Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
526K subscribers
7.67K photos
6.98K videos
13 files
9.13K links
Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Реклама учун – @TXREKLAMA
Download Telegram
#Тезкор

❗️ТАСС: Белгороддаги кўп қаватли уй томи қулади, бир неча қутқарувчи харобалар остида қолди

👉 @XABARLAR_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️⚡️Ҳудудда ишлаётган қутқарувчилар ва кўнгиллилар устига том қулаб тушиши вақтида олинган яна бир видео

Иккинчи тўлқиндаги харобалар остида қанча одам қолгани ҳозирча номаълум.

👉 @XABARLAR_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат #тезкор

⚡️Жиззахдан Тошкентга келаётган юк машинасини газ баллони портлаб кетгани айтилмоқда

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор ёки йўқлиги ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас.

👉 @XABARLAR_24
#Тезкор

⚡️Ўзбекистон ҳудудида кучсиз ер ости силкиниши қайд этилди

Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Янгиқўрғон туманида —2 балл,
Косонсой туманида — 2 балл.

Зилзила эписентри Тошкентдан 208 км шимолий-шарқда жойлашган.

👉 @XABARLAR_24
#Диққат #Тезкор

⚡️Жазирама бошланмоқда

Ўзбекистонда ҳафта ўрталарига келиб ҳаво ҳарорати +38 даражага етиши кутилмоқда🥵

Ҳафтанинг биринчи ярмида қуруқ ва иссиқ ҳаво кутилмоқда, пайшанбадан бошлаб иссиқлик пасаяди, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

👉 @XABARLAR_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
⚡️⚡️Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувандиқ Бишимбаев ўз рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдиришда айбдор деб топилиб, 24 йилга қамалди

👉 @XABARLAR_24
Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
#Тезкор ⚡️⚡️Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувандиқ Бишимбаев ўз рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдиришда айбдор деб топилиб, 24 йилга қамалди 👉 @XABARLAR_24
#Тезкор
⚡️⚡️Бир неча ойдан бери Қозоғистонда муҳокама бўлаётган суд охирги хулосасини эълон қилди

Собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бишимбаевнинг қариндоши ва қўл остидаги Бахитжан Байжанов яшириганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу суд иши нафақат Қозоғистонда, балки халқаро ҳамжамият эътиборига тушган эди.

👉 @XABARLAR_24
#Тезкор #ана_холос

⚡️Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди, эвазига Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўради

Ўзбек-араб қўшма корхонаси ҳисобланган Jurabek laboratories Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган «Док-1 Макс» жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни 3 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаб бериш таклифи билан чиқди. Бундай илтимосномани корхонанинг айни кундаги директори Мунира Кариева (у Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг онаси) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига киритган.

Мунира Кариева Jurabek laboratories таъсисчиларидан бири сифатида бу маблағларни корхона даромадидан дивиденд сифатида ечиб олишини, бунга эса кўпроқ муддат кетишини, МЧЖ ҳисобидан бирданига 75 млрд сўмни ечиб олиш имкони йўқлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, суд ҳукми билан Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

👉 @XABARLAR_24
#Тезкор
⚡️Тошкентда иккиламчи уй-жой нархларида ўсиш кузатилмоқда

Апрель ойида иккиламчи уй-жой нархи 0,7 фоизга бироз пасайган бўлса-да, йиллик кўрсаткичларда 11,6 фоизга ошган.

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг навбатдаги шарҳида маълум қилинди.

Иккиламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши – Тошкент шаҳри (23,6 фоиз), Бухоро (21,3 фоиз) ва Хоразм (20,5 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

“Ўз навбатида, пойтахтда иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди. Март ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи атиги 0,2 фоизга ошган бўлса, апрель ойида мос равишда 1,1 фоизга ошган”, – дейилади ИТИМ шарҳида.

Нарх ўсишининг энг юқори суръатлари Бектемир (3,8 фоиз), Яккасарой (3,6 фоиз) ва Чилонзор (3,1 фоиз) туманларида қайд этилган.

👉 @XABARLAR_24
#ТЕЗКОР #ТАЪЗИЯ

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ ОТАЛАРИ ВАФОТ ЭТДИ

Яқинларига сабр тилаймиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун


Жаноза намози эртага Шахрихонда ўқилса керак. Яна батафсил маълумот берамиз.

👉 @XABARLAR_24
#Тезкор
⚡️Тошкент вилояти Зангиота туманида 2 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ ходимлари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқуридан болани соғ-саломат олиб чиққан.

👉 @XABARLAR_24
#Тезкор
⚡️⚡️⚡️Cobalt'нинг янгиланган версияси сотувга чиқарилади

Янгиланган Cobalt 2025 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутиляпти. Унинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши ҳамда нархи ҳозирча номаълум.

Тез орада Ўзбекистонда ҳам Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган версиясини ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. UzAuto Motors 2025 йилдан бошлаб ушбу модел учун шартнома беришни бошлайди.

Янгиланган Cobalt’нинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши, кейинги йилда ҳам ҳозирги Cobalt учун шартнома бериш давом этиши ёки этмаслигига ҳамда нархига аниқлик киритилмади.

👉 @XABARLAR_24
#тезкор

Ўзбекистонда жазирама кунлар бошланди...

Айни вақтларда Тошкентда 43° иссиқ бўлмоқда экан.

Бу йил ёзда аномал иссиқлар бўлиши прогноз қилинган.

👉 @XABARLAR_24
#Тезкор #Таъзия

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Озодбек Назарбеков оиласига таъзия билдирди. Таъзияни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов етказди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмаджон ота бу оламни тарк этган эди. Бугун марҳумнинг дафн маросими Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида бўлиб ўтди. Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам қатнашди ва президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чуқур таъзияларини марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига етказди.

👉 @XABARLAR_24
#Тезкор

❗️Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда

Бу ҳақда ўқувчиларнинг ота-оналари кун.уз'га мурожаат қилди. Уларнинг айтишича, бундай воқеа 6-синф қизлари билан содир бўляпти. Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО ходимлари томонидан ўрганилмоқда, “замдиректор” ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган.

Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти.

👉 @XABARLAR_24
#Тезкор
⚡️Ўзбекистонда доллар курси кутарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

👉 @XABARLAR_24
#Диққат #Тезкор

Соябонларни тайёрлаймиз, Ўзбекистонда кетма-кет 6 кун ёмғир ёғиши кутилмоқда - Узгидромет

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
!

👉 @XABARLAR_24
#Тезкор
⚡️Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди

Олтин қуйма ва эсдалик тангалар нархи 16 май, пайшанба куни янги максимал даражага етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Оғирлиги 5 грамм бўлган олтин қуйма ҳозирда 5,04 миллион сўмга баҳоланмоқда. Бир граммнинг нархи 1 008 040 сўм ёки ўтган кунга нисбатан 1,8 фоизга қиммат.

Қимматбаҳо металлнинг бир грамми бундан салкам бир ой аввал — 17 апрелда 1 миллион сўмдан ошиб кетганди. Ўзбекистонда йил бошидан буён олтин нархи 18,9 фоизга ошди.

Марказий банк 2018 йилда аҳолига олтин тангаларни сотишни бошлади, икки йилдан сўнг эса уларга олтин қуймалари ҳам қўшилди. Якка тартибдаги харидорларга маълум шартлар асосида уларни Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилди.

Бу қадамлар Ўзбекистон иқтисодиётининг хорижий валютага қарамлигини камайтириш истаги билан изоҳланди. Бундан ташқари, экспертларнинг фикрича, олтин инвестиция имкониятларини кенгайтиради ва жамғармаларни таъминлашга ёрдам беради.

👉 @XABARLAR_24