YURISTKADR
50.7K subscribers
2.63K photos
525 videos
694 files
2.3K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
Текширув бўйича қўшимча даъво.docx
15.8 KB
Текширув юзасидан эътироз билдиришнинг ўзи кифоя эмас.

Олий суд Пленумининг 26-сонли қарори 31-бандида “судларга тушунтирилсинки, хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги қарордан норози бўлган ходим якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тартибда судга шикоят қилишга ҳақли (МКнинг 306-моддаси)” дейилган.

МК 306-моддасида эса ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим комиссиянинг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Дейлик, ходим текширув якунига кўра ишдан бўшатилган бўлса, шу текширув юзасидан шунчаки эътироз билдириш суд учун етарли эмас.

Чунки юқоридаги қоидаларга кўра хизмат текшируви натижалари юзасидан судга алоҳида даъво талаби берилиши керак.

Агар ишга тиклаш ҳақида даъво аризаси киритилганидан сўнг, хизмат текшируви ҳужжатларида камчиликлар аниқланса, бу бўйича дастлабки даъво аризасига қўшимча ариза берса ҳам бўлади.

Намуна юқорида☝️.

👉@yuristkadr
Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ташаббус юзасидан таклиф.

Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ташаббуси сифатида бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласи ҳам илгари сурилмоқда.

Бу ташаббус юзасидан айрим мулоҳазаларимиз бор.

Ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш қисми бўйича. Масала шундаки, меҳнат қонунчилигида, шу жумладан, Меҳнат кодексида ходимни иш берувчи ташаббуси билан доимий бошқа ишга ўтказиш бўйича аниқ нормалар мавжуд эмас. Тўғри, МК 145-моддасида ходимни иш берувчи ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш тартиби бор, бироқ, биздаги вазият доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақида. Мазкур ташаббусни амалга ошириш учун Меҳнат кодексига бутун бошли янги муносабат турини киритишга тўғри келади. Эътиборли жиҳати, бунда биргина таҳдид ва зўравонлик ҳолати билан чекланиш мантиқсиз бўлади. Натижада Кодексга бутун бошли “ходимни иш берувчининг ташаббусига кўра доимий бошқа ишга ўтказиш” деган янги модда киритиш ҳамда унда бундай бошқа ишга ўтказиш учан асос бўладиган ҳолатларни (бошқа ҳолатларни ҳам) бирин-кетин киритишга тўғри келади. Бу эса масалага ечим бўлмасдан, аксинча, айрим инсофсиз иш берувчилар учун йўқ жойдан ходимларни бошқа ишга ўтказишлари учун “дарчалар” яратиб берилишига олиб келиши мумкин. Иккинчидан, ташаббусдаги ҳолат айрим қонунчилик ҳужжатларида бошқачароқ форматда ёритилган. Масалан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 46-моддасида “лавозимини пасайтириш” интизомий жазо сифатида келтирилган. Бу билан Меҳнат кодексига ҳам худди шундай жазо турини киритиш керак демоқчи эмасман. Сабаби, Кодексга биргина тазйиқ ва зўравонлик учун лавозимни пасайтириш жазоси киритилиши мантиқсиз бўлади. Негаки, бунданда ёмонроқ ва бунданда оғирроқ ҳаракатлар ҳам борда.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш қисми бўйича. Таҳдид ва зўравонликни интизомий қилмиш эканлигини ҳисобга олсак, бундай ҳаракат учун меҳнат шартномасини бекор қилиш механизми Меҳнат кодексида шундоқ ҳам мавжуд. Бир эмас, иккита асос. Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 4-банди меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун, 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди эса меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидир. Аввал интизомий қилмиш содир қилиб, интизомий жазога тортилган ходим бир йил ичида бошқа ходимга тазйиқ ва зўравонлик қилса, у билан меҳнат шартномаси МК 161-модда иккинчи қисми 4-банди билан бекор қилиниши мумкин. Агар бошқа ходимга тазйиқ ва зўравонлик қилиш ташкилот ички меҳнат тартиби қоидаларида мажбуриятларни бир марта қўпол бузилиши сифатида кўрсатилган бўлса, бундай иш учун ходим МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан бўшатилиши мумкин.

Биздаги таклиф. Янги (аслида янгилиги қолмаган) Меҳнат кодекси бўйича намунавий ички меҳнат тартиби қоидалари тасдиқланмади. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан янги намунавий ички меҳнат тартиби қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда унда ходимларнинг “бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик қилиш” ҳаракатини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш рўйҳатига киритиш зарур. Яна бир таклиф, барча ташкилотларга алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида “бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик қилиш” ҳаракатини ички меҳнат тартиби қоидаларига меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузилиши сифатида киритиш вазифасини юклаш. Шу орқали, бундай ҳаракатларни содир қилган ходимларни биринчи вазиятдаёқ МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан ишдан бўшатиш юбориш мумкин.

👉@yuristkadr
Адлия меҳнатни нормалаштирмоқда.

Адлия вазирининг 2024 йил 13 майдаги 12-um-сонли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси экспертиза бўлимлари ходимларининг иш юкламалари ва вақт сарфи меъёрлари тасдиқланди.

Бир қарашда оддий ҳабардек кўриниши мумкин бу маълумот. Лекин гап меҳнатни нормалаштириш ҳақида кетяпти ўртоқлар.

Биз ташкилотларни, ҳусусан, давлат ташкилотларини ишчи-ходимларнинг меҳнатини, жумладан, уларнинг иш юкламалари ва вақт миқдорларини нормалаштиришга чақириб келяпмиз.

Бу борада Меҳнат кодексининг бутун бошли 272-278-моддалари меҳнатни нормалаштириш қоидаларига бағишланганини такрор-такрор эслатяпмиз.

Агар ҳар бир меҳнат тури бўйича меҳнат нормалари аниқ қилиб белгиланса ва ҳар бир ишчи-ходим иш вақти давомида кунлик меҳнат нормаларини бажарса, уларни ишдан кейин ушлаб туришга асос ҳам, мантиқ ҳам бўлмайди. Асосийси, меҳнатни тақсимлашда ва меҳнатга ҳақ тўлашда ҳам адолат бўлади. Самарадорлик ҳам бирдан кучаяди. Ҳозир бизда меҳнат бозоридаги асосий муаммолардан бири шу.

Шунинг учун ҳам, Адлия вазирининг меҳнат нормаларини белгилаш ҳақидаги юқоридаги буйруғи биз каби соҳа вакиллари учун жудаям муҳим.

Балким бир қарашда Адлия вазирлиги ҳақида фақат яхши гаплар айтаётгандек туюлишим мумкиндир. Лекин нима қилай, e-qaror порталида асосан шу вазирликнинг буйруқ ва қарорлари тўлиқ жойлаштирилади. Айниқса, менбоплари. Булар ҳақида ёзмасам бўлмайдида.

👨🏻‍🎓Охирги пайтларда меҳнатни нормалаштириш бўйича консальтинг хизматини йўлга қўйсаммикан деган ғоялар ҳам туғиляпти. Агар яхши мутахассислар жамланса, жуда фойдали лойиҳа бўлади бу.

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
vacancy.argos.uz давлат хизматига салоҳиятли кадрларни танлаш имконияти

Бугун барча вазифаларни кучли жамоа ҳал қилади, кучли жамоа эса билимли, дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, тилларни биладиган мутахассислардан шаклланади. Келажагини ўйлайдиган ҳар бир ташкилот ишга кирувчи номзодларни “элакдан” ўтказади, саралайди, билимлилар ичидан билимлисини қидиради.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида ҳам айни жиҳат устувор саналади.

Жорий йилнинг шу даврига қадар вазирликдаги 36 та бўш иш ўрнига 1538 нафар номзод vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтган. Бир ўрин учун ўртача 42 нафар номзод “курашган”.

Хўш, ишга кирмоқчи бўлганлар қандай босқичлардан ўтмоқда? Батафсил видеолавҳада.

👉@yuristkadr
Баъзан ҳайрон қоламан, масалан, прокуратура, ички ишлар, божхона каби органлар ноҳақ судланиб, кейинчалик оқланган ходимларини ўзлари ташаббуси кўрсатиб аввалги ишига тиклаши ўзлари учун фойдали эмасми?

Қайтанга бутун тизимда раҳбариятга бўлган ишонч кучаядику.

Бизда эса негадир, ҳаммаси бориб судга тақалади. Бечора ходим жиноят судида оқланганидан кейин, дастлаб адолатдан боши кўкка етади. Бироқ, ундан кейин фуқаролик судларидаги югур-югурлар бошланади.

Раҳбарият ҳам осонлик билан ишга қайтаришни истамайди. Натижада, оқлов ҳукмларининг аҳамияти тушиб кетади.

Аслида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ўз ходимлари ҳақида бошқаларга қараганда кўпроқ қайғуриш керак. Адолатни тиклашда улар бошқаларга ўрнак бўлиши керак.

👉@yuristkadr
МКга ва ЖПКга ўша ўзгартиришларни киритишимиз керак.

Меҳнат кодексига ва Жиноят процессуал кодексига муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш вақти етиб келди.

Ушбу қонун ҳужжатларига реаблитация қилинган, яъни оқланган фуқароларнинг ҳуқуқларини, жумладан, меҳнат қилиш ҳуқуқларини тиклаш, шу жумладан, уларни аввалги лавозимига тиклаш масаласини оқлов ҳужжати (ҳукми)ни чиқарган судларнинг ўзи томонидан ҳал қилиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш керак.

Шу йўл билан оқланган ва айбсиз деб топилган фуқароларнинг кейинги ҳуқуқларини тиклаш жараёнидаги сарсон-саргардончиликнинг олдини олиш мумкин бўлади.

Ахир нима учун, судда оқланган фуқаро адолатнинг ярмига шу судда эришиб, қолган ярмига эришиш учун бошқа судларда яна йиллаб сарсон юриши керак? Шунинг ўзи адолатсизлик эмасми?

👉@yuristkadr
Қашқадарё вилояти судига кўра, 3 кишини ваҳшийларча ўлдирган қотил — ўта оғир жиноятларни содир этгани учун 15 йил муддатга қамалган маҳкум қамоқдан 5 йилда озод этилиши қонуний экан.

Лекин, бизнингча бу асосли ва адолатли эмас.

Зеро, Жиноят процессуал кодексининг 455-моддасига кўра, суд қарори нафақат қонуний, балки асосли ва адолатли бўлиши шарт.

Хуллас, виждонга ҳавола.

GENERALISSIMUS

👉@yuristkadr
Ёлғон гувоҳлик бериш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Ички ишлар органи ходимидан ярим тунда ариза олишган ва бир кун олдинги сана билан ишдан бўшатишган.

Суд илтимосимизга асосан ўша ариза олди-бердиси устида бўлган ходимлардан бирини гувоҳ сифатида чақирганда, у виждони бор экан, рўйи-рост гапирди ва аризани ҳақиқатдан ҳам, ярим тунда олинганини тасдиқлади.

Натижада, суд бу ходимни ўз ишига тиклаш ҳақида қарор чиқарган.

Ёлғон гувоҳлик бериш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди, яъни ҳамма ҳам виждонсиз эмас.

👉@yuristkadr
Қисқариш бўйича суд ишида сўраладиган энг муҳим ҳужжатлардан бири.

Штат қисқарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходим томонидан киритилган даъво бўйича суд иши кўрилаётганда суд жавобгар иш берувчидан сўраши керак энг муҳим ҳужжатларга:

эски штат жадвали ва янги штат жадвали ҳам киради.

Бу ҳужжатларсиз ишни тўлақонли кўриб бўлмайди. Чунки, айни шу ҳужжатларни ўзаро таққослаш орқали ходимнинг иш жойи (лавозими)ни қисқарган ёки аксинча, қисқармаганлигини аниқлаш мумкин.

Тўғри, айрим ҳолатларда иш берувчининг вакиллари турли баҳоналар қилиб, бу ҳужжатларни судга тақдим этмасликка ҳаракат қилади. Масалан, "бу ҳужжатларда бошқа ходимларнинг ҳам маълумотлари бор, бу хизмат сири" каби қуруқ гаплар билан. Лекин, фаросатли судьяларга бундай баҳоналар ўтмайди.

👉@yuristkadr
“YURIST VA KADR” NTMда дарсларимиз давом этмоқда!

📚Дарсларни мутахассис устозимиз Акмалхон Нигмонхўжаев давом эттирмоқдалар. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам тақдим этилмоқда.

Малака ошириш курсларимизнинг онлайн шаклдаги дарслари ҳам давом этмоқда.

Кейинги гурухларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
Бугун Олий суддаги собиқ прокурорни ишга тиклашга оид мана бу ишимиз якунига етди.

Олий суд собиқ Урганч шаҳар прокурори М.Оллабергановни прокуратура тизимида ишда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. Шунингдек, унинг ҳисобига мажбурий прогул суммаларини ундириш, йиллаб мажбурий бўш юрган кунларини иш стажига қўшиш ҳақидаги қуйи судларинг қарорларини ўз кучида қолдирди.

Бошида чўчиган эдик, ҳудога шукур, натижа ўзимиз ҳохлагандек бўлди.

Тафсилотлари билан кейинроқ бўлишамиз.

(Расмда Мақсуд ака Оллаберганов (ўнгдан иккинчи) ва у кишининг яқинлари билан биргамиз).

👉@yuristkadr
🗣ДИҚҚАТ УЗОҚ КУТИЛГАН ХУШХАБАР!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да назарий ва амалий 72 соатлик малака ошириш курсларига қабул эълон қиламиз.

Жуда кўплаб талаб ва истакларни инобатга олган ҳолда, мазкур ўқув курсимиз айниқса кадр хизматида янги иш бошлаган мутахассислар учун айни муддаодир. Чунки бу курсда устозлар назарий билимлар бериш билан бирга кадр ишидаги ҳужжатларни тайёрлашда амалий билимларни ҳам қўллашади. Биз бу борада барча қўлланмалар ва тарқатма материалларни тайёрлаб қўйдик.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда 72 соатлик малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

❗️Бу малака ошириш курсларимиз фақат офлайн шаклда бўлиб ўтади.

Мазкур ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин👇🏻:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФИБ М.Улуғбек суди судьяси МК 164-модда мазмунини яхшилаб ўқиб олиши керак.

МК 164-моддаси учинчи қисмида “касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак” дейилган.

Бу қоидага риоя қилиш Олий суд Пленумининг 26-сонли қарори 26-бандида ҳам кўрсатилган.

Яъни, агар касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчининг тақдимномасини олганидан кейин, юқоридаги 10 кунлик муддатни ўтказиб юборган бўлса, берилган розилик ғайриқонуний бўлади. Бундай ҳолларда ходим ишга тикланиши аниқ. Амалиётда ҳам фуқаролик судларининг судьялари бу қоидаларни эътиборга олади ва бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, ходимларни ишга тиклайди.

Бироқ, бугун фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Ж.Б. гарчи иш берувчи киритган тақдимномага 1 ойдан ошган ва касаба уюшмаси қўмитаси орадан 1 ой ўтиб розилик берган бўлсада, ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини рад қилибди.

Афсуски, бугун айни бир хил масалада учта судья уч хил қарор чиқариш ҳолатлари учрамоқда. Юқоридаги ҳолат ҳам шунга мисол.

Ходимнинг айтишича, бу судья бечора ходимнинг адвокатни масофавий тизим орқали улаш ҳақидаги илтимосини ҳам қондирмаган. Нима, ФИБ М.Улуғбек туманлараро судида масофадан уланиш шунчалик муаммоми? Ёки ходимлар одам эмасми?

👉@yuristkadr
ФПКнинг 266-моддасига асосан ходимга 3 ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги қарорлар ҳам дарҳол ижро қилиниши лозим бўлган ишлар қаторига киритилган.

Мана бу ☝️суд қарори билан ФИБ Когон туманлараро суди судьяси қарорнинг ходимнинг иш ҳақи ундириш ҳақидаги қисмини ҳам дарҳол ижрога қаратиб юборибди.

Ваҳоланки, бу суд қарори билан ходимга 3 ойу 16 кунлик давр учун иш ҳақи ундирилган. Юқорида эса “3 ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақи” дейиляпти.

Кейин, ФПКнинг 266-моддасидаги дарҳол ижрога қаратиладиган иш ҳақи деганда биз, МК 174-моддасидаги ходимга ишга тиклаш ўрнига ундириладиган 3 ойлик иш ҳақи назарда тутилганлигини ҳам билиб олишимиз зарур.

Судлар оддий вазиятларда ҳам хатога йўл қўймоқда. Бу каби холатларга эътиборсизлик билан қараш эртага жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

👉@yuristkadr
Айни пайтда бизни спорт клубларининг иш вақти режими жуда қизиқтириб қўйди. Жумладан, республикамиздаги футбол клубларининг.

Шу қизиқишлардан келиб чиқиб, футбол клублари футболчи ходимларининг иш вақти режими ва иш ҳақи тўловларини тўлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни бошладим.

Уларнинг иш вақти режимини Меҳнат кодексининг 193-моддасига мувофиқ мослашувчан иш вақти режими бўйича кўриб чиқамиз.

Биз жамиятдаги меҳнат муносабатларида очилмаган қирралар кўп ҳали.

👉@yuristkadr
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Ҳа айтганча, тез кунда 72 соатлик гуруҳ ҳам бошланиши режалаштирилмоқда.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
"Мен сени барибир йўқотаман" деди раҳбар ва ходимнинг иш жойини қисқартириб, ишдан бўшатиб юборди.

Буни дўстлар, "сунъий қисқартириш" дейдилар.

Аслида ходимнинг иш ҳажми қисқармаган бўлади, у шунчаки раҳбарга ёқмай қолгани учун ишдан бўшатилган бўлади.

Ҳозирда судлар бу нарсаларга ҳам жиддий эътибор қаратяпти.

Шундай экан, қайсидир ходим иш бермаётганлиги учун раҳбарга ёқмаётган бўлса, уни ўз йўлида бўшатиш керак.

👉@yuristkadr