Муҳрим
13.4K subscribers
625 photos
240 videos
1 file
1.66K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @VenkonPRsales
Download Telegram
❗️Қора денгиз соҳилида дам олиш 500 доллар? Бу ҳақиқат! Қуйида ўқинг

Унутилмас ёзги таътил учун энг яхши курорт – Батуми! Бу ажойиб табиат ва ғайриоддий меъморчилик уйғунлашган шаҳар.

💸 Бир ҳафталик саёҳат нархи – киши бошига 500 доллардан бошланади!
☀️ Ёзда ҳаво ҳарорати – 25-35°С, сув ҳарорати – 20-27°С.

Денгиз бўйида дам олаётганда қуйидагиларни тавсия қиламиз:
🗾 Канатга чиқинг, у ердан шаҳарнинг ажойиб манзараси кўринади;
🏞 Афсонафий Батуми Ботаника боғига боринг;
🐬 Ҳар куни делфинлар иштирокида сув томошалари ўтказиладиган дельфинарийга боринг.

🌊 Ва албатта, тош ва қумли пляжларда офтобда тобланинг.

👨‍👩‍👦 Гуруҳ бўлиб саёҳат қилишда чегирмалар мавжуд!

☎️ +998900477877
☎️ +998900387278
✏️ @Locastour

реклама
Латвиянинг электрон ОАВлар бўйича миллий кенгаши мамлакат ҳудудида трансляцияси шу вақтгача давом этиб келган Россиянинг 80 та телеканали эфирини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарибди (бунда гап асосан кўнгилочар телеканаллар ҳақида, пропаганда телеканаллари трансляцияси аллақачонлар тўхтатилган). Қарор 9 июндан кучга кираркан.

Ушбу тақиқ Латвиянинг ОАВ тўғрисидаги қонунига 26-май куни киритилган ўзгартишларга мувофиқ жорий этилибди. Мазкур ўзгартишлар бошқа мамлакатларнинг суверенитетига таҳдид қилувчи хорижий давлатларнинг теледастурларини тақиқлашни назарда тутади.

Айни вақтда, кенгаш Украинадаги уруш бошланиши билан Россиядаги фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган “Дождь” телеканалига Латвия ҳудудида эфирга чиқишга рухсат берган. Бу келгусида телеканал Ригадан туриб трансляцияга чиқади, дегани, деди кенгаш раиси Иварс Аболинш.

“Дождь”ни билмадиму (Прага ва Лондоннинг ёнига Рига ҳам қўшиларкан-да), лекин хабарнинг биринчи қисмидаги латишча ташаббус менга ёқди. Тўғри, тақиқлаш яхши эмас. Лекин Путин Россияси ва унинг пропагандаси билан боғлиқ нарсаларни тақиқлаш — истисно ҳолат. Хуллас, ўрганса арзигулик хориж тажрибаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримов: «Биз ҳеч қачон СССРга ўхшаган турли-турли иттифоқ, бирлашмаларга қайтмаймиз»
Конституциявий комиссия йиғилиши жонли эфирда https://www.youtube.com/watch?v=Uvh2BmKFIJs

Охиригача шундай бериб боришади, деган умиддаман. ОАВлар буни стенограммалаштириб борсалар, нур устига нур.
1 июндан катта экранларга чиққан “101-рейс” фильмини томоша қилдим. Албатта, бу, масалан, “Гудзон мўъжизаси” эмас (лекин аслида мўъжизадек воқеа асосида олинган фильм); объектив ва субъектив сабабларга кўра тўрт йил давомида, тўрт миллиард сўмдан кўпроқ маблағ сарфлаб олинган бу картинадан Голливуд сифати, савиясини ҳам кутмаслик керак. Бу — Ўзбекистон Кинематгорафия агентлиги томонидан суратга олинган ўзбек киноси. Аммо, айни вақтда, “хонтахта” ҳам эмас, давлат буюртмаси асосида олинадиган айрим фильмлардаги каби зўракилик, ўринсиз сунъийликлар ҳам йўқ. Бу — яхши ўзбек киноси.

“101-рейс” Ўзбекистоннинг ҳақиқий қаҳрамони — учувчи Зархўжа Саидазимовнинг чинакам қаҳрамонлиги ҳақида. Нью-Йорк 11 сентябрь воқеалари сабаб бирор бир самолётни қабул қилолмайдиган ҳолга келган, Канада аэропортлари АҚШ ҳудудига киритилмаган самолётлар билан тўлиб тошган бир вақтда, Зархўжа Саидазимов жиддий, лекин якунда ўзини оқлаган таваккалчиликка қўл уриб, бортида 200 га яқин одам бўлган самолётни ҳарбий аэродромга қўндирган. Бор-йўқ воқеа шу аслида.

Уни шундай қуруқ қилиб айтиб бериш ҳам мумкин, эшитган одам: “Ҳа, шунга шунчами, диспетчер йўлни айтиб турса, самолёт исталган жойига қўнаверади-да”, деб қўйиши ҳам мумкин. Лекин “осмон йўллари”нинг ҳам ўзига яраша ўнқир-чўнқирлари бор, диспетчер ҳам алоқага чиқмаслиги мумкин, боз устига, ҳарбий объектга яқинлашганингда, бу жойнинг эгалари сени уриб туширишлари ҳам мумкин. Бу ҳали учувчининг ўзи билан боғлиқ ҳамда самолёт ташқарисидаги ҳолат.

Сен кетаётган самолётни қирувчи самолётлар кузатиб борса, буни кўриб, йўловчи сифатида сен қандай аҳволга тушасан? Самолёт тинимсиз “ўнқир-чўнқирлар”дан “юраверса”-чи? Сен билан бир самолётда кетаётган кишилар кўз олдингда “нариги дунё”га бориб келаверса-чи? Тасаввур қилиб кўрилса, буларнинг бари қўрқинчли, даҳшат. Зархўжа Саидазимов ва унинг 2001 йил 11 сентябрдаги жамоаси тахминан шундай (балки ундан ҳам қўрқинчлироқ) муаммоларни енгиб ўтган.

Шунинг учун ҳам Зархўжа Саидазимов Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган, бу мукофотни шахсан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қўлидан қабул қилиб олган. Фильм менга шуниси билан ҳам ёқди — у Ўзбекистон Қаҳрамони унвони қуруқ нарса эмас, ҳақиқий қаҳрамонларга берилишини кўрсатиб бера олган. Қаҳрамон ҳақидаги фильм айни вақтда бошқа бир кишини — раҳматли Ҳошим Арслоновни ҳам қаҳрамонга айлантирган; у фильмда Зархўжа Саидазимовни гавдалантирган, профессионал ижро.

Лиам Нисон иштирокидаги фильмларни кўрганлар билади — унинг қаҳрамонлари нуқул қийин вазиятларда — у хоҳ қулаётган самолёт, хоҳ тормози ишламай қолган поезд, нима бўлса ҳам, ҳаммани қутқариб қолади. “101-рейс”нинг ижодкорлари билиб қилишганми-йўқми, билмадиму, аммо Ҳошим Арслонов иштирокидаги айрим саҳналар худди ўша Лиам Нисоннинг ижросини эслатиб юборди. Ким билсин, бу балки ҳаммани (бунда нафақат самолётдагилар, балки Тошкентда ўтирган ва “агар бу самолётга нимадир бўлса, бошимиз кетади” деб ўтирган валломатлар ҳам назарда тутиляпти) қутқарувчи қаҳрамонлар ҳар доим бир хил, ўхшаш ҳаракат қилиши билан боғлиқдир.

Келаётган дам олиш кунлари бўш вақтини қандай ўтказишни билмаётганларга “101-рейс”ни томоша қилишни тавсия этаман. Фақат бир шарти бор — сиз ўзингизни, юқорида таъкидлаганимдек, Голливуднинг шов-шувли фожиа-фильмлари билан баҳслашадиган асарни эмас, балки самолётни фавқулодда ҳолатларда таваккалчилик асосида қўндириш ҳақидаги биринчи, лекин ёмон бўлмаган ўзбек киносини кўришга тайёрлаб тушинг. Кетказган вақтингизга ачинмайсиз. Дарвоқе, фильмда Фарҳод Абдуллаев ва Муқаддас Холиқова тандемининг эпизодик иштироки бор — улар томошабинга кайфият бағишлаб, кишини қаҳрамонликлардан оддий ҳаётга қайтариб туради.
Ўзбекистон — Ироқ ўйинида милиционерлар «Севимли» телеканали ходимларига куч ишлатибди. Қизиғи, бу ички ишлар органлари ходимлари охирги бир ой ичида ўз кучига ортиқча эрк бериб юбораётгани айтилган камида учинчи сигнал. Бунақа сигналларнинг эса биттаси ҳам кўп. Бахтга қарши, энди бундай сигналлар чекка-чекка туманлардан эмас, қонун нисбатан устуворроқ бўлган Тошкент, Самарқанд каби марказий шаҳарлардан келмоқда.

Қозоғистонлик меҳмон билан боғлиқ шундай сигналдан сўнг ИИО ходимлари айб қилгани тан олинган ва улар ишдан ҳайдалган эди. Агар Ўзбекистон ИИВ Ўзбекистон фуқароларига ҳам шундай муносабат кўрсатмас экан, ҳар шундай воқеадан сўнг Ўзбекистон фуқароларининг ўзини айбдордек қилиб кўрсатаверар экан, бу нарса милиционерлар зўравонлигини фақат рағбатлантиради, холос. Милициямиз фақат чет эллик олдида ўзини эҳтиёткор тутади (худди мана бу хорижий мамлакатдагидек), аммо ўз фуқаросига зуғум қилишда давом этаверади.

Зўравонлик рағбатлантирилса, зўравонлик кўпаяди. Эҳтимол, ОАВ бу зўравонликлар ҳақида ёзмас. Аммо бугун ОАВ фақат сайтлар, телеканаллар, менга ўхшаган 777 марта ўлчаб/ўйлаб, бир марта ҳам кесмай/ёзмай қўя қоладиган журналист/блогерлардангина иборат эмас. Ютуб, Фейсбук, Инстаграмда ўтирган минглаб, миллионлаб одамларнинг овозини блоклаб ҳам ўчириб бўлмаслигини бугун блокировкада турган Твиттер-Тиктоклар исботлаб турибди. Сигнал барибир тарқалаверади.

Бирорта шундай нохуш сигнал тарқалмаслигининг битта яхши йўли бор — нафақат милициямиз, умуман, бирор бир куч ишлатар тузилмамиз зўравон бўлмасин, зўравонлик қилмасин. Зўравонлик йўқми, нохуш сигнал ҳам йўқ.
Афтидан, Қўйлиқ тарафдаги қайсидир ЖЭКми, профессионал бошқарув компаниясими, хуллас, шунақароқ бир ташкилот бўлса керак, ўзига бириктирилган “дом”ларнинг аҳолисига лифтлардан тўғри фойдаланишни уқтиравериб чарчаган, шекилли (нотўғри фойдаланса, лифт тез бузилади), лифтларнинг камераларига ёзилган видеоларни ОАВга берган (ҳар ҳолда, мен шундай деб ўйладим, аслида бошқачароқ бўлгандир ҳаммаси). ОАВ бу видеоёзувлардан тарбиявий аҳамиятга эга видео тайёрлаган — комментларда мутлақ кўпчилик видеога шундай таъриф берган ва ижодкорларга бу иш учун раҳмат айтган.

Ақллилик қиляпти, деб ўйламанглару, лекин бу ишнинг битта “лекини” бор: видеонинг ярмидан кўпида болалар кўрсатилган (шу сабабли видеога ҳавола бермайман) ва бу болаларнинг маҳалладошлари уларни қийинчиликсиз таний олса керак. Видео болаларнинг шўхлиги ва тўполончилигига йўйиб юборса бўладиган лавҳалардангина иборат бўлса ҳам майлига эди; видеода кўрсатилган болалардан бири — менимча, ўзи хоҳламай, табиат қонунларига қарши туришга ортиқ кучи етмай — лифт ичида ростмана чичиб қўйган. У болани таниб олиш мумкин, ҳар ҳолда, маҳалладошлари кўрса, дарров таниса керак. Лекин у бола ҳали яшаши керак, Қўйлиқдаги шу маҳаллада қачонгачадир ҳам яшайди, видео чиққанининг эртасига у ердан кўчиб кета олмайди (албатта, агар у ерга меҳмонга келган бўлмаса).

Тарбия бу қадар шафқатсиз бўлмаслиги керак. Менимча.
Метрополитенга ҳам қойил: жииииим ўтирвуради, «ҳеч ким ёзмаса, ҳеч қаерда видеоси чиқмаса, ҳеч ким билмай ўтиб кетади», деб (ростанам шунақа, тўғри, бундан баттар ишлар эсдан чиқиб кетяпти). Энди, ернинг тагида, қоронғи жойларда бўлаётган ишлар балки шундай ўтиб кетаётгандир ҳам. Лекин, барака топкурлар, ўзинглар қурган ер усти метро линиясида бўлаётган ишлар шундоқ кўриниб туради-ку, кимсасиз жойлар устидан қурмагансизлар-ку бу метро йўлларини. Дарров олдини олиб, «ўртоқ ҳамшаҳарлар, ҳозиргина битта носозлик бўлди, Москвадан янги олиб келган составимизни куйдириб қўйдик», деб ёз, жамоатчиликдан келадиган зарба бироз юмшасин шу билан. Йўқ, жиииим ўтираверади, туғилган кун билан табриклаб, метрога киришда сумкани кўрсатиш кераклиги ҳақида фалсафа сўқиб.
Ишқилиб, бу футболчиларимиз икки йилдан кейинги шунақа чемпионатда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритсин. Шунда бугунги финалдаги мағлубият ҳам унут бўлиб кетади. Охирги ярим ой давомида мамлакатга, миллатга шунча қувончли лаҳзаларни ҳадя этишди, раҳмат уларга! Лекин ўсишдан тўхташмасин, юлдузлик касалига чалинишмасин. Ҳали бор, улгуришади бунақа касалликларга чалинишга.
Бугун соат 9 лардан ошганда Ўзбекфильмга, журналист ва блогерлар ўртасидаги Заковат турнирига қатнашишга борганимда, "пешинларга уйга қайтаман-да", деган хаёлда эдим; биринчи турдан ўтсак ҳам, саралашнинг биринчисида ютқазсак керак барибир, деб ўйлагандим. Мусобақанинг шу кунги ўйинларидан энг кеч кетган икки жамоадан бири бўлдик — финалчи сифатида. Финалга чиқамиз деб ҳеч ўйламагандим. Ўйин давомидаги эмоциялар даҳшат; жуда мазза қилдим. Мени шу жамоага таклиф қилишгани учун раҳмат! 26 июнь куни бўладиган финалда ҳам шундай иродали, чиройли ғалабага эриша оламиз ва эмоциялар бугунгидан ҳам зўр бўлади (сабаби бор-да!), деган умиддаман (сурат муаллифи — @mamurjonokay).
Суратлар — @fotografqiz’дан, изоҳ эса сиздан (Заковатдан эсдалик).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Пучон университети 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентлар қабулини давом этмоқда!

Бакалавриат йўналишлари:

● Мактабгача таълим (кундузги ва кечки таълим шаклларида);
● Aрхитектура;
● Корейс тили ва менежмент;
● Диетология ва нутрициология.

● Пучон университетининг ўқув режаси, баҳолаш тизими ва ўқитиш усуллари Кореянинг Бучеон университетида жорий қилинган дастурлар билан бир хил.
● Маърузалар корейс, инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн ва офлайн форматда 1-июлгача давом этади.

Батафсил маълумот: www.bucheon.uz

Маълумот учун телефонлар: (+998) 78-150-40-02; (+998) 95-196-36-01

Сайт | Telegram | Instagram | YouTube | Реклама
Муҳрим
«Расул Кушербаевдан қўлингни торт!» https://tttttt.me/xushnudbek/14666
Кимдир кимдирни ҳимоя қилаётганида, эски совет газеталаридаги мана шунақа хабарлар эсимга тушаверади. Айбга буюрмайсизлар. Умуман олганда, Кушербаев—Қодиров даҳанаки жангларини (озгина украиналашсак, ростмана муштлашувларини) худди ёнаётган оловни каби чексиз кузатиш мумкин, фақат, оловдан фарқли ўлароқ, булар бир-бирига айтадиган гапларни эшитганда, инсон руҳияти ва саломатлигига зарар етадиган жойлари бор.