Муҳрим
13.4K subscribers
618 photos
237 videos
1 file
1.64K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @VenkonPRsales
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб турибди. 16:30 да комендантлик брифинг ўтказади

Бугун тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.

Таъкидланганидек, президентнинг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Маълумки, кеча президент фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Шунингдек, президент Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласида бўлиб, халқ билан мулоқот қилган.

«Жекетераклик ёшуллилар кечаги кўнгилсиз воқеаларда баъзи ёшлар адашгани ва қонунга зид ҳаракатлар содир этгани, ташқи ғаразли кучлар таъсирига тушиб, ҳис-ҳаяжонга берилганини афсус билан айтишди. Ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл эканини, мамлакатимиз бирлиги ва тинчлигини қадрига етиш кераклигини таъкидлашди», — дея хабар бермоқда президент матбуот котиби.

Хабар беришларича, Қорақалпоғистон ҳудуди комендантлиги бугун соат 16:30 да брифинг ўтказади.
Forwarded from davletovuz
The Economist журналининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналисти Жоанна Лиллис бугун Нукусга етиб борибди. Нукус тинчлиги, бугун намойишларга гувоҳ бўлмагани ҳақида ёзибди. Хавфсизлик чоралари кучайтирилганини таъкидлаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда нималар содир бўлди?

Bugun.uz воқеалар хронологиясини тақдим этади

РасмийLIVEДайжест
Дарвоқе, Қорақалпоғистондаги воқеаларга Қозоғистон, Қирғизистон ўз муносабатини билдирди (бу Ўзбекистонни ички иши ва нима қилса, ўша тўғри, деган маънода — раҳмат уларга!), лекин исталган вақтда исталган шунга ўхшаш воқеага исталмаса ҳам заҳар муносабат билдириб турадиган Россия ҳали ҳам жим. Путин Россиясининг бош пропагандачиси таъбири билан айтганда, «бу тасодифми? Ундай деб ўйламайман».
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат Қорақалпоқ элига тинчлик-осойишталик сўраб, Каъбаи муаззама олдида дуо қилдилар

Muslim.uz
#Ҳаж2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Shokirjonov news
Так!

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қорақалпоқларни ҳақорат қилаётганлар кўпаяётган экан. Фикр етакчилари буни ташвиш билан ёзишмоқда.

Аввало, шахсан мен учун қорақалалпоқлар қачон, нима туфайли қаерга келиб қолгани мутлақо аҳамиятсиз. Кейинги асрлардан шу бугунгача, ҳозир шу ерда яшаб келмоқда. Шуниси факт ва шуниси муҳим.

Иккинчидан, ҳар қандай халқнинг ичида яхши-ёмонлари бўлади ва яхшилари кўпроқ. Акс ҳолда аллақачон қиёмат қойим бўларди. Биз яхшисига қараб хулоса қилайлик.

Учинчидан, ҳозир «Интернет даҳанакаи жанглари»да ким нима ёзаётганини аниқлаб бўлмайди. Балким ўзини қорақалпоқ деб атаб бирорта провокатор ўзбекларни ҳақорат қилгандир? Қорақалпоқ эмасдир у? Қаердан билиб ўтирибсиз?!

Вазиятни янада алангалатманг! Оғирроқ, мулозаҳакор ва босиқ бўлинг. Эт ва тирноққа айланиб кетган икки халқ ўртасига нифоқ уруғини сочманг. Сиз қайси бир фитначини кўриб бутун халқ ҳақида хулоса қилганингиздек, улар ҳам сизни кўриб ўзбеклар ҳақида хулоса қилишмасин.

Унутманг: шуниси аҳамиятлики, улар бизнинг қардошларимиз. Оиламизнинг аъзоси! Қардошлармизга нисбатан бунақа йўл тутмаслик керак, уларни ҳар балода айбламаслик керак. Орол бўйида, мураккаб минтақада туғилгани уларнинг айби эмас.

Улар билан иноқ бўлайлик. Уларга ёрдам берайлик. Ҳеч қурса маънан ва руҳан!

👉 @shokirjonov
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Ҳаёт ўз маромида давом этмоқда
#3july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир бўл. Халқ бўл. Бир Халқ (via Millat Production)
«Биз ўзбекларни айбламаяпмиз, биз ўзимизнинг (Қорақалпоғистоннинг) раҳбариятни айблаяпмиз», дебди қорақалпоғистонлик бир аёл.

Газета.ўз Қорақалпоғистондан яна бир яхши репортаж тайёрлабди.
Эски матбуот шарҳини, ўн йиллармикин аввал, талабалик вақти International Herald Tribune’да “100, 75, 50 йил аввал шу санада саҳифаларимизда” дегансифат кичкина рукнчасини кўрганимдан бери тайёрлагим келарди (рукнча архивини IHT’ни “ютиб юборган NYT’да кўрса бўлади). Ўтган йили, 2021 йилда шу хаёлни ҳаётга кўчириш учун учун бир зўр кайфият пайдо бўлди-ю, лекин ҳеч киришолмадим (аммо-лекин бунақанги иш учун жуда зўр йил эди-да — 1941 йили Германия СССРга бостириб кирган, 1961 йили Гагарин космосга учган, 1991 йили Ўзбекистон мустақил бўлган — даҳшатли даражада қизиқ бўларди).

Бу йил, ишдан бўшаб ҳали ишга кирмаган, бўш вақтим беҳисоб бўлган баҳор кунлари хафсалани жамлаб, неча йил-неча замондан бери ўйлаб юрганимни қилишга киришдим. Лойиҳани (агар буни лойиҳа деб бўлса) бир-икки нашрга тушунтирдим, баъзиларига қораламасини кўрсатдим. “Дарё” қабул қилди. 12 апрелдан бошлаб “Кун матбуот тарихи” деган ном билан имкон қадар ҳар куни бундан 90, 60 ва 30 йил аввал ўзбек матбуоти нималар ҳақида ёзгани ҳақида дайжест тайёрладим. Ўзим мазза қилдим; баъзи кунги материаллар салкам 100 минг марталаб ўқилганини кўрганда — икки ҳисса; таниш-нотаниш, яқин-узоқ блогер ва журналистлар шу дайжестларни, ундаги маълумотларни улашганини кўрганимда — ўн ҳисса.

Ҳозирги янгилик шуки, лойиҳанинг “Дарё”даги йўли тугади — 28 июнь куни у ерда охиргиси чиқди. Июннинг иккинчи ярми жуда интенсив, хилма-хил воқеаларга бой бўлиб кетгани боис, ўзим ҳам материалларни тайёрлашга кўп улгуролмай қолдим (камига, ишсизлик даври 2022 йил баҳорида қолиб кетди, Худо хоҳласа). Лойиҳа энди Bugun.uz’да давом эттирилади — бугун, 5 июлда бу ерда биринчиси чиқди. Насиб қилса, узоқ давом этади, деб ишонаман. Лойиҳани бошлаб, уни халққа танитишга имкон бергани учун “Дарё”га, уни давом эттиришга тайёрлигини билдиргани учун “Бугун.уз”га раҳмат дейман. “Кун матбуот тарихи”ни кузатиб борганлар эса (уларга ҳам кўп раҳмат!) бундан кейин ҳам уни кузатишда давом этадилар, деган умиддаман.

Лойиҳа бўйича таклифлар ва танқидлар бўлса — ҳеч бир истиҳоласиз, ўйланмасдан, @muhrimchatbot’га юборилсин. Ташаккур!
Йўл ўртасидаги яшил зонани кўряпсизми? Бу Юнусободдаги Юнусота кўчасининг Ибрагимов кўчасидан бошланган қисми, кўча охири — Оқтепа кўчасигача шундай эди. Бу фақат яшил зона эмас, балки пиёдалар учун хавфсизлик оролчаси ҳам эди (Тошкент ҳокимлиги минг-минглаб долларларга ёллаган чет эллик консултантлар ҳамма катта кўчаларда жорий этишни тавсия этаётган нарса). Айнан шу яшил зона кўчанинг кейинги салкам 1,5 километрлик қисмида ҳар 200-300 метрга светофор ўрнатиш заруратидан халос қилганди.
Муҳрим
Йўл ўртасидаги яшил зонани кўряпсизми? Бу Юнусободдаги Юнусота кўчасининг Ибрагимов кўчасидан бошланган қисми, кўча охири — Оқтепа кўчасигача шундай эди. Бу фақат яшил зона эмас, балки пиёдалар учун хавфсизлик оролчаси ҳам эди (Тошкент ҳокимлиги минг-минглаб…
Бу Юнусота кўчасининг яшил зонасиз қисми, ҳар тарафдан уч полоса, серҳаракат йўл, лекин икки томон ҳам аҳоли гавжум квартал. Шу боис, суратда кўриб турганингиздек, пиёдалар хавфсизлиги учун кетма-кет светофорлар ўрнатилган, чунки бошқа илож йўқ — агар светофорлар бўлмаса, одамлар бу йўлдан ўтолмайди (тўғри, суратда кўриниб турганидек, қоидадан ташқари истисно ҳолатлар ва ўз ҳаётини ўйламайдиган одамлар кам эмас). Кўчанинг яшил зонали қисмида эса светофорсиз (тартибга солинмаган) пиёдалар ўтиш жойлари бор, унда ҳеч бўлмаса машиналар оқими камайишини нисбатан хавфсиз кутиш мумкин + торроқ йўлда машиналарнинг пиёдаларга йўл бериши эҳтимоли ҳам юқори.
Муҳрим
Бу Юнусота кўчасининг яшил зонасиз қисми, ҳар тарафдан уч полоса, серҳаракат йўл, лекин икки томон ҳам аҳоли гавжум квартал. Шу боис, суратда кўриб турганингиздек, пиёдалар хавфсизлиги учун кетма-кет светофорлар ўрнатилган, чунки бошқа илож йўқ — агар светофорлар…
Шу светофорлардан юқорироқда яна бир светофор бор, 2021 йили ўрнатилган, укасини маст милиция ходими катта тезликда келиб босиб кетган болакай президентга мурожаат қилгач. Айнан шу светофор ҳақида президентнинг ўзи ҳам бир селекторда гапирган. Аҳоли шу ердаги пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатиш зарурлигини фожиа рўй беришидан аввал ҳокимликка ҳам, бошқа органларга ҳам айтган, илтимос қилган. Фожиа рўй бергач ҳам роса мурожаат қилинган, қолган болалар ҳам ўлиб кетмасин, дея. Фақат президента мурожаат қилинганидан кейин икки кун ўтиб ўрнатилган.
Муҳрим
Шу светофорлардан юқорироқда яна бир светофор бор, 2021 йили ўрнатилган, укасини маст милиция ходими катта тезликда келиб босиб кетган болакай президентга мурожаат қилгач. Айнан шу светофор ҳақида президентнинг ўзи ҳам бир селекторда гапирган. Аҳоли шу ердаги…
Шундай қилиб, Юнусота кўчасининг яшил зонали қисми йўлга айлантирилди. Энди бу йўлдан коляскали оналар бугунгидек хавфсиз ўта олмайди, деб қўрқаман. Кўчада светофорлар ҳам кўпаймаса керак — токи бирор бола машина ғилдираклари остида ўлиб, унинг ака-укаси президентга мурожаат қилмагунча (ахир бу шундай кўча, ахир биз шундай шаҳарда яшаймиз). Шаҳар раҳбарлари марказий кўчаларда чет эллик консултантлар айтганини қилиб, хавфсизлик оролчаларини ташкил қилиб, шаҳар чеккасидаги тайёр инфратузилмани бузаётгани тушунарсиз. Шаҳар раҳбарларига президентнинг ўзи: “Йўлни кенгайтираверганинг билан тирбандлик камаймайди, ақлни ишлатиш керак, пиёдаларга устуворлик бериш керак”, деб турган вақтда, шаҳар раҳбарлари пиёдалар учун яна бир хавфли йўл қурганини тушуниб бўлмайди. Камига, шаҳарни қай бир тупкаларидаги асфальтлаш ишлари ҳақида тинимсиз ахборот берадиган ҳокимлик Юнусотада нима бўлаётгани ҳақида ҳали ҳам лом-мим демади. Фақат бир савол айланади — булар бунчалик калтабин, қўрқмас ва сурбет бўлиш учун нима чекаркин?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анчадан бери денгиз бўйида дам олишни режалаштиряпсизми? Грузия ёки Туркиянинг майин қуёши ва эркаловчи денгизи сизни кутмоқда.

Locas турларидан бирини танланг ва сиз учун ушбу ёз унутилмас хотираларга бой тарзда ўтиши таъминланади.

Тур нархи қуйидагиларни ўз ичига олади:
✈️Авиапарвоз
🏖Меҳмонхонада яшаш ва унинг концепцияси бўйича овқатланиш
🚗 Трансфер (аэропорт-меҳмонхона-аэропорт)
🚑 Тиббий суғурта (COVID-19 қопланади)

📱 Батафсил маълумот ва брон учун:
+99890 0477877
@Locastour

Instagram | Facebook | Telegram
Реклама
Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар вақтида тартиббузарлар БТРга ҳужум қилаётгани акс этган видеони кўрган бўлсангиз керак. Ўша БТР экипажи командири воқеа қандай бўлгани, қандай ҳолатда ўқ узишга мажбур бўлишгани (шунда ҳам одамларга эмас), қандай таваккалчилик билан БТР ичидан чиқишгани ва қандай дўппосланишгани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Энг қизиғи, унинг отаси 2000 йили Сариосиёдаги урушда қатнашган экан.
Мактабда оралиқми, нимадир назорат бўларди-ку, ҳар шунақа имтиҳончадан кейин эртасига мавзу ўтилмасди, ҳамма 2-3 баҳо олиб, бир чорак давомида берилган сабоқ бир пулга чиққани учун, доскага «Хатолар устида ишлаш» деб ёзиб қўйиларди-да, кейин хатолар устида ишланарди. Доскадаги Xatolar ustida ishlash деган ёзув кўз олдимда шундай қолиб кетган. Сизларда ҳам шунақамиди?