлмасди бунақанги ёритиш. Шунга яраша “стадион”имиз тўларди, қий-чув ва ҳоказо, ва ҳоказо.

Ҳозирги ўқувчиларга ҳам, талабаларга ҳам мазза нарсалар кўп. Мактаблар ҳозирданоқ ўз мусобақаларини жонли эфирда кўрсатиши, чиройли голларини бутун дунёга кўз-кўз қилиши, жаҳоннинг миллионлаб футбол фанатларини бирлаштирган пабликларга чиқариши мумкин (чиқаришяпти ҳам). Талабалар учун эса ҳар йили янги мусобақалар ўйлаб топиляпти. Ўйлаб топилиши ўз йўлига - унинг медиада ёритилиши янги даражаларга кўтариляпти. Мана, ЎзПФЛ талабаларга ўзларини худди профессионал футболчидек ҳис қилиш имконини берибди.

Талаба минг камтар бўлмасин, унинг сурати, урган голининг видеоси мамлакатдаги энг асосий футбол ташкилотларидан бирининг саҳифаларида чиқиб турса - ёқади. Мусобақанинг бундай ёритилиши ўша талабаларни, майли, бир ҳафтага бўлса-да ўз университетларининг қаҳрамонларига айлантиради. Номига, ҳисобот учун ўтказилаётган мусобақада университет учун ўйнаш билан ҳаракатларингни дўстларинг, курсдошларинг, қариндошларинг интернет орқали қайта-қайта кўриши мумкин бўлган, медиада, ОАВда ёритиладиган мусобақада ўйнашнинг фарқи бор.

Сени томоша қилишаётганини ҳис қиласан-да. Бу ҳис сени яхшироқ ўйнашга, охиригача курашишга, чиройлироқ гол уришга ундайди, масалан. Бу бошқача завқ. Мазза! Қани энди биз талабалигимизда шундай завқ улашадиган мусобақалар бўлганида эди...