Uzb_Meteo
13.3K subscribers
7.84K photos
2.26K videos
33 files
7.24K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистонда кеча кундуз куни ва тунда ёққан кучли жала оқибатида ҳосил бўлган сел оқимлари Ашхабодни сел оқимидан ҳимоя қиладиган сел омбор иншоотларини бузиб ўтди.

Бу ҳақида Turkman.news хабар бермоқда. Адирлардан оқиб тушган сел оқизиқлари пойтах кўчаларини сув билан тўлдирган.

Туркманистонда фавқулодда вазиятлар учун масъул алоҳида бўлим йўқ. Профиссионал қутқарувчилар ўрнига бу иш Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги фуқаро мудофааси бўлинмасидан чақирилувчилар томонидан амалга оширилади.

Баҳорги кучли ёмғир пайтида ўтмишда Ашхобод мунтазам равишда сел ва сув босишларни қабул қилган. 2022 йилда Россиянинг Возрождение компанияси кучлари Ашхабод атрофига селдан ҳимояланиш иншоотларини барпо этдилар.

Ўтган баҳорда кучли ёмғир ёғмади ва энди мазкур гидротехник иншоотлар биринчи жиддий синовлардан ўтмоқда. Биринчи кучли сел ҳодисаларини муваффақиятли "ушлаб қолган" ушбу иншоот афсуски, иккинчи синовлардан муваффатятли ўтмади.
Нукусда кеча қисқа вақт ичида бир ойда ёғадиган ёғиндан кўп ёмғир ёғиб қўйди.

Ўзгидрометнинг учта таянч станциялари (Нукус, Тошкент ва Самарқанд) кунлик ва шу кун учун хос кўп йиллик иқлимий меъёр маълумотларини узатиб борувчи сайт маълумотига кўра, кеча сутка давомида Нукусда умумий 14 мм ёғингарчилик кузатилган.

Бу Нукус учун май ойида ёғадиган ўртача ойлик ёғин миқдоридан 3 мм га кўп демакдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти Бахмал тумани тоғли Музбулоқ массиви сойларига сел келгани айтилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида 3 соат олдин жуда кучли жала кузатилган.
Хоразм вилояти кўплаб туманлари ва Бухоро вилояти Пешку туманида ҳам айни дақиқалар ва бир соат олдин хаддан ташқари кўп ёғин кузатилгани айтилмоқда.
Бугун республиканинг деярли барча вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир, баъзи ҳудудларда кучли бўлади.

Ёғинлар чақмоқ—момақалдироқ хусусиятли, ҳаво ҳарорати +22 +27 даража илиқ бўлади.

Сел келиш хавфи сақланади.

Ўзгидромет
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистоннинг Балх туманидан кесиб ўтувчи Қўштепа каналининг бошланиши қисми айни кунларда шу кўринишга келган.

Афғонистон шимолида Қўштепа канали қурилиши жадал суратларда давом этмоқда. Видеодан кўриш мумкин-ки, каналнинг Амударёдан сув олувчи бошланиш қисми атрофидаги йўл инфраструктураси, кўприклар ҳам фойдаланишга тушган.

Бу томондан, Россия компаниялари ҳам Афғонистондаги Қўштепа канали қурилишига катта қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Доим таъкидлаб ўтганимиздек, ўзбек ва туркман ҳукумати толибон ҳукуматига Қўштепа канали сувидан фойдаланишда сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш масалалари ҳамда пировард уларнинг 0.5 млн гектар ер майдонида яшиллаштириш тадбирларида ирригация тармоқларини яратишда ёрдам қўлини чўзиши зарур.

#Гидрологик_ишлар
Пойтахт ҳавосини асосий ифлослантирувчи РМ-2.5 заррачасини ташкил этувчилари очиқланди.

Экология вазирлигига кўра, пойтахт ҳавосининг йил давомида РМ-2.5 майда дисперс заррачалар билан ифлосланиш улушининг 36% и табиий чанг, 24% и иссиқлик таъминоти, 16% и  транспорт воситалари ҳамда 13% и саноат корхоналардан ташланган ташламалар ҳиссасига тўғри келади.

Пойтахтда куз—қиш мавсумида иссиқлик таъминоти тизимида ёқилғи сифати яъни кўмир ва мазутдан фойдаланиш асосий омил бўлса, баҳор—ёз ойларида табиий чанг, конвексия ҳодисаси ёки кучли шамол орқали пойтахт атрофи ва ўзидан кўтарилган чанг массаси ҳаво ифлосланишини ёмонлаштиради. Намгарчилик билан боғлиқ инверсия жараёни ҳам ҳавони хиралаштириб, ҳаво ифлосланишини келтириб чиқариши мумкин

Автмобиль улуши бу йил давомида бир хил қиймат яъни таъсирга эга. У РМ-2.5 майда дисперс заррачаларидан кўра, атмосферага бошқа ифлослантирувчи ташламалар чиқариш билан ҳавони ифлослантиради.

Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Паркент тумани марказий кўчалари, бозорини юқори намгарчилик, жадал ёғингарчилик сабаб, сув босаётгани, сел ходисалари бўлаётгани айтилмоқда.

Тунда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг кўплаб туманларида ҳам хаддан ташқари юқори намлик, кўп ёғин ҳудудларда сув босиш ҳодисаларини "чақирган".
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Қорашина шаҳарчасида кечаги сел ҳодисалари оқибатлари.
Нукусда жорий майда Нукус учун йиллик ёғингарчилик миқдорининг 40% и ёғиб бўлди.

Ўзгидрометнинг учта таянч станциялари (Нукус, Тошкент ва Самарқанд) кунлик ва шу кун учун хос кўп йиллик иқлимий меъёр маълумотларини узатиб борувчи сайт маълумотига кўра, кеча сутка давомида Нукусда умумий 20 мм, Самарқандда 15 мм ёғингарчилик кузатилган.

Нукусда хозиргача биргина май ойининг ўзида 44 мм ёғин ёғди. Нукусда бир йиллик ёғингарчилик меъёри 108 мм га тенг.

"Омега" блокланиш эффекти Қорақалпоғистонга 20 май кунигача яна бир нечта нам ҳаво оқимларидан ёғин беришини инобатга олсак, Нукусда биргина майнинг ўзида йиллик ёғин ёғиб қўйиши мумкин.

Бу ҳозирги мавсумда Орол акваторияси учун жуда ҳам яхши вазият...
Кучли ёғингарчилик омили энергетик тизимимизга таъсир кўрсатмоқда.

Соат 10.00 ҳолатига кучли ёғингарчилик ва кучли шамол омилида 6-10 кВли 190 фидер 274 МВт қувватлагич авариавий ўчиш ҳолатида қолмоқда.

Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида жами 67 мингга яқин хонадон ва саноат сектори корхоналари вақтинча электр таъминотисиз қолмоқда.
Совуқ антициклонал жараёнлар бизни яна кучли, ҳалокатли сел—сув тошқинларидан "асрамоқда".

Масалан, пойтахтликлар йил бошидан ҳозиргача деярли чақмоқ—момақалдироқ ҳодисасига гувоҳ бўлмади ҳисоб. Буни Эль—Ниньо баҳори учун ғайритабиий ҳодиса деса бўлади.

Республика шимолида эса кеча тунда чақмоқлар ансамбили кузатилди. Ҳудуд текисликдан иборат бўлгани учун ҳаддан ташқари кўп ёғин сув босиш ҳодисаларини кескинлаштирмади.

Республиканинг катта қисмида қишлоқ хўжалик сектори учун баракали ёғинлар ёғишда давом этмоқда. Сув ва сел омборлари сув билан тўлмоқда.

Аммо, Тожикистон жануби, Афғонистон марказида ёғинлар биздаги каби баракали эмас, аксинча чақмоқ—момақалдироқ хусусиятли ва улар ҳалокатли сел-сув тошқинларини келтиришда давом этмоқда. Афғонистон марказий вилоятларида табиий офатлар инфраструктураларни таниб бўлмас даражага олиб келмоқда. Юзлаб, балки минглаб инсонлар ўлимига сабаб бўлмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча тунда Нукусда кузатилган чақмоқяшин ходисалари.
18 майдан 19 майга ўтар кечаси ва 19 май кундуз куни Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳудудларида кучли ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинди.

Ўзгидромет
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани шимоли Нанай қишлоғида кучли дўл ҳодисалари кузатилаётгани айтилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Урганч тумани Мевазор массивидаги бино том ёпилмаси бугун Хоразмда эсаётган кучли шамол туфайли қўпарилиб тушган.