Муҳрим
13.3K subscribers
624 photos
238 videos
1 file
1.65K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @VenkonPRsales
Download Telegram
Твиттерда тонировка масаласида бир қизиқ ёзув кўриб қолдим. Унда шундай дейилади: «Тонировка қачон бепул бўлади? Қачонки, ИИВнинг моддий таъминоти тўлиқ бюджетга ўтса. Ҳозирча ИИВнинг моддий таъминоти учун сарфланади бу пуллар. Тўғри тушуниш керак».

Буни қара, умуман олганда, мантиқан тўғри. Шуни, шундай экан, халқнинг олдига чиқиб, мана шунақа оддий қилиб тушунтириб қўя қолса бўлмайдими, ҳар турли ҳужжат лойиҳаларини қабул қилишни бир йил-ярим йиллаб чўзиб, ҳар йил ёзда бир хил таъналарни эшитиб юрмай?
Тўпаланг сув омборидан сув тошиб чиқибди https://tttttt.me/bugunuzlive/43886

Айни вақтда, айтишларича, сув омборининг мустаҳкамлигига зиён етмаган https://tttttt.me/nigoh_01/2515

Видеони кўриб, хотиржамликка берилиш қийин лекин.
Forwarded from davletovuz
Ўқувчиларимиз Тўпаланг сув омборидаги вазият туфайли одамлар ҳали ҳам ваҳимада эканлигини, модомики муаммо бартараф этилган бўлса, бирорта каттакон чиқиб видеомурожаат қилишини сўрашмоқда. Назаримизда, ўринли талаб.
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тўпаланг ГЭС" УКси директори Асрор Улуғов ва Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимининг ҳолат юзасидан муносабати
2021 йил январида Сирдарёда ваҳимали миш-миш тарқалган: Тожикистондаги Қайроққум сув омбори ёрилиб кетибди, суви Сирдарё вилоятига босиб келаётганмиш. Бир-икки киши ҳазиллашиб (улар кейинчалик судланди ҳам шекилли), қайсидир тармоққа шу гапни қўйиб юборган. Қайроққумдан сув тошиб чиқаётганини тасдиқловчи бирор видео ҳам, сурат ҳам бўлмаган. Сардоба фалокатининг хотираси ҳали эсдан чиқиб улгурмагани учун, одамлар ярим кечаси уйларини ташиб, оммавий равишда Тошкент ё бошқа хавфсиз томон ҳаракатлана бошлаган.

Хуллас, даҳшатли ваҳима. Тасаввур қилинг, юзлаб машиналар кўчаларни тўлдириб, маълум бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланмоқда. Шундай вазиятда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев одамларнинг олдига ўзи чиқиб, ҳаммани уй-уйига қайтишга чақирган, ваҳимага, хавотирга ҳеч қандай ўрин йўқлигини одамларга айтган. Тошкентдаги масъуллар эса, ярим тун бўлишига қарамай, ОАВларни ишга солиб, сирдарёликларни хотиржам қиладиган маълумотларни тезкорлик билан берган.

Одамларни тинчлантириш, менимча, ҳар доим шундай бўлиши, шу даражада бўлиши керак. Сирдарёдаги ўша ваҳимадан фарқли ўлароқ, бугун биринчи тарқалган видеоларда тўғонга ўхшаш жойдан тошиб чиқиб сув атрофни тўлдирганини кўриш мумкин эди — бунақанги манзара, албатта, ўша ерда яшаётган аҳолини ваҳимага солади. Тайинли ахборот бўлмагани учун, одамларни хотиржамликка чақириши мумкин бўлган шахсларнинг баёноти йўқлиги учун ҳам аҳоли йўқ хавфдан тартибсиз қоча бошлайди.

Ҳалиям бўлса, бир мунча тинчлантирадиган ахборотлар, баёнотлар берилди, яхшиямки, электр таъминотида жойида, алоқа узилмаган. Ҳамма бало бир бўлиб келса, Бухородаги каби ҳолат такрорланиши ҳам ҳеч гап эмасди. Бу кейсда ахборотни етказиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам бор, албатта.
Муҳрим
Афтидан, Қўйлиқ тарафдаги қайсидир ЖЭКми, профессионал бошқарув компаниясими, хуллас, шунақароқ бир ташкилот бўлса керак, ўзига бириктирилган “дом”ларнинг аҳолисига лифтлардан тўғри фойдаланишни уқтиравериб чарчаган, шекилли (нотўғри фойдаланса, лифт тез бузилади)…
Ҳалиги куни ОАВда чиққан видеонинг манбаси, афтидан, шаҳар ҳокимлигининг ўзи экан, шекилли (балки ҳаммаси тескаридир — ОАВда чиққач, шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати шунақа муаммо ҳам борлигини билиб қолгандир; ҳай, муаммо ҳақиқатан ҳам бор лекин). ОАВда чиққан видеодан фарқли ўлароқ, ҳокимлик матбуот хизмати ўз материалида болаларнинг юзини яширибди ва ҳалиги, ҳожатхонагача етиб боролмаган боланинг видеосини қўшмабди. Шунисига ҳам шукр.
Россия Сенати раиси Валентина Матвиенко рус тилида бегона, чет, хорижий сўзлар кўпайиб кетаётганидан нолибди. “Русча муқобили бўла туриб, ҳали ҳам, ҳатто ҳукумат даражасида, кешбэк деган сўзлардан фойдаланиб юрибмиз”, — дебди. Бу вазиятни қонун даражасида қайта кўриб чиқиш кераклигини уқтирибди.

Валентинахонапанинг бу чиқишини кузатиб, бир ўрис мужигининг тил софлиги учун курашувчи мўътабарларга қарата айтган машҳур бир гапи ёдга тушади (мужик сўконғич бўлгани боис, унинг гапларини сал одобли кўринишда таржима қилиб бераман):

“Бу тентак (кретин)лар ҳатто ‘кретин’ сўзи ҳам юнонча эканини билмайди. Ва бу тентаклар ‘Россия’ сўзи ҳам юнонча эканини билмайди. Ва бу тентаклар ‘Россия’ сўзи муомалага 18-асрдагина кириб келганини ҳам билмайди. Бунгача мамлакат Русь деб аталган.

‘Мать’ (она), ‘вино’, ‘школа’ (мактаб), ‘вода’ (сув), ‘кнут’ (қамчи), ‘якорь’ (лангар), ‘сундук’ (сандиқ), ‘сахар’ (шакар), ‘свекла’ (лавлаги), ‘демон’ (иблис), ‘стих’ (шеър), ‘алкоголь’, ‘чай’ (чой), ‘боярин’ (боён), ‘телега’ (арава), ‘армия’, ‘генерал’, ‘бульон’, ‘газета’ каби чин русча сўзларнинг бари аслида тўлиқ хорижийдир.

Рус тилини чет элча ёт ўзлаштиришлардан холи қилмоқчи бўлган ҳар қандай ҳақиқатгўй аслида скандинавча бўлган ‘Русь’ сўзига келганида ўзининг тор пешонасини уриб ёради”.
Америка фильмларида кўп кўрганмизу, гумонланувчини қўлга олиш чоғида унга ҳуқуқлари эслатилади: гапирмаслиги, адвокат ёллаши, пули йўқ бўлса, давлат томонидан ёлланган адвокат хизматидан фойдаланиши, айни вақтда, ҳар бир гапирган гапи судда ўзига қарши ишлатилиши мумкинлиги айтилади. Эсда қоларли (ёд бўлиб кетган деса ҳам бўлади) саҳна. Бу, албатта, Голливуд учун алоҳида ўйлаб топилган томоша эмас, балки Миранда қоидаси деб аталувчи жараёндир (бунинг ҳам бир узун тарихи бор).

Қоида қизиқ бир жиҳатга эга — “Жавоҳир полициячи”дан олинган қуйидаги видеопарчада ҳам кўрган бўлсангиз, полиция ходими охирида: “Ҳуқуқингни тушундингми?”, деб сўраяпти; гумонланувчи бу саволга онгли жавоб бериши керак. Деярли барча ривожланган мамлакатларда қўлланилаётган Миранда қоидасига кўра, гумонланувчининг ҳуқуқлари ўқиб эшиттирилиб, ундан тасдиқ жавоби олинмагунича тўпланган барча далиллар ҳақиқий эмас ҳисобланади.

Қонунчилигимизда мазмунан Миранда қоидасига яқин нормалар бор, лекин улар айнан Миранда қоидаси эмас. Боз устига, ҳуқуқ-тартибот органларимиз гумонланувчиларга уларнинг ҳуқуқларини ўқиб эшиттирганини камдан-кам одам кўрган/эшитган бўлса керак. Назаримда, мана шу “камдан-кам” деган нарса йўқолиб, Ўзбекистонда ҳатто жиноятда гумон қилинаётганларга ҳам уларнинг ҳуқуқлари борлигини эслатиш одатий ҳолга айланиши учун Конституциямизга Миранда қоидасини киритиш таклиф қилинди.
Ишга кирганимдан сўнг, танишлар билан уёқ-буёқда кўришиб қолсак, қаерда иш бошладинг деб сўрашса, осонгина қилиб: "Бугун.уз"га, деётгандим. Кейин, узун ва қийин бўлса-да, тўлиғини айтган яхши экан, деган фикрга келдим ва шундан бери ҳаммаёқда тўлиғини айтяпман. Хуллас, лавозим юқоридаги сурат титрида ёзилганидек.

Нима дегани бу? MediaNews оиласида олтита сайт — Bugun.uz, Nova24.uz, Kommers.uz, Vzglyad.uz, Shoubiz.uz ва Peoplenews.uz, шунингдек, Ютуб ва Телеграмда бир қатор лойиҳалар бор. Ҳар бирининг ўз таҳририяти, ўз йўналиши бор. Иш кўп, ишчи-ходимлар ҳам кўп, лекин яна керак. Вазифам — таҳририятларнинг контент ишларини мувофиқлаштириш.

Иш бошлаганимга, Худо хоҳласа, энди бир ой бўляпти, ўзим учун кўп янги нарсаларни кашф қилдим ва ҳали яна кўп нарсаларни ўрганишим кераклигини тушундим. Умуман олганда, кайфият зўр, келажак режалари ва умидлар катта.
ОАВ ходимлари ва блогерлар ўртасидаги «Заковат» интеллектуал турнирининг финал баҳси бошланди

Финални «Миллий» телеканалида тўғридан тўғри томоша қилиш мумкин.

Ушбу ҳавола орқали эса финал телеграмда ҳам тўғридан тўғри трансляция қилинмоқда
Бекзод ака (Медианьюс), Шуҳрат ака (Курбаноф.нет), Саидолимхон ака (Узрепорт ТВ), Феруз ака (Асахий.уз), Низомжон (Аниқ.уз) ва бошқаларни давлат мукофотлари билан тақдирланганликлари билан табриклаймиз-қутлаймиз!

Дарвоқе, Бекзод ака 2020 йил июнида мен бош муҳаррирлик қилаётган Дарёдан кетмаганида, аллақачон давлат мукофоти олган бўларди (лекин кетмаса бугун Медианьюс ҳам бўлмасди). Ҳаёт қизиқ — мен 2022 йил июнида у раҳбарлик қилаётган Медианьюсда иш бошлашим билан, орадан бир ой ҳам ўтмай, медаль олиб турибди-да!

Нима қилай, шунақаман-да мен! #ОббоМенЭйОббоМенЭй
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида республика миқёсида "Беш ташаббус олимпиадаси" тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда Самарқанд вилоятида стритбол мусобақасининг республика босқичи ўтказилмоқда. Мусобақаларда ёшлар ўз салоҳиятини намоён этиш, бир олам таассуротга эга бўлиш билан бирга, янги дўстлар орттиришмоқда.

@beshtashabbus_uz

Реклама
Иброҳим Ҳаққул вафот этибди. Аллоҳ раҳматига олсин!
Forwarded from davletovuz
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликлар содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқат ўрнидан қўзғалгунча, ёлғон бутун дунёни айланиб чиқади.

Кеча интернетда Нукус кўчалари қонга тўлди деб видео тарқалганди. Шу видеони фактчек қилишибди. Кўчадаги қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув экан.

Аммо афсуски ушбу видеони жуда кўпчилик, айниқса хориждагилар “кўча қонга тўлди” деб тарқатишди.

Илтимос, бунақа провокацияларга учманглар. Ҳозир тарқатилаётган видеоларнинг аксарияти ёки ёлғон, ёки рост бўлса ҳам, умуман бошқа вақтда ва бошқа давлатда содир бўлган воқеалардир.

Қаердадир бирор можаро бўлса, у ҳақида минглаб фейк-ёлғон хабарлар тарқалади. Қайси давлатда ва қайси вақтда бўлишидан қатъи назар доим шунақа бўлган. Шу сабабли ҳозир ҳам ахборот уруши бошланиб кетди.

Биз ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилишга қудратига эгамиз, четдан келаётган провокациялардан эҳтиёт бўлишимиз керак.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Муҳрим
Ҳақиқат ўрнидан қўзғалгунча, ёлғон бутун дунёни айланиб чиқади. Кеча интернетда Нукус кўчалари қонга тўлди деб видео тарқалганди. Шу видеони фактчек қилишибди. Кўчадаги қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув экан. Аммо афсуски…
Нега қизил сув сепишади?

Кўпчиликни шу савол ўйлантираётган бўлиши мумкин.

Оммавий тартибсизликлар вақтида намойишчиларни тарқатиш учун қизил рангли махсус суюқлик сепилиши бошқа давлатларда ҳам учраб туради.

Бундан асосий мақсад қизил ранг теккан тартиббузарларни тезда аниқлаш ва уларни қўлга олиш, агар қуролли намойиш бўлса, уларни қуролсизлантириш учун қилинади. Қизил ранг тезда кўзга ташланади ва аниқлаш осон бўлади.

Бундан ташқари қизил ғайритабиий ранг, оддий сув сепилганда намойишчилар тарқалмаслиги, худди ёмғир ёққанда ҳўл бўлгандай оддий қабул қилиши мумкин. Аммо рангли сув оммавий тартибсизлик иштирокчиларини тезроқ тарқатиб юборади, камида юз-қўлидаги рангни тозалаш учун ҳам тарқалишади.


👉 @xushnudbek 👈