Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
12.3K subscribers
2.23K photos
282 videos
31 files
941 links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Моҳира Мусахановага падари бузруквори Алиакбар Мусахановнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида даъвогар Б. Қодировнинг жавобгар - Жўраевларга нисбатан “оталик фактини белгилаш”га оид фуқаролик низоси кўриб чиқилмоқда.

Фуқаролик низоси таниқли шахслар ўртасида кечаётгани ҳамда марҳум ва машҳур инсон ҳаёти билан боғлиқлиги боис воқеалар ривожи кенг жамоатчилик томонидан катта эътибор билан кузатилаётгани, айни жараёнда иш бўйича тарафларнинг ҳолатига тушуниш билан муносабатда бўлиш мумкин. Бироқ...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги авлод судьяларини тайёрлаш, танлаш ва тайинлаш масъулияти

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Янги Ўзбекистон сиёсий тараққиётида муҳим қадам

Абдуманноп Раҳимов,
Рахат Исмаилов,
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди cудьялари


Янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинганига бир йил бўлди.

Бундан роппа-роса бир йил олдин, айнан бугун - 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонунни қабул қилиш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтган эди.

Сиёсий тадбирда иштирок этганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституцияни қўллаб-қуватлаб овоз берди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Бугун Самарқандда Қамоққа олиш учун далилларнинг етарлилиги ва судгача қамоқдан озод қилиш асослари” мавзусида икки кунлик халқаро анжуман ўз иши бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва “Минтақавий мулоқот” (Словения) халқаро ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу тадбирда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари судларининг жиноят ишлари бўйича судьялари, ҳуқуқшунослар, халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

“Telegram” мессенжеридаги айрим каналларда эълон қилинган Бухоро вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосарига нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш суд томонидан такрор-такрор қайтарилганлигига оид хабар кенгроқ изоҳ талаб қилади.

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш автоматик тақсимотга кўра, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси иш юритувига келиб тушган. Бироқ унда қатор процессуал камчиликлар аниқлангани боис иш суднинг ажрими билан (камчиликларни бартараф қилиш учун) тегишли органга қайтарилган (27. 02. 2024 й).

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Жорий йилнинг 1 май куни фуқаро У. Р. (вақтинча ҳеч қаерда ишламайди) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг иш юритувида бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича жарималарни шу судда ишлайдиган танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 1000 (бир минг) АҚШ доллари олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги гўёки мазкур суд судьяси пора билан қўлга тушгани мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Эътироф

Ибратли умрларнинг оташин ҳикоялари

Инсон умри бир нафаслик, деймиз. Аммо шу бир нафас хам кишининг ўзидан катта мерос колдириши, хотираларда абад сақланувчи ишларни қилиши, яхши гаплар билан эсланиши учун етарлидир. Бундай инсонлар бошқаларга ўрнак бўлади. Турли илмий ва бадиий асарлар учун қаҳрамонга айланади.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан бугунги кунда фаолият юритаётган судьялар учун ана шундай том маънода ибрат мактаби бўладиган, ҳалол-пок яшаб, одамлар орасида алоҳида ҳурмат қозонган, юксак мартабага эришган машҳур судьялар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган туркум китоблар нашр этилмоқда.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди иш бошлайди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида маълум қилди. “Тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади. Бунинг учун яқин муддатларда махсус қонунни қабул қиламиз. Процессуал кодексларга ушбу халқаро тижорат суди қарорлари тўлақонли ижро этилишига оид меъёрларни ҳам киритамиз”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун ҳам қабул қилинади. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши 3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан жамиятнинг санитарлари аталадиган журналистлар, блогерлар, оммавий ахборот воситаларининг барча ходимларини самимий табриклайди.

Беором касбдан роҳат олиб ишламоқ саодати бардавом бўлсин!


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий тажриба ва халқаро амалиёт - Самарқандда жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун икки кунлик амалий семинар бўлиб ўтди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Маънавият_тафаккур_хулоса

Ҳар нарсани тўғри дейиш аҳмоқликдир, аммо ҳар нарсани хато дейиш жоҳилликдир.

Савол ҳам илмдан юзага келади, жавоб ҳам.

Куннинг одами бўлишга ҳаракат қилма, ҳақиқатнинг одами бўлишга урин. Чунки, кун ўзгаради, ҳақиқат эса асло ўзгармайди.

Дунё бир тузоқдир, унга сочилган донлар – орзулар.

Сабаби қандай бўлмасин, бировга қилган зулминг ойна синиғи кабидир, айланиб-айланиб, бир куни босиб оласан.

Вазифасини мукаммал адо қилмаган инсоннинг виждон ярасига на узр-маъзур, на бирор шифобахш малҳамнинг фойдаси йўқ.

Эгри оёқнинг сояси ҳам эгридир.

Бошқалар ҳаётига ҳавас қилма, шундай инсонлар борки, сенинг ҳаётингни орзу қиладилар.


(“Мавлонодан қалбга малҳам ҳикматлар” китобидан)


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳар бир давлат жиноят қонунчилигида процессуал тартиблар турлича бўлиши мумкин, бироқ жиноятга жазо муқаррарлиги масаласи ҳаммада бир хил" - Самарқандда бўлиб ўтган халқаро тадбирдан яна бир лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳолат ўрганилмоқда

Фуқаро Д. Рамозонованинг ишга тиклаш, моддий ва маънавий зарарни удиришга доир даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида кўриб чиқилишида процессуал муддатлар бузилганлиги айтилаётган ҳолат Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилмоқда.

Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т , Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2024/2025 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича

Қ А Б У Л Э Ъ Л О Н Қ И Л А Д И.

 
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
 
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.
 
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

- тайёрлаш курсининг тегишли ихтисослигини кўрсатганҳолда Судьялар олий мактаби директорининг номига ариза;
- шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) нусхаси;
– маълумотнома-объективка (ёзма ва электрон шаклда);
– таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломи (таълим йўналиши: юриспруденция; таълимшифри: 5240100 ёки 5380100) ва иловасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификация қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси;
– меҳнат дафтарчасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки
my.gov.uz интерактив хизматлари орқали олинган ва махсускод (QR-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;
– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл).

 
Талабгорлардан ариза ва ҳужжатлар 2024 йилнинг 7 майидан 7 июнига қадар (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) қабул қилинади.
 
Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судьялар олий мактаби қабул комиссиясига тақдим этилиши мумкин.
 
Маълумот учун тел: (998) 55-501-02-40.
 
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
 
Қабул комиссияси

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi